Жамият

4 июл 2022, 15:19

Самарқандда яна бир аёл ўз жонига қасд қилди

Тойлоқ туманида яшаган 30 ёшли аёл ўзини меҳмонҳонадаги кийим илгичга рўмол билан осиб, жонига қасд қилгани айтилмоқда. Бош прокуратура суд-тиббий экспертиза текшируви ўтказилгани ва хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди. Аввал ҳам Самарқандда аёл киши ўз жонига қасд қилганди.

4 июл 2022, 15:00

Parkwood ортиқча тўловларсиз 14 фоизгача чегирмали муддатли тўлов таклиф этади

Novastroy компанияси Қурбон ҳайити муносабати билан Parkwood турар-жой мажмуасида чегирмаларнинг сўнгги ҳафтасини эълон қилди.

4 июл 2022, 14:50

Бош прокуратура Нукусдаги воқеалар хронологиясини маълум қилди

Бош прокуратура Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар хронологиясини маълум қилди. Тахминан 300 киши Нукусга киришдаги постда 50 нафар гвардиячидан рация, дубинка, шитларни тортиб олгани ва Нукус халқаро аэропорти, маҳбуслар Реабилитация маркази, шаҳар ИИБ биноларига ҳужум уюштиргани айтилмоқда.

4 июл 2022, 13:57

Нукусдаги воқеалар бўйича жиноят иши қўзғатилди

Нукусдаги намойишлар факти бўйича Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми (ҳокимиятни босиб олиш ёки конституциявий тузумни ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

4 июл 2022, 12:42

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар оқибатида 18 нафар фуқаро вафот этди

1−2 июль кунлари Нукус шаҳридаги бўлиб ўтган намойишлар оқибатида 18 нафар фуқаро вафот этди, 243 киши, шу жумладан, 38 нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходими турли жароҳатлар билан шифохоналарга ётқизилди. Тартибсизликларда қатнашган 516 нафар фуқаро ҳибсга олинди.

4 июл 2022, 12:33

Ҳафта давомида салқин ҳаво кузатилади, айрим жойларда ёмғир ёғади

Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига 5 июлдан бошлаб барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати +30 даражагача пасаяди. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши ҳамда момақалдироқ кузатилиши мумкин.

4 июл 2022, 11:59

Жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда берганлар ушланди

Чирчиқда Олимпия захиралари коллежи ўқитувчиси ҳамда талаба Жисмоний тарбия ва спорт университетига абитуриентни ўқишга киритиш эвазига 4500 доллар олганликда гумонланмоқда. Шу каби ҳолат Юқоричирчиқда ҳам кузатилди, гумондор 4500 долларни олганида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланди.

4 июл 2022, 11:31

Конституцияда Қорақалпоғистон мақоми ўзгармайди ва муҳокамалар муддати эса узайтирилди

Қонунчилик палатаси депутатлари Конституциядаги Қорақалпоғистонга оид 70, 71, 72, 74, 75-моддаларни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Қолаверса, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати 15 июлга қадар узайтирилди.

4 июл 2022, 10:14

Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди

Қорақалпоғистондаги фавқулодда ҳолат сабабли ўрнатилган комендантлик соатларида Нукус аэропортининг фаолияти вақтинча чекланади. Шу боис якшанба куни қолдирилган рейс йўловчилари душанба куни кундузи манзилига етказилиши маълум қилинди.

3 июл 2022, 20:15

Фото: Нукусдаги вазият: тинч, бироқ хавотирли

Қарийб бир сутка давомида шовқин чиқарувчи восита ва ўқ овозлари эшитилиб турган Нукус бугун тинч. Шифохоналарда яраланганлар кўп. Аҳоли яқинларини ҳалок бўлганлар ва ҳибсга олинганлар орасидан қидирмоқда. Кўчаларда ёнган шина ва қон изларини кўриш мумкин. Шуҳрат Латипов фоторепортажи.

3 июл 2022, 17:53

«Қўлларига милтиқ олганлар Миллий гвардия ходимларини отди». Президент Нукусдаги намойишлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев Нукус аҳолиси билан суҳбатда ташқи кучлар таъсири остида одамлар қўлига милтиқ олиб, Миллий гвардия ходимларини отганини маълум қилди. У президент сифатида Қорақалпоғистонда тинчлик ўрнатилиши ва ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига кафолат берди.

3 июл 2022, 17:10

Қорақалпоғистон аҳолисидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик сўралди

Ўзбекистон Миллий гвардияси Қорақалпоғистон аҳолисидан фавқулодда ҳолат режими ва комендантлик соатига (21:00—7:00) риоя қилиш ва зарурат бўлмаган тақдирда уйдан чиқмасликни, қолаверса, фақат расмий хабарларга ишонишни сўради.

3 июл 2022, 13:04

Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги поезд қатнови бир рейсга бекор қилинди

3 июль куни «Нукус — Бейнеу — Нукус» йўналишидаги 647/648-сонли ҳалқаро йўловчи поездининг ҳаракати техник сабабларга кўра бир рейсга бекор қилинди, деб маълум қилди «Ўзтемирлйўлйўловчи».

3 июл 2022, 12:37

Қорақалпоғистон аҳолисига SMS орқали ўзгартишлар рад этилганлиги ҳақида хабар берилди

Ўзбекистон президенти Қорақалпоғистон мақоми бўйича Конституцияга ўзгартишлар киритилмаслигини маълум қилгач, интернет деярли ишламаётган ҳудуд аҳолиси бу ҳақда SMS орқали хабардор қилинди.

2 июл 2022, 23:27

Қорақалпоғистонда 2 августгача фавқулодда ҳолат жорий этилди

Президент фармони билан Қорақалпоғистонда 3 июль куни соат 00:01 дан 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

2 июл 2022, 21:18

Алишер Усмонов энди Ўзбекистонга икки карра кўпроқ сармоя киритмоқда — Forbes

Украинада уруш ҳаракатлари бошлангач, ЕИ ва АҚШ Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар эълон қилди. Forbes миллиардернинг асосий эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганлиги ва мамлакатга киритаётган сармоялар ҳиссасини икки карра оширгани ҳақида ёзмоқда.

2 июл 2022, 16:49

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги битта ўтказиш пунктини вақтинча ёпди

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги «Тажен» — «Даут-ата» (Қорақалпоғистон) назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилганини эълон қилди. Темир йўл қатновини тўхтатиш ҳам режалаштирилмоқда.

2 июл 2022, 16:22

Маҳаллаларда ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими жорий этилади

Президент қарори билан маҳаллалардаги фаол хотин-қизлар ижтимоий хизмат ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқланиб, уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг индивидуал режаларини ишлаб чиқади. Шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатилишини назорат қилади. Синов лойиҳаси август ойида Сурхондарёда бошланади.

2 июл 2022, 12:34

«Президент: „Ҳумо қуши мағрур юқорига қараб туриши лозим“ деганди» — Ўзбекистон герби муаллифи Анвар Мамажонов

Мустақил Ўзбекистоннинг давлат герби 30 йил аввал қабул қилинган. Ушбу муҳим сана муносабати билан, давлат рамзининг муаллифи Анвар Мамажонов «Газета.uz»га гербнинг яратилиш жараёни, унинг якуний вариантини танлашда президент Ислом Каримовнинг ўрни ва ўз рассомчилик йўли ҳақида гапириб берди.

2 июл 2022, 12:17

Қорақалпоғистон расмийлари давлат бошқаруви органларини эгаллашга уриниш бўлганини маълум қилди

Қорақалпоғистон расмийлари баёнотида айтилишича, 1 июль куни бир гуруҳ жиноятчи шахслар давлат бошқаруви органларини эгаллашга уриниб, ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этган. Шунингдек, баёнотда носоғлом ташқи кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига уринишларидан хавотир билдирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг