16 ноябр, шанба Ob-havo Zira

Жамият

ИИВ ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Долларни кийимлари ва пайпоқлари ичига беркитиб чегарадан олиб чиқмоқчи бўлган шахслар тўхтатилди 

«Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали АҚШ доллари ҳамда қозоқ тенгесини кийимлари ва пайпоқлари ичига беркитган ҳолда Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган фуқаролар тўхтатилди.

Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ инспекторини ураётгани акс этган видеоматериал бўйича ИИВ расмий муносабат билдирди +1

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ инспекторини ураётгани акс эттирилган видеоматериалдаги ҳолат ИИВ томонидан ўрганилди.

«Жиззахда ГАИ билан ҳайдовчи урушиб кетди…» номли видеоматериал бўйича ИИВ расмий муносабат билдирди 

Ижтимоий тармоқларда «Жиззахда ГАИ билан ҳайдовчи урушиб кетди…» номи билан тарқатилган видеоматериалдаги ҳолатга ИИВ томонидан ойдинлик киритилди.

Андижон вилоятида 1,5 кг марихуана ва 13 туп кўкнори аниқланди 

Андижон вилоятида 1,5 кг миқдорида марихуана аниқланди. Хизмат ити ёрдамида 13 туп кўкнори ўсимлиги топилди.

Чилонзорда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун дронлардан фойдаланилади 

Тошкентнинг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун видеокамерали дронлар, кузатув камералари ва ташвишли видеохабарлар тизимидан фойдаланилади.

Қийноқларга йўл қўйган 41 киши жавобгарликка тортилди 

2017 йил бошидан буён қийноқлар ва бошқа ноинсоний ёки қабр-қийматни ерга урувчи муомала шаклларини қўллаган 41 киши жиноий жавобгарликка тортилди.

ОТМалар талабаларни давлат буюртмаси асосида қабул қилади 

Янги ўқув йилидан бошлаб ОТМлар қабулни давлат буюртмаси асосида амалга оширади. Бакалавриатнинг кундузги бўлимларига жами 80430 киши қабул қилинади.

Чақалоғини 1000 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди 

Қаршида янги туғилган чақалоғини 1000 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Йил бошидан буён болаларни сотиш бўйича саккиз ҳолат ҳақида хабар қилинди.

Сахалинда мигрантлар учун тақиқланган ишлар рўйхати кенгайтирилди 

Россиянинг Сахалин вилоятида мигрантларни жалб қилиш тақиқланган ишлар рўйхати кенгайтирилди. Ландшафтларни ободонлаштириш, ишга жойлаштириш ва реклама фаолияти шулар жумласидан.

Қорақалпоғистонда шамол учириб юборган томларнинг катта қисми — профнастилдан 

Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда кучли шамол учириб юборган томларнинг ярмидан кўпи профнастилдан тайёрланган. Вазият республика прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

ТИВ ўзбекистонликларга Ҳиндистоннинг Биҳар штатига бормасликни тавсия қилди 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига ўткир энцефалит синдроми тарқалаётгани сабабли Ҳиндистоннинг Биҳар штатига бормасликни тавсия қилди.