Жамият

13 июл 2022, 22:00

13 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қорақалпоғистонда қисқартирилган комендантлик вақти, 200 минг сўмлик банкнота, кутилаётган жазирама кунлар, ЙПХ постларида жаримали транспортларнинг тўхтатилиши, Ўзбекистонга келадиган Туркманистон президенти, сохта экспонат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 13 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

13 июл 2022, 19:44

ЙТҲ: Тошкентда электросамокатдан йиқилган фуқаро шифохонада оламдан ўтди

Тошкентда электросамокат бошқарувини йўқотган фуқаро ариққа йиқилиб тушиб, олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

13 июл 2022, 19:01

Фарғонадаги музейда 70 та экспонат сохта бўлиб чиқди

Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида ўтказилган назорат тадбирларида умумий баҳоси 2,5 млрд сўмлик 70 дона ноёб экспонат қалбакилари билан алмаштирилгани аниқланди.

13 июл 2022, 18:00

Жазирама иссиқда қандай жон сақлаш мумкин? — тавсиялар

Жазирама иссиқ кўпчиликнинг ҳаётига хавф солиши мумкин. Бундай шароитда танани, хонадонимизни қандай салқин ҳолда сақлашимиз ва соғлиғимизни қандай ҳимоя қилишимиз мумкин? «Газета.uz» ушбу мақолада бу борадаги тавсияларни эътиборингизга ҳавола этади.

13 июл 2022, 17:44

Хива реставрация мактаби ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан Хива реставрация мактаби ташкил этилади. Соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, «устоз-шогирд» анъаналарини ривожлантириш, илмий тадқиқот олиб бориш ҳамда хорижлик экспертлар иштирокида илмий анжуманлар ташкил этиш мактабнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

13 июл 2022, 17:35

17−22 июль кунлари ҳарорат 47 даражагача исиб кетиши кутилмоқда — Ўзгидромет

17−22 июль кунлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ҳаво харорати +41 даражадан +47 даражагача, хусусан, Тошкент шаҳрида +45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Буни синоптиклар минтақадан жазирамани «суриб ҳайдаб юборадиган» совуқ антициклон оқимлари мавжуд эмаслиги билан изоҳлашмоқда.

13 июл 2022, 17:03

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат режими юмшатилди

Қорақалпоғистонда комендантлик вақти 23 дан соат 5 га қадар этиб қисқартирилмоқда, бунга қадар соат 21 дан соат 7 гача эди. Республикадаги вазият барқарорлашгани туфайли президент ҳудудда фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

13 июл 2022, 15:16

Самарқандда ўз жонига қасд қилган аёлнинг эрига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тойлоқ туманида 30 ёшли аёл ўз жонига қасд қилганди. Суд-тиббий экспертиза марҳуманинг танасида енгил тан жароҳатлари мавжудлигини аниқлади. Марҳуманинг турмуш ўртоғига нисбатан ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш моддаси билан жиноят иши очилди.

13 июл 2022, 14:32

Жаримаси мавжуд транспортлар ЙПХ постларида тўхтатилади

Ҳукумат қарори билан 13 июлдан ЙПХ постларида транспортлар жарималари бор ёки йўқлигига қараб, «яшил» ва «қизил» йўлакларга йўналтирилади. Қарздорлиги бор ҳайдовчилар шу жойнинг ўзида тўловни амалга оширса, ҳаракатда давом этишига рухсат берилади, акс ҳолда эса машина жарима майдончасига қўйилади.

13 июл 2022, 12:40

Самарқандда 17 ёшли йигит айби билан юзага келган аварияда икки киши вафот этди

Самарқандда 17 ёшли йигит синглисининг дугоналарини Cobalt автомобилида олиб кетаётганда ЙТҲ содир этди, бунинг оқибатида икки нафар қиз вафот этди. Бошқа бир аварияда эса двигатели ўчиб қолган Damas`ни итариб кетаётган ҳайдовчи орқадан юк машинаси уриши оқибатида ҳалок бўлди.

13 июл 2022, 12:28

«Ўзбек таксиси парапланда учишдан хавфлироқ». Парапланчи ўз машғулоти ҳақида

Чорвоқ парадроми дунёда парапланда учиш осон бўлган кам сонли жойлардан биридир. Парвоз қилиш истагидагиларга бу бахтни ўзбек парапланеризми кашшофи Вячеслав Чесенко тортиқ этмоқда. «Газета.uz» ундан шогирдлари, кўзи ожиз йўловчилар, ўзбек парапланеризми тарихи ва ривожланиши ҳақида сўради.

13 июл 2022, 11:51

Ўзбекистонга яна жазирама кунлар кириб келмоқда

Эрон ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши натижасида пайшанба кунидан бошлаб ҳафта якунигача Ўзбекистонда ҳарорат +41 даражагача кўтарилади. Жануб ва чўл ҳудудларда 43 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

13 июл 2022, 11:44

Сирдарёда тўрт нафар ёшлар экстремистик мазмундаги материалларни тарқатганликда гумонланмоқда

Мирзаобод туманида 18−24 ёшлар орасидаги тўрт нафар фуқаро «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террорчилик ташкилоти таъсирида экстремистик мазмундаги аудио-видео материалларни танишлари орасида тарғиб қилиб келганликда айбланмоқда. Суд гумондорларни айбдор деб топса, 5 йилдан 8 йилгача қамалиши мумкин.

13 июл 2022, 11:00

Ҳавони ифлослантираётган бешта гипс ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди

Экология қўмитаси Фарғона вилоятида ҳавони ифлослантираётган бешта гипс ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиб, мажбурий кўрсатмалар берганди. Қўмита корхоналар берилган муддатда кўрсатмани бажармагани учун уларни судга берди.

13 июл 2022, 10:06

Қашқадарёда аёл эри ва унинг қариндошлари томонидан «самосуд» қилинди

Қашқадарёда аёл ўзининг эри ва унинг қариндошлари томонидан калтакланди. Вилоят ИИБ бунга аёл бошқа фуқаро билан ишқий муносабатда бўлиб юргани сабаб бўлганини айтмоқда. Аёлни боғлаб қўйиб, сочини кесиб, калтаклагани ва қамчи билан муттасил ургани учун гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

13 июл 2022, 09:49

27 та туман ва шаҳарда инновация бўйича ҳоким ўринбосари лавозими жорий этилади

Ўзбекистоннинг тўрт йилга мўлжалланган инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди. Бу вақт давомида инновацион технологиялар яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган комплекс тизими яратилади. 26 та туман ва битта шаҳарда инновация бўйича ҳоким ўринбосари лавозими жорий этилади.

13 июл 2022, 00:10

ОТМ талабалардан «обходной» тўлдиришни талаб қилиши президент фармонига зид — Адлия вазирлиги

Айрим ОТМларда президент фармонига зид равишда талабалардан «айланма варақа»ни қоғоз шаклда тўлдириб келиш талаб этилмоқда. Адлия вазирлиги ўтказган текширувларда бу ўз тасдиғини топди. Олий таълим вазирлиги ва тегишли ОТМларга президент фармони ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича тақдимнома киритилди.

12 июл 2022, 20:24

Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган илк халқаро адабий фестиваль нега тўхтатилди?

Сентябрь ойида Тошкент ва Бухорода халқаро адабий фестиваль ўтказилиши кутилаётганди. Бироқ, тадбир дастури, иштирокчилар рўйхати шакллантирилган бўлишига қарамай, маҳаллий ҳамкор — Ёзувчилар уюшмаси ташкилотчилар сафидан чиқди ва фестиваль тўхтатилди. «Газета.uz» Ёзувчилар уюшмасидан изоҳ ололмади.

12 июл 2022, 16:32

«IT соҳаси фақат ақллиларники эмас, бу соҳа сабрлиларники» — Mastercard дастурий муҳандиси Азамат Тоштемиров

Mastercard компанияси дастурий муҳандиси Азамат Тоштемиров — «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони. Биз ундан давлат органлари ва хусусий секторда ишлаш ўртасидаги фарқлар, АҚШдаги ўқиш ва Mastercard`даги иши, шунингдек, ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.

12 июл 2022, 16:29

Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчиси $1500 пора билан қўлга тушди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчиси 1500 долларни пора тариқасида олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланди. Гумондорнинг айби судда ўз тасдиғини топса, у 5 йилгача қамалиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг