Жамият

10 июл 2022, 19:02

Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун ОТМга қабул муддати узайтирилади

Олий таълим вазирлиги Қорақалпоғистондаги интернет билан боғлиқ муаммолар туфайли республикадаги абитуриентлар учун ОТМларга қабул муддати узайтирилишини маълум қилди. Вазият ҳукумат томонидан назоратга олинган, қабул санаси эса тез орада SMS-хабарнома ҳамда телеканаллар орқали етказилади.

10 июл 2022, 15:45

«Қурол ишлатиш мумкин эмаслиги бўйича буйруқ олгандик». Ҳарбийлар Нукусдаги воқеа ҳақида

Мудофаа вазирлиги Қорақалпоғистонда намойишчилар томонидан тўхтатилган БТР махсус техникаси ичида бўлган ҳарбийларнинг интервьюсини эълон қилди. Улар ўшанда калтакланганди. Аскарлар ўша куни қурол ишлатиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги буйруққа бўйсунишганини сўзлаб беришди.

9 июл 2022, 19:00

MEDIAPARK тармоғи ўзининг етти ёшини нишонлайди

MEDIAPARK ташкил топганининг етти йиллиги муносабати билан компания конкурс эълон қилди. Ушбу конкурс орқали 15 млн сўмгача бўлган маиший техника харид қилиш учун сертификат ютиб олиш мумкин.

9 июл 2022, 10:19

Фото: Ўзбекистон Қурбон ҳайитини нишонламоқда

Ўзбекистонликлар пандемия бошланганидан бери биринчи маротаба Қурбон ҳайити намозини адо этдилар. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин Тошкентдаги «Кўкча» масжидидан фоторепортаж тайёрлади. Намозга келганлар байрам тилаклари билан ҳам бўлишишди.

9 июл 2022, 10:15

Нима тайёрлаймиз: Олхўрили пишириқлар

Олхўри ва безели пирог, крамбл, брауни-чизкейк, олхўри солиб пиширилган шоколадли пирог, творогли галета — Zira.uz турли хил мазали олхўрили пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

8 июл 2022, 22:00

8 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ишдан кетган президент Администрацияси раҳбари, Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан ҳибсга олинганлар, Синдзо Абэ вафотига ҳамдардлик билдирган Шавкат Мирзиёев, ҳайит куни масжидга етиб олиш учун махсус автобуслар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 8 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

8 июл 2022, 19:50

Қозоғистонда 20 йил қидирувда бўлган аёл қўлга олинди

Чимкентда қотиллик содир этгани учун қарийб 20 йилдан бери қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

8 июл 2022, 17:52

Янгиер шаҳар ҳокими Илёр Хўжаев вафот этди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри ҳокими Илёр Хўжаев касаллик туфайли 45 ёшида вафот этди. У ушбу лавозимда 2016 йилдан бери ишлаётган эди.

8 июл 2022, 16:06

Тошкентда ҳайит куни масжидга етиб олиш учун махсус автобуслар ташкил этилади, айрим йўллар ёпилади

Шанба куни пойтахтдаги 12 туманда Қурбон ҳайити намози ўқиладиган масжидларга борувчи махсус автобуслар ҳаракатланади. Автобуслар 03:00 дан 06:00 га қадар ташкил этилади. Шунингдек, соат 00:00дан соат 07:00га қадар айрим кўчаларда транспорт ҳаракати тўхтатилади. Рўйхат.

8 июл 2022, 16:05

СЭС Қурбон ҳайити намози вақтида карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилади

СЭС Қурбон ҳайити намози ўқиладиган масжидларнинг санитарик ҳолатини ва карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш учун мутахассислар бириктирилишини маълум қилди. Масжидлар атрофида ташкил этиладиган озиқ-овқатларнинг ноқонуний савдоси назоратга олинади.

8 июл 2022, 15:51

Фарғона халқаро аэропорти божхона пости бошлиғи қўлга олинди

Фарғона халқаро аэропорти божхона пости бошлиғи қўлга олинди. У хориждан олиб келинган товарларни ноқонуний тарзда божхона назоратидан ўтказиш билан шуғулланганликда гумонланмоқда.

8 июл 2022, 12:45

Байрам кунларидаги об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

Қурбон ҳайити кунлари ёғингарчилик кузатилмайди, ҳарорат фони қулай бўлади: 9 июль кундузи +30…+35 даража, 10−12 июлда +32…+37 даража атрофида.

8 июл 2022, 12:31

Даулетмурат Тажимуратов айбланувчи, Лолагул Қаллиханова гумонланувчи сифатида жалб этилди

Бош прокуратура Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноий иш бўйича 14 киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Адвокат ва журналист Даулетмурат Тажимуратовга айблов эълон қилинди, журналист Лолагул Қаллиханова гумонланувчи сифатида жалб қилинди.

8 июл 2022, 10:06

Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэга суиқасд қилинди

Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэга Нара шаҳридаги нутқи чоғида суиқасд қилинди. У кўкрак қафасига отилган ўқлардан кейин оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Буни қилганликда гумонланаётган шаҳарнинг 41 ёшли фуқароси полиция томонидан ҳибсга олинди.

7 июл 2022, 23:38

7 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзини ўзи банд қилган таксистлар, машинани бошқаришга онлайн ишончнома, ЮНEСКО қўмитасига аъзо бўлган Ўзбекистон, Ҳайитда 04:00дан ишлайдиган метро, 7 кунга ёпиладиган 7-метро бекати, Нукусдаги намойишчиларни тарқатиш воситалари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 5 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

7 июл 2022, 23:31

Нукусдаги тиббиёт марказидан «Газета.uz» репортажи

Нукус воқеаларида жабрланганлар орасида ўқотар қуролдан яраланганлар ҳам бор. Куч тузилмалари жанговар ўқ-дорилардан фойдаланилганини рад этмоқда. «Газета.uz» мухбири Шошилинч ёрдам марказида ярадорлар билан суҳбатлашди. Ҳарбийлар ҳам қандай яралангани ҳақида сўзлаб берди.

7 июл 2022, 19:52

Январь-июнь ойларида «Тез ёрдам» хизматига 6,2 млн чақириқ бўлди — ССВ

6 ой ичида республикада «Тез ёрдам» хизматига 6,2 млн дан зиёд чақириқ келиб тушган. Уларнинг энг кўпи Фарғона, Андижон вилоятлари ва Тошкентдан. Ўтган йилнинг шу даврида «103»га мурожаат қилганлар ҳозиргидан 433,9 мингтага кам бўлган.

7 июл 2022, 19:00

TBRG Open`22 да Ўзбекистон номидан Шоҳрулло Абдуллаев танлаб олинди ва унга Джейсон Деруло устозлик қилди

TBRG Open халқаро лойиҳасининг Ўзбекистондан қатнашувчи вакил номини эълон қилди. Лос-Анджелесда Джейсон Дерулонинг менторлигидан ўтишнинг имкониятига ёш ижрочи, ўзбекистонлик санъаткор Шоҳрулло Абдуллаев эга бўлди.

7 июл 2022, 17:57

1 сентябрдан автомобилни бошқариш учун ишончнома онлайн расмийлаштирилади

1 сентябрдан бошлаб автотранспортни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномалар my.gov.uz орқали онлайн расмийлаштирилади ва уни нотариусдан тасдиқлаш талаб этилмайди. Бир ойлик ишончнома учун тўлов 90 минг сўм, уч йиллик учун эса 900 минг сўмни ташкил қилади.

7 июл 2022, 17:43

Такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади

1 сентябрдан 2025 йилга қадар такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида қаралади ва уларнинг фаолияти лицензия асосида амалга оширилади. Автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб эса бекор қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг