Жамият

7 май 2022, 09:46

Нима тайёрлаймиз: Қулупнайли пишириқлар

Итальянча қулупнайли пирог, қулупнайли брауни, банан-қулупнайли торт, қулупнайли мусс, «Магнолия» ширинлиги ва творогли торт — Zira.uz қулупнайдан тайёрланадиган пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

6 май 2022, 22:00

6 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Осиё ва Параосиё ўйинларининг бир йилга қолдирилгани, тендерсиз танланган Тошкентдаги музейларни реконструкция қиладиган лойиҳачи ва пудратчилар, ўзбек-қирғиз чегарасидан ноқонуний ўтгани учун отилган 3 қирғизистонлик, кейинги ҳафтада кутилаётган сел ва тошқинлар, 9 майда отиладиган байрам салюти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 6 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

6 май 2022, 19:07

Самарқанддаги 60 ўринли махсус қабулхонада 160 киши сақланаётгани аниқланди

Самарқанд вилоятидаги 60 ўринли маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун махсус қабулхонада 161 киши сақланаётгани аниқланди. Омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан сақланувчи шахсларнинг яшаш ва меҳнат шароитлари ўрганилди. Уларнинг бир кунлик даромади ўртача 40 500 сўмни ташкил қилади.

6 май 2022, 17:57

Ўзбекистон аҳолиси 35,4 млн кишига етди

Январь-март ойларида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 130 минг кишига кўпайиб, 35,4 млн кишига етди. Йил давомида ўзбекистонликлар сони 738,3 минг кишига ёки 2,1 фоизга ўсди. Йилнинг дастлабки уч ойида туғилишлар сони кескин — 13,4 фоизга ўсди, ўлим даражаси эса 0,5 фоизга ошди ва ковиддан аввалги кўрсаткичдан юқорилигича қолмоқда.

6 май 2022, 17:38

9−13 май кунлари 9 та вилоятга сел келиш хавфи бор

Ўзгидромет кучли ёмғирлар туфайли душанбадан-жумагача республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

6 май 2022, 17:16

Нотариус руҳий-асаб касалликлари диспансерида даволанаётган шахснинг уйини сотиб юборишда гумонланмоқда

Қибрай туманида давлат нотариал идораси нотариуси руҳий-асаб касалликлари диспансерида даволанаётган шахснинг уйини сотиб юборганликда гумон қилинмоқда.

6 май 2022, 16:19

Фото: Тошкентнинг эски шаҳарида варраклар учирилиши

Баҳорда Ўзбекистонда варрак учириш мавсуми бошланади. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ва фотосуратчи Мирзаёр Эркинов Тошкентнинг эски шаҳарида варраклар учирилишини кузатишди.

6 май 2022, 15:26

Сурхондарёда сув тошқини туфайли 230 дан ортиқ одам эвакуация қилинди

Сурхондарёнинг Узун туманида кучли ёғингарчилик натижасида 40 га яқин уй сув остида қолди, 230 дан ортиқ киши мактаб биносига вақтинча жойлаштирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

6 май 2022, 15:01

Улуғбек Азамов АОКА директорининг ўринбосари этиб тайинланди

Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Улуғбек Азамов АОКА директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

6 май 2022, 13:45

9 май куни салюти «Янги Ўзбекистон» боғида ташкил этилади (янгиланди)

9 май куни кечқурун Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғида «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланган байрам салюти ташкил этилади.

6 май 2022, 12:13

Гўшт ва ўсимлик ёғи импортига нол даражали ҚҚС ставкаси муддати узайтирилди

Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ўсимлик ёғи ва картошкани олиб кириш ва сотишда қўшилган қиймат солиғининг нол ставкаси муддати 2022 йил охиригача узайтирилди. Шунингдек, Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлар 2031 йилгача айрим солиқларни 1 фоизда тўлайди.

6 май 2022, 11:58

Дам олиш кунлари қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво кузатилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши, ҳаво ҳарорати +30…+35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. 9 май куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоийда ёмғир ёғади. 10 майда эса республика бўйлаб кучли жала қуйиши мумкин, ҳарорат эса +23…+28 даражагача пасаяди.

6 май 2022, 11:16

Марказий банк президент расми туширилган тангаларни чиқармаганлигини маълум қилди

Марказий банк президент Шавкат Мирзиёев шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотларни муомалага чиқармаганлигини маълум қилди.

6 май 2022, 11:14 1

Ўзбекистон чегарачилари 3 қирғизистонликка ўқ узгани айтилмоқда

Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистоннинг уч фуқаросига қарши қурол ишлатгани айтилмоқда. Қирғизистон чегара хизмати фуқароларнинг барчаси олган жароҳатидан вафот этганини маълум қилди. Икки давлат вакиллари вазиятга ойдинлик киритиш учун учрашган. Воқеа юзасидан тергов давом этмоқда.

6 май 2022, 10:50

Фарғона водийсига 6 май кунига белгиланган поездлар қатнови ҳам бекор қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» Қамчиқ довонида содир бўлган сел оқибатида кетма-кет иккинчи кун Фарғона водийсига ҳаракатланувчи поездлар қатнови тўхтатилганини маълум қилди. 6 майга мўлжалланган чипталар пули йўловчиларга 100 фоиз қайтариб берилади.

6 май 2022, 10:48

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг солиққа тортилмайдиган даромадлари миқдори оширилди

Солиқ кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартишларга биноан ногиронлиги бўлган шахсларнинг солиққа тортилмайдиган даромадлари миқдори оширилди. Шунингдек, солиқ имтиёзи берилган айрим солиқ тўловчилари мазкур солиқларни 1 фоизи миқдорида тўлайди. Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларни ер солиғидан озод қилиш муддати узайтирилди.

6 май 2022, 09:51

Маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш бўйича ишонч телефони ишга тушди

Ўзбекистонда маданий мерос ёдгорликларига нисбатан содир этилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар ёки уларга етиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳақида хабар бериш учун ишонч телефони ишга туширилди.

6 май 2022, 09:39

Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган болалар учун махсус мактаб ташкил этилди

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар учун «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасаси ташкил этилди. Муассасада 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун мактабгача таълим ҳамда 1−11-синфлар учун умумий ўрта таълим берилади.

6 май 2022, 09:33

Мактаблар, Меҳрибонлик уйлари ва интернатларда овқатланиш аутсорсингга топширилиши мумкин

ХТВ мактаблар, мактаб-интернатлари ва Меҳрибонлик уйларида овқатланишни аутсорсингга топшириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Аутсорсинг компаниялари фойдаланадиган мактаб ўқувчиларининг кунлик рационал овқатланиш нормалари ССВ томонидан тасдиқланади.

5 май 2022, 21:46

5 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Кучли ёмғир туфайли сув остида қолган Тошкент кўчалари, пойтахт аэропортида багаж бўлинмаси ишини эфирга узатиш бошлангани, Спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлими бўйича ўқилган суд ҳукми, Осиё ва Параосиё ўйинлари ғолибларига бериладиган мукофот, маданий мерос объектига айлантириладиган Чорсудаги 7 гумбаз ва бошқалар — 5 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг