Жамият

4 май 2022, 15:54

Россия ўзбекистонликларнинг рўйхатдан ўтиш муддатини 15 кунгача узайтириш бўйича қарорни ратификация қилди

Президент Владимир Путин Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киргандан сўнг рўйхатдан ўтиш муддатини 7 кундан 15 кунгача узайтириш бўйича қарорни ратификация қилди. Худди шундай тартиб Ўзбекистонга ташриф буюрувчи россияликлар учун ҳам назарда тутилган.

4 май 2022, 15:36

«Юрак амри» хайрия фонди вақтинча фаолиятини якунлади

Пандемия даврида очилган Сардор Раҳимхон бошчилигидаги «Юрак амри» хайрия фонди вақтинча ёпилди. Ташкилотчи қарор ортидан хатоларни ислоҳ қилиб, расмий фаолиятга тайёргарлик кўриш мақсад қилинганини таъкидлади.

4 май 2022, 10:57

Москвада икки ўзбекистонлик ёнғин туфайли ҳалок бўлди

Сешанба куни Россиянинг Москва вилоятидаги Митиши шаҳрида 2 ўзбекистонлик ва уй эгаси кўп қаватли бинода чиққан ёнғин туфайли вафот этди. Ёнғинга сигарета қолдиғи ўчирилмагани сабаб бўлгани айтилди.

4 май 2022, 10:27

Тошкентда янги йўл ва кўприк очилди (Фото)

Президент Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасини Яккасарой туманидаги Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари билан боғлайдиган янги йўл ва кўприкнинг очилишида иштирок этди. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг ёзидан бери олиб борилаётган эди.

3 май 2022, 13:07 1

ОТМга кириш имтиёзлари қайта кўриб чиқилиши кутилмоқда

ОТМга ўқишга кириш учун берилган имтиёзлар хатловдан ўтказилиб, уларнинг қатъий рўйхати ягона ҳужжатда шакллантирилиши мумкин. Тегишли президент қарори лойиҳасида ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоидани ўрнатиш ҳам назарда тутилган. Шунингдек, ўқишни кўчириш жараёни рақамлаштирилиши мумкин.

3 май 2022, 12:49

4 май куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет прогнозига кўра, 4 май куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмаяпти.

3 май 2022, 11:54

Рамазон ҳайити куни 1 кишида коронавирус аниқланди

2 май куни Ўзбекистонда фақатгина 1 кишида коронавирус аниқланди. Олдинги кунлари коронавируснинг янги ҳолатлари 20 тача атрофида эди.

3 май 2022, 09:55

«Тедди костюми Микки Маус костюмидан қулайроқ». Айиқвойлар ниқоблари ортида кимлар яширинади?

Туғруқхоналар олдида, истироҳат боғларида ва тўй-базмларда Микки Маус, Бурундуқ ҳамда бошқа машҳур мультфильмлар қаҳрамонлари костюмларини кийиб олган одамларни учратиш мумкин. Аниматорлар ниқоблари ортида ким яширинади, бу иш учун қанча ҳақ тўлашади ва бундай кийимнинг ичида бўлиш қанчалик иссиқ — «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам ушбу саволларга жавоб излади.

2 май 2022, 14:29

Самарқанддаги банк раҳбари кредит ажратиш эвазига пора олмоқчи бўлганида қўлга олинди

Самарқандда «Микрокредитбанк» филиали раҳбари тадбиркорга кредит ажратиб бериш эвазига 10 минг доллар пора талаб қилиб, айтилган сумманинг 6 мингини олаётганда қўлга тушди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

2 май 2022, 13:13

Фото: Ўзбекистон масжидларида Рамазон ҳайити намози ўқилди

2 май куни эрталаб Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози ўқилди. «Газета.uz» Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари масжидларидан фоторепортаж тайёрлади.

2 май 2022, 12:26

ДХХ Тожикистондан келган поездда қарийб 2 кг «опий»ни аниқлади

ДХХ Тошкент вилояти Бекобод туманидаги халқаро ўтказиш пунктида Тожикистондан кириб келган юк поезди вагонининг ғилдираклари орасида 1 килограмм 949 граммлик «опий» гиёҳвандлик воситаси борлигини аниқлади. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

2 май 2022, 11:30

«Ҳақиқатни айтаман деб 5 суткага қамалдим». Жумагул Келдиярова Сардоба фожиаси ҳақида

2020 йил 1 май санаси сардобаликлар хотирасида ўчмас из қолдирди. Давлат томонидан уларга кўплаб ёрдам берилган бўлса-да, ҳозиргача ноҳақликлар қилингани ҳақида сўзловчилар топилади. 51 ёшли Жумагул Келдиярова «Газета.uz»га сўзлаб берган ҳикоясида сув омбори ёрилганидан кейин ҳаётида бўлган ўзгаришлар, дўконсиз қолгани, Вазирлар Маҳкамасига шикоят қилиб боравергани учун туҳмат билан 5 суткага қаматилгани, маҳаллий аҳоли ишсиз эканлиги, лекин шунга қарамасдан шукур қилиб яшаб келишаётгани ҳақида сўзлади.

1 май 2022, 12:46

Чирчиқ шаҳридаги бинолар ёши интерактив харитада акс эттирилди

1 май куни Чирчиқ шаҳри ўзининг туғилган кунини нишонлайди. Бу йил шаҳар 87 ёшга тўлади. Ушбу сана муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти Чирчиқдаги бинолар ёши акс эттирилган интерактив харитани тузди. Картограф Жонибек Қутлимратов хаританинг тузилиши жараёни ва Тошкент вилоятидаги энг муҳим шаҳарлардан бирига асос солиниши тарихи ҳақида сўзлаб беради.

1 май 2022, 12:15

1 майдан нималар ўзгаради?

Кучга кирган янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари, олд ўриндиқдаги йўловчи ҳам хавфсизлик камарини тақиши шартлиги, пенсия ва нафақалар миқдори 12 фоизга оширилиши, авиаспоттингга рухсат берилиши, ягона тергов ахборот тизими ишга туширилиши, мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилиши — 1 майдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

1 май 2022, 11:00

«Ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди». Илмий иши сувда оқиб кетган Камола Аброрхонова Сардоба фожиаси ҳақида

2020 йил 1 май куни Камола Аброрхонованинг илмий иши қўлёзмалари Сардоба сув омбори ёрилиши оқибатида сувда зарарланганди. 15 май куни мирзаободликлар билан мулоқотда президент Шавкат Мирзиёев Камолага истисно тариқасида фалсафа доктори дипломи берилишини маълум қилганди. Камола «Газета.uz»га сув омбори ёрилиши унинг ҳаётини қай даражада ўзгартириб юборгани, ҳозирда кафедра мудири сифатида 35 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчиларга раҳбарлик қилаётгани, доцент бўлгани ва 2 йил давомида бошидан ўтказганларини сўзлаб берди.

1 май 2022, 10:50

Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳаво маконининг бузиб ўтилгани ҳақидаги хабарга раддия берди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги «Sputnik Афганистан» агентлигининг Ўзбекистоннинг учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво маконини бузиб ўтгани ҳақидаги хабарини рад этди.

1 май 2022, 10:34

Рамазон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди

Мусулмонлар идораси Рамазон ҳайити намози вақтларини эълон қилди. Ҳайит намози Тошкент шаҳрида соат 05:40 да, бошқа ҳудудларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

1 май 2022, 10:21

Сардоба сув омбори ёрилганига 2 йил тўлди

2020 йил 1 май куни соат 05:55. «Сардоба» сув омбори ёрилиб, аҳоли зудлик билан эвакуация қилина бошланди. Техноген офат оқибатида 6 киши вафот этди, 70 мингга яқин фуқаро яшаш жойини тарк этди, минглаб уйлар вайронага айланди. Бунга сабабчи деб кўрилган 17 киши қамалди. «Газета.uz» фожиа ва ундан кейинги воқелар хронологиясини бир материалга жамлади.

30 апрель 2022, 18:13

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 2 май — душанба кунига тўғри келади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май — душанба кунига тўғри келиши тўғрисида қарор қабул қилди. 3 ва 4 май эса қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.

30 апрель 2022, 17:45

Тошкент ҳокими дрифт ҳаваскорлари учун полигон ажратишни таклиф қилди

Автопойга ва дрифт ишқибозлари учун Тошкент шаҳрида полигон ажратилиши мумкин. Бу борадаги таклифни пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билдирди ва уларга ҳаваскор даражасида қараш кераклигини айтди. Ҳозир ушбу қоидабузарлик учун 5−15 суткага қамаш жазоси қўлланилади. Ҳокимнинг фикрича, «ҳамма нарсага тақиқ қўйиш шарт эмас».


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг