11 июл, шанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Жамият

18 октябр 2019, 18:12

Яккабоғ ҳокимининг собиқ ўринбосари ва уни ёқиб юборган тадбиркорга суд ҳукми ўқилди

Яккабоғ туман ҳокимининг собиқ ўринбосари Мансур Туймаев ва унинг устига бензин сепиб ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исамов устидан очиқ суд жараёни якунига етди.

18 октябр 2019, 18:02

Қорақалпоғистонда 6,1 минг қоп ун 87,5 минг ўрнига 110 минг сўмдан ноқонуний сотилгани аниқланди

«Қорақалпоқ Дон маҳсулотлари» мансабдор шахслари 6,1 минг қоп унни 87,5 минг сўм ўрнига 110 мингдан сотгани аниқланди.

18 октябр 2019, 16:29

Испанияда Ҳусниддин Атонинг фото кўргазмаси очилди

Испаниянинг Толедо шаҳрида ўзбекистонлик фоторассом Хусниддин Атонинг кўргазмаси очилди.

18 октябр 2019, 16:05

АЭС учун мутахассислар тайёрлаш бўйича стратегия тасдиқланди

Президент ядро энергетикаси учун малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича стратегияни тасдиқлади.

18 октябр 2019, 14:18

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб юборди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборди. Жабрланган ходим шифохонага ётқизилди.

18 октябр 2019, 14:06 1

«Автомобиль ойнасига парда илишни тақиқлаш билан ҳурматга эришиб бўлмайди» — ИИВ матбуот котиби

ЙҲХБ автомобилларнинг орқа ён ойналарига парда илганлик учун жаримага тортиш ҳуқуқига эга эканини ҳимоя қилмоқда. ИИВ матбуот котиби эса фуқароларни ноқулай ҳолатга солиб қўядиган бундай ҳаракатлар билан ҳурматга эришиб бўлмаслигини маълум қилди.

18 октябр 2019, 08:22

Тошкентда биринчи бор Бутунжаҳон озиқ-овқат куни нишонланди

Дунёда инсоният истеъмолига яроқли 6000 дан ортиқ ўсимлик тури бўлса, етиштирилаётган ўсимликларнинг атиги 9 тури умумий экинларнинг 66 фоизини ташкил қилади. Тошкентда биринчи бор Бутунжаҳон озиқ-овқат куни нишонланди.

17 октябр 2019, 21:18

«Қанча осон бўлса шунча яхши» — ИИВ матбуот котиби прописка тартиблари ҳақида

ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шохруҳ Ғиёсов Тошкентда прописка тартибининг соддалаштирилиши ички ишлар органларига ўз фаолиятини самарали бажаришларига имкон беришини маълум қилди.

17 октябр 2019, 17:51

Уфада вояга етмаган ўзбекистонлик қизга зўравонлик қилишда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Уфада вояга етмаган ўзбекистонлик қизни икки йил давомида зўрлаб келганликда гумонланаётган 44 ёшли Тожикистон фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

16 октябр 2019, 22:46

«Ўзбекконцерт» Жаҳонгир Отажонов ва яна уч санъаткорнинг лицензиясини қайтариб берди

«Ўзбекконцерт» Жаҳонгир Отажонов, Шаҳло Аҳмедова, Абдулла Қурбонов ва Халима Ибрагимованинг лицензияларини қайта тиклади. Ташкилот баёнотида президентнинг санъаткорларга эътибори ва ғамхўрлигини тилга олди.

16 октябр 2019, 21:23

Тошкент давлат стоматология институти Қозоғистонда қўшма факультет очади

Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясида Тошкент давлат стоматология институти билан биргаликда қўшма факультет очилмоқда. Таълим кредит — модуль тизими асосида амалга оширилади.

16 октябр 2019, 17:10 2

Ўзбекистонда «Хизб ут-Тахрир» аъзолари фаолиятига чек қуйилди

ИИВ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида «Хизб ут-Тахрир» ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қуйилгани ҳақида хабар қилди.

16 октябр 2019, 12:45

Тошкентда уч кун ичида икки бола деразадан қулаб тушиб ҳалок бўлди

Тошкентда уч кун ичида назоратсиз қолдирилган икки бола уй деразасидан қулаб тушиб ҳалок бўлди.

16 октябр 2019, 11:01

ТИҚХММИ Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингига кирди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 2020 йил учун Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингига кирди.

15 октябр 2019, 21:32

213 гр олтинни оғзида олиб кетишга ҳаракат қилган эркак қўлга олинди

Божхоначилар Тошкент аэропортида 213 гр қуйма олтинларни оғзида мамлакатдан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган эркакни қўлга олди.

15 октябр 2019, 20:49

Зарарланган карантин остидаги маҳсулотлар республика ҳудудига киритилмади

Январь-август ойларида Ўзбекистонга олиб кирилаётган 323 тонна, 10,25 млн дона ва 1317 метр куб ўсимлик маҳсулотларида зарарли организмлар аниқлангани сабабли чегарадан қайтариб юборилди.

15 октябр 2019, 13:37

Ўз ваколатини суистеъмол қилган инспекторга чора кўрилди

Ўзини таништирмасдан туриб йўловчиларни қўпол тарзда сўроққа тутган Транспорт вазирлиги инспекторига чора кўрилди.

15 октябр 2019, 12:26

Навоийдаги колонияда маҳбуслар қийноққа солингани рад этилди

ИИВ ЖИЭББ Навоий вилоятидаги колонияда маҳбуслар қийноққа солингани ҳақидаги хабарларни рад этиб, очлик эълон қилиниши билан боғлиқ масала ҳал бўлганини маълум қилди.

15 октябр 2019, 11:52

Ўзбекистондан маймун боласининг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

Божхонадан орангутан турига мансуб маймун боласини олиб чиқишга уринган шахсларни қўлга олинди.

15 октябр 2019, 11:41

Пенсия асоссиз тўланса, айбдор фақат пенсионерми?

Асоссиз тўланган пенсия фақат пенсионер айбдор бўлган тақдирда ундан ундириб олинади.