Жамият

18 июл 2022, 10:32

Фарғонанинг тоғли ҳудудларида музли сел келиши хавфи эълон қилинди

18−24 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу тоғларда бўлиши кутилаётган юқори иссиқ ҳарорат фони ҳисобига содир бўлади, дея маълум қилди Ўзгидромет.

18 июл 2022, 09:58

Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро биология олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди

Арманистонда ўтган 33-Халқаро биология олимпиадасида ўзбекистонлик Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритди.

17 июл 2022, 23:52

Мудофаа вазирлиги Афғонистондан ракета учирилгани ҳақидаги хабарларни рад этади

Мудофаа вазирлиги Афғонистондан Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга учинчи ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

17 июл 2022, 23:10

Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича ишонч телефони ишга туширилди

Қорақалпоғистондаги фожиали воқеаларни текшириш бўйича парламент комиссияси ишонч телефонини ишга туширди. Фуқаролар июль ойининг илк кунларида нималар содир бўлгани ҳақида 1374 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришлари мумкин.

17 июл 2022, 17:27

Нурмат Отабеков «омикрон» штаммининг «кентавр» тури кириб келишини истисно қилмади

СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонга коронавирус «омикрон» штаммининг янги кичик тури кириб келиши мумкинлигини инкор этмади. У касаллик омикроннинг бошқа кичик турлари билан бир хил тарзда кечиши ҳамда мавжуд вакциналар ковиднинг барча турлари асоратларидан ҳимоя қилишини таъкидлади.

16 июл 2022, 20:32

Каратэ федерациясининг собиқ раҳбарларига нисбатан иш очилди

Бош прокуратура Каратэ федерациясининг собиқ раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатди. Улар ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ўта йирик миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда.

16 июл 2022, 20:00

Россия билан мунтазам автобус қатнови тикланмоқда

Москва, Қозон ва Санкт-Петербург шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари 18 июлдан ҳафтасига икки марта амалга оширилади.

16 июл 2022, 18:35

Давлат органи хизмат машинасини давлат рақамисиз бошқарган ҳайдовчи жаримага тортилди

Қашқадарёда давлат органига тегишли хизмат машинасини давлат рақамисиз бошқарган ҳайдовчи жаримага тортилди. Автомобиль жарима майдончасига қўйилди.

16 июл 2022, 15:59

Қоракўл мактаби ўқувчиси Халқаро математика олимпиадаси совриндори бўлди

Норвегияда бўлиб ўтган 63-Халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчи Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритди.

16 июл 2022, 15:56

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсуми бошланди

15 июлдан «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсумига старт берилди. Бу сафар қарийб 900 млрд сўм маблағ ажратилиши кутилмоқда. Навбатдаги мавсумда ҳар бир босқичга 20 кундан — жами 60 кун муддат берилади. Қорақалпоғистонда эса ташаббусли бюджет жараёни бир ой фарқ билан ўтказилади.

16 июл 2022, 15:24

Қозоғистондаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлгани рад этилди

ФВВнинг янгиланган маълумотларига кўра, Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Ҳозирда Оқсув-Аюли касалхонасида жароҳатланган беш нафар ўзбекистонлик даволанмоқда.

16 июл 2022, 14:37

Жамшид Ходжаев бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига маъқулланди

Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Ходжаев номзоди маъқулланди. Бунгача у қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келаётганди.

16 июл 2022, 14:13

Сардор Умурзаков президент Администрациясига раҳбар бўлди

Сардор Умурзаков президент Администрацияси раҳбари лавомизига тайинланди, шу муносабат билан у бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

16 июл 2022, 13:56

Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси кузда бўлиб ўтади

IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси 24−28 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Форум мавзуси: «Рассом ва жамият: келажак санъати концепцияси». 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли биеннале ўтказилмаганди.

16 июл 2022, 13:00

CSI: ритейлерлар қандай қилиб кассирлар етишмовчилигини ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассалари орқали ҳал қиладилар

CSI компаниясининг self service маҳсулотлари менеджери Игорь Чечулин ритейлерлар нима учун ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларини ўрнатиши кераклиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

16 июл 2022, 11:44

Россияда тадбиркор ўзбекистонлик мигрантларга зўравонлик қилгани ва ҳужжатларини олиб қўйгани аниқланди

Волгоград вилоятида тадбиркор ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига куч ишлатиб, уларнинг ҳужжатларини олиб қўйгани ва ойлик маошини ҳам тўлмагани аниқланди. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳуқуқ-тартибот органлари билан иш берувчини жиноий жавобгарликка тортишга эришди.

16 июл 2022, 11:09

Сирдарёда ФВВ ходимлари чўкаётган болани қутқариб қолди

Янгиер шаҳридан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналига тушиб кетган 13 ёшли ўсмир ФВВ ходимлари томонидан қутқариб қолинди. Апрель ойида мазкур каналда чўмилган 17 ёшли бола чўкиб кетганди.

16 июл 2022, 10:56

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда икки ўзбекистонлик вафот этди, уч нафари жароҳатланди

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус ЙТҲга учради. Икки нафари вафот этган, уч нафари шифохонада. Ўзбекистон ФВВ жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Қозоғистон расмийлари билан алоқада.

16 июл 2022, 09:59

Нима тайёрлаймиз: Нонушталар

Менемен, скрембл, круассан сендвичлар, пишлоқ ва картошкали чалпак, творогли панкейклар, тухумли лаваш, мини панкейклар — Zira.uz турли хил мазали нонушталар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

16 июл 2022, 09:29

Икки йил ичида Қозоғистон билан чегарадаги тўртта божхона пости реконструкция қилинади

2022−2023 йилларда Қозоғистон билан чегарадаги «Довут-ота», «Ғишткўприк», «Навоий», «С.Нажимов» божхона постлари тўлиқ реконструкция қилинади. Таъмирлаш жараёни қўшни мамлакат билан бир вақтда амалга оширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг