Жамият

20 ноябр 2020, 12:32

Электр энергиясининг узилишига истеъмолнинг кескин ортиши сабаб бўлди — Энергетика вазирлиги

Совуқ об-ҳаво туфайли электр энергияси истеъмолининг кескин ортиши таъминотда узилишларга олиб келади, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги. Шу билан бирга, қисқа муддатли узилишлар тизимдаги катта аварияларнинг олдини олишга имкон бериши таъкидланди.

20 ноябр 2020, 10:29

Клара Жалилова 82 ёшида оламдан ўтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 82 ёшида вафот этди.

19 ноябр 2020, 23:08

Прокуратура қишлоқ хўжалигидаги қонунбузилишларда молия вазири ўринбосари алоқадорлигини текширмоқда

Ниғматилла Йўлдошев бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга дон етиштириш харажатларини молиялаштиришда Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағ ажратиш ва сарфлашнинг қонунийлигини текшириш тўғрисида сўров юборди. Бундан ташқари, Молия вазирлиги мансабдор шахслари, жумладан, вазир ўринбосари Абдимухтор Эргашевнинг қонунбузилиш ҳолатларда алоқадорлигини текшириш кутилмоқда.

19 ноябр 2020, 18:13

Мактабгача таълим муассасалари ноябрь ойининг охирига қадар очилади

Мактабгача таълим муассасалари ноябрь ойининг охирига қадар очилади. Иш фаолиятини бошлаш ва болаларни қабул қилиш ҳуқуқи фақат СЭСдан рухсат олган МТМларга берилади. Лекин, қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган, ходимлари орасида коронавирус аниқланган МТМлар фаолияти тикланмайди.

19 ноябр 2020, 17:44

«Болалар ҳар хил бўлгани билан уларнинг ҳуқуқлари тенг бўлиши лозим» — Зироат Мирзиёева

19 ноябрь куни бўлиб ўтган халқаро веб-форумда Зироат Мирзиёева ногирон болаларнинг таълими, уларга инклюзив муҳитни яратиш ва бунда пайдо бўлаётган тўсқинликлар ҳақида нутқ сўзлади. «Zamin» Халқаро фонди Васийлик кенгаши раиси ногиронлиги бўлган болалар таълими масаласи ҳанузгача жуда ачинарли аҳволда эканлигини таъкидлаган.

19 ноябр 2020, 17:16

Қор ёғгандан кейин қор қопламининг баландлиги 6−14 см ни ташкил қилди

Чоршанба куни кечқурунгача Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларидаги қор қопламининг баландлиги 6−14 см ни ташкил этди. Шунингдек, йўлларни кўра олиш имконияти камайди, йўллар музлади. Кун давомида ҳаво ҳарорати 5−3 даражадан ошмади. Ноябрь ойида бундай совуқ кунлар камдан-кам учрайди, дея изоҳ берди синоптиклар.

19 ноябр 2020, 16:42

Темир маҳсулотларини арзон нархда олмоқчи бўлган фуқаро $30 мингга алданди

Риштон туманида Қирғизистондан арзон темир маҳсулотларини олиб келиши учун танишига $30 минг АҚШ долларини берган фуқаро алданиб қолди. Унинг ишончига кирган шахс пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

19 ноябр 2020, 16:27

«Вақф» хайрия жамоат фондига янги раҳбар тайинланди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси вазифасига тайинланди.

19 ноябр 2020, 16:12

Хитой «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Сианьга парвозларини бекор қилди

23 ноябрдан бошлаб Тошкентдан Сианьга парвозлар тўхтатилиб, 4 ҳафта давомида рейслар бўлмайди. Парвозлар бекор қилинишининг сабаби 5 ноябрь куни 11 та йўловчиларда коронавирус инфекцияси аниқланиши бўлган.

19 ноябр 2020, 15:33

ЎзМУда Гидрометеорология факультети ташкил этилади

Президент қарори билан 2021−2022 ўқув йилидан Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультети ташкил этилади. Россия ва бошқа хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади.

19 ноябр 2020, 15:29

Глобал очлик индексида Ўзбекистон 30 ўринни эгаллади

2020 йилда Глобал очлик индексида энг яхши деб топилган мамлакатлар орасида Ўзбекистон ўтган йилги кўрсаткичларини яхшилаб, 30 ўринни эгаллади. Беларусь, Босния ва Герцеговина, Бразилия давлатлари рейтингда энг юқори поғонада бўлса, энг кичик кўрсаткичлар Мадагаскар, Тимор Лесте ва Чад мамлакатларида кузатилмоқда.

19 ноябр 2020, 14:51

Самарқандда 20 нафар йўловчиси бор автобус йўл сирпанчиқлиги боис ағдарилиб кетди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 20 нафар йўловчиси бор автобус йўл сирпанчиқлиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб, тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

19 ноябр 2020, 14:46

«Чилонзор туманида чинор ноқонуний кесилган» — Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитасининг хабар беришича, Тошкентнинг Гагарин кўчасида олтита дарахт қонуний равишда кесилган, чунки улар қуриб, касалланган деб топилган. Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган чинор ноқонуний равишда кесилган, бунинг зарари эса 43 млн сўмга тенг.

19 ноябр 2020, 14:39

«Уч мингдан ортиқ мактабларда ошхонанинг ўзи йўқ» — Алишер Қодиров

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров уч мингдан ортиқ мактабларда ошхонанинг ўзи йўқлиги, борининг ҳам 60 фоизга яқини талаб даражасида эмаслигини таъкидлади. «Фарзандларимизни физиологик-депрессив ҳолатини юзага келишини ҳисобга олсак, ўқитувчиларга бўлган муносабати кескинлашиши, мактабга жиноятни кириб келгани бу — албатта овқатланиш билан боғлиқ масала», — деди Алишер Қодиров.

19 ноябр 2020, 12:34

ЖССТ бачадон бўйни саратонига қарши курашиш стратегиясини тақдим этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича Глобал стратегияни ишлаб чиқди. Стратегияда тақдим этилган тавсияларни амалга ошириш 2050 йилга келиб касалланиш ҳолатларини 40 фоизга камайтиришга ва 5 миллион ўлимнинг олдини олишга имкон яратади.

19 ноябр 2020, 12:01

Антимонополия қўмитаси UzAuto Motors иши бўйича суд қарори устидан апелляция берди

Антимонополия қўмитаси UzAuto Motors иши бўйича Тошкент шаҳар маъмурий суди қарори устидан апелляция шикоятини киритди. 30 октябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий суди қўмита махсус комиссиясининг 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топган эди.

19 ноябр 2020, 11:30

Қирғизистонга 200 ўринлик шифохона контейнерлари юборилди

Ўзбекистон Қирғизистонга 200 ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган шифохона контейнерларини юборди. Шунингдек, мамлакатга COVID-19га қарши курашда ёрдам бериш учун ўзбекистонлик шифокорларни юбориш режалаштирилган.

19 ноябр 2020, 11:19

9 ой ичида 647 нафар мансабдор шахс коррупция учун жавобгарликка тортилди

Сўнгги 9 ой ичида коррупция ҳолатлари юзасидан 838 та жиноий ишлари қўзғатилган бўлиб, улар бўйича 647 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноий жавобгарликка тортилганларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги, 626 нафари эса шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади. Ушбу коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.

19 ноябр 2020, 10:55

Тошкентдан қатнайдиган шаҳарлараро автобуслар қатнови 19 ноябрга бекор қилинди

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари 19-ноябрь санаси учун бекор қилинди.

19 ноябр 2020, 10:39

АҚШда 2019−2020 йиллар мобайнида 546 ўзбекистонлик талабалар таҳсил олган

2019−2020 ўқув йилида АҚШдаги ўзбекистонлик талабалар сони 546 нафарни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 4,4 фоизга камроқ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг