Жамият

29 март 2021, 14:00 1

Тошкентда блогер Миразиз Бозоров қаттиқ калтакланди

Якшанба куни кечқурун номаълум шахслар блогер Миразиз Бозоровни калтакладилар. Унда бир неча жароҳат ва синишлар қайд этилган. Шу куни у аниме ва K-pop мухлисларини пойтахт марказига йиғилишга чақирган. Шу вақтнинг ўзида у ерда ЛГБТ га қарши акция бўлиб ўтган.

29 март 2021, 13:59 17

1 апрелдан кредит олиш учун аризалар ягона электрон платформа орқали қабул қилинади

1 апрелдан аҳоли ва тадбиркорларнинг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформа орқали қабул қилинади. Бу борада президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолият учун 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.

29 март 2021, 13:36

2021−2022 ўқув йилида хотин-қизларга 2000 нафар қўшимча давлат грантини ажратиш таклиф этиляпти

2021−2022 ўқув йилида ОТМларга қабул қилишнинг давлат буюртмасига оид президент қарори лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжатга кўра, бакалаврнинг барча таълим шаклига жами — 157 879 нафар, магистратурага 12 914 нафар, нодавлат ОТМларга эса 56 нафар давлат буюртмасини белгилаш таклиф этилган. Бундан ташқари, тавсияномага эга хотин-қизлар учун 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратиш кўзда тутилмоқда.

29 март 2021, 12:16

Ўзбекистонда уч кундан бери 200 га яқин коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланмоқда

Республика бўйлаб уч кун мобайнида 200 га якин фуқарода COVID-19 касаллиги аниқланди. Тошкент шаҳрида 28 март куни мазкур кўрсаткич 164 кишини ташкил этди.

29 март 2021, 11:57

Самарқандда 4 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди

Самарқанд вилоятида ис газидан заҳарланиш оқибатида 4 киши вафот этди, 1 нафари шифохонага ётқизилган.

29 март 2021, 11:11

Самарқанд ва Навоий вилоятларида бир нечта туманлар сел ичида қолди

28 март куни кучли ёғингарчилик сабабли Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги бир нечта ҳудудлар сел ичида қолди. Самарқандда уйлар сув остида қолган, машиналар оқиб кетган ва кўприклар бузилган. Навоий вилоятида ҳам сув машинани оқизиб кетган ва баъзи ҳудудлардаги уйларни сел босган.

29 март 2021, 09:22

Тошкентдаги намойишдан сўнг 12 киши қўлга олинди

Тошкент ИИББ ЛГБТ фаоллари деб аталувчи ёшларга қарши намойишда қатнашган 12 кишининг қўлга олинганини хабар қилди. «Безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Депутат Алишер Қодиров Жиноят кодексининг 120-моддасини янада кучайтириш ҳамда озодликдан ва фуқароликдан маҳрум этишгача бўлган чораларни ўрнатишни таклиф қилди.

27 март 2021, 20:58

«Сен ўғил фарзанд туғмайсан». Сенатор навоийлик аёл ўлими тафсилотларини ўрганди

Сенатор Малика Қодирхонова Навоийда қизлари билан биргаликда поезд остига ўзини ташлаган 31 ёшли аёл ўлими тафсилотларини ўрганди. Маълум бўлишича, аёлнинг эри ўғил туғмаётганини рўкач қилиб жанжаллашиб турган. Январда аёл навбатдаги ҳомиласининг ҳам қизлигини билиб, аборт йўли билан ундан воз кечган экан.

27 март 2021, 18:08 2

Тошкент-Aндижон пуллик автомобиль йўлини қуришга 2 млрд доллар сарфланади

Тошкент-Aндижон пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича дастлабки техник-иқтисодий асослар Жаҳон банки консултантлари томонидан ишлаб чиқилди. Қурилиш ишлари икки босқичли халқаро тендер ғолибига топширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 2 млрд доллардан ошади.

27 март 2021, 17:54

1 апрелдан нималар ўзгаради?

Тадбиркорларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонларни ташкил этишга рухсат берилиши, заргарлик буюмларини онлайн сотиш мумкинлиги, айрим мутахассисларнинг иш ҳақи ва баъзи пенсионерлар нафақасининг оширилиши, уй-жой нархларининг оптималлаштирилиши — 1 апрелдан мамлакат қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

27 март 2021, 16:28

Тошкентда тез тиббий ёрдам шифокори бемор томонидан дўппосланди

Тошкент шаҳрида чақирув бўйича етиб борган тез тиббий ёрдам шифокори кўрикни ўтказаётган пайтда бемор томонидан дўппосланди. Ҳозирда шифокорнинг аҳволи оғир, унга бош миянинг турли даражадаги жароҳатлари етказилган.

27 март 2021, 15:09

Таянч пунктлари ўрнига маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилади

Ички ишлар органларининг таянч пунктлари асосида маҳалла ҳуқуқни муҳофаза қилиш пунктлари ташкил этилмоқда. 1 июнга қадар Тошкент ва Самарқанд вилоятларида профилактика инспекторларига масофадан туриб мурожаат қилиш мумкин бўлган «Smart маҳалла» тизими жорий этилади. Ички ишлар вазирлиги таркибида бешта янги бўлим шакллантирилди.

27 март 2021, 15:02 1

Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосига ўзгартиришлар илмий асосланиши керак

Давлат тилини ривожлантириш департаменти лотин ёзувидаги ўзбек алифбоси бўйича таклиф этилган ўзгаришлар ўқувчилар саводига ижобий таъсир қилишини ва амалдаги алифбо ўзбек тилининг интернет тилига айланишига тўсиқ бўлаётганлигини айтмоқда. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов департамент аргументларининг асосида илмий далилларни кўрмаганлигини таъкидлади.

27 март 2021, 12:57

Март ойи охирида ҳаво салқин бўлади

Дам олиш кунлари нам ва совуқ ҳаво массалари сабабли ҳарорат пасаяди. Салқин ҳаво кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳам таъсирини сақлаб қолади: ёмғир ёғиб, шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучаяди.

27 март 2021, 12:12

Маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторини уриб юбориб, ҳаётига зомин бўлди

Қорақалпоғистонда юк машинасини бошқариб келаётган маст ҳайдовчи машинани тўхтатмоқчи бўлган йўл-патруль хизмати инспекторини уриб кетди. ЙПХ ходими тан жароҳатлари сабабли шифохонада оламдан ўтди.

27 март 2021, 11:52

Тошкентнинг 10 та кўчасида пулли «парковкалар» очилиши мумкин

Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчаларида эспериментал тарзда паркоматлар ташкил этилиши таклиф этилмоқда. Тўловлар махсус талон ёки шартнома асосида нақд ва пластик карталар орқали амалга оширилади. I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва махсус автомашиналар мазкур паркоматлардан бепул фойдалана олади.

27 март 2021, 10:30

Уйда тайёрлаймиз: соғлом турмуш тарзини танлайдиганлар учун таомлар

Соғлом турмуш тарзига риоя қилувчилар учун Zira.uz дан ажойиб янгилик — 6 та мазали ва хилма-хил таомлар рецептлари.

27 март 2021, 10:16

Қайси ҳудудда шахсий автомашиналар кўплиги маълум қилинди

1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 2 955 295 тани ташкил этмоқда.

27 март 2021, 09:46

27 март куни хитой-ўзбек вакцинаси 1 млн дозада олиб келинмоқда

Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги вакцина 27 март куни Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда. Мазкур вакцина 95 фоизлик самарадорлик кўрсатгани маълум қилинган эди.

26 март 2021, 18:46

Россияга парвоз қиладиган ўзбекистонликлар мамлакатга кириши учун асос кўрсатиши керак бўлади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Консуллик бўлими 1 апрелдан йўлга қўйилаётган Тошкент ва Москва ўртасидаги авиақатновларда кимлар парвоз қила олиши мумкинлигига ойдинлик киритди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг