Жамият

4 ноябр 2020, 11:17

ЎзАда сайт ва логотип янгиланди, фотобанк ишга тушди

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ўз веб-сайти ва логотипини янгилади. Хусусан, фотобанк ишга туширилиб, сайт дизайни матнларни осон ўқишга мослаштирилди.

3 ноябр 2020, 19:17

GTL заводи қурувчилари «погром» давомида 480 млн сўмлик зарар етказгани аниқланди

Қашқадарёда қурилаётган Uzneftegaz GTL заводи ишчилари 21 октябрь куни норозилик уюштириб, қурилиш компаниялари мол-мулкини талон-торож қилишганди. Вилоят ИИБ томонидан тергов ўтказилиб, етказилган зарар ўрганилди ва норозиликлар иштирокчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

3 ноябр 2020, 18:13

Айрим ваколатларни судлардан профилактика инспекторларига ўтказиш таклифи рад этилди

Депутатлар бир қатор ишларни кўриб чиқиш ваколатини судлардан профилактика инспекторларига ўтказиш таклиф қилинган қонун лойиҳасини рад этди.

3 ноябр 2020, 15:25 1

Паст ойлик ва кадрлар етишмовчилиги — Ўзгидрометда вазият кескинлашмоқда

Гидрометеорология хизмати тизимнинг ислоҳ қилинмаётгани, дарҳол ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар мавжудлиги, хусусан, ойликлар пастлиги сабабли олий маълумотли ва кўп йиллик тажрибага эга ходимларнинг бошқа соҳаларга ўтиб кетаётганини маълум қилди. Шунингдек, Ўзгидрометнинг вазифаси фақатгина об-ҳаво маълумотларини беришдан иборат эмаслиги айтиб ўтилди.

3 ноябр 2020, 12:03

Исломшунос олим Убайдулла Уватов вафот этди

Таниқли олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов 80 ёшида вафот этди.

3 ноябр 2020, 10:27

Тошкент метросида жетонлардан фойдаланиш йил охирига қадар давом этади

Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан бошлаб Тошкент метрополитенида жетонларни қабул қилиш тўхтатилгани тўғрисида маълумотлар тарқалди. «Тошкент метрополитени» УК ушбу маълумот нотўғри эканлигини маълум қилиб, изоҳ берди.

3 ноябр 2020, 09:23

Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Фанлар академияси тизимида Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилди. Муассаса қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органларга ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича таклифлар беради.

2 ноябр 2020, 22:52

Марказий банк 5, 10, 20 ва 50 граммли олтин қуймаларни сотувга чиқарди

Марказий банк 2 ноябрдан тижорат банклари орқали 999,9 софликдаги олтин қуймаларни махсус ҳимоя қадоқларида сотувга чиқара бошлади. Уларни хорижга олиб чиқиш ҳам мумкин.

2 ноябр 2020, 19:55 1

Фарғона водийси йўлларида фотовидеофиксация қурилмалари (камералар) ишга тушди

2 ноябрдан Фарғона вилоятида ҳайдовчиларнинг қоидабузарлигини онлайн тарзда фото ва видео камералар орқали аниқлаш бошланди.

2 ноябр 2020, 17:50

Ижара тўловларининг энг кам ставкаларини ошириш режалаштирилмоқда

2021 йилда нотурар ва турар-жой бинолари, шунингдек, енгил автомобиль ва юк машиналари учун ижаранинг энг кам ставкаларини ошириш режалаштирилмоқда.

2 ноябр 2020, 17:30

Ремдесивир дори воситаларини ноқонуний равишда сотаётган шахс қўлга олинди

Тошкент вилоятида дорихонадан ташқарида ремдесивир дорисини 850 минг сўмдан ҳисоблаб, 200 қутисини 170 млн сўмга сотаётган шахс ушланди. Олдинроқ ЖССТ ремдесивир дори воситасини COVID-19 ни даволашда самарасиз деб топган эди.

2 ноябр 2020, 17:27

38 млн сўмлик пиротехника олиб кетаётган Mercedes-Benz ушланди

547,2 минг дона пиротехника воситаларини олиб кетаётган Mercedes-Benz тўхтатилди. Олиб кетилаётган маҳсулотнинг тахминий қиймати 38 млн сўм деб белгиланмоқда.

2 ноябр 2020, 17:13

Олмазор туманида 50 минг доллар талаб қилган товламачи ушланди

Олмазор туманида «интернет» сайтларида аёл кишининг видеоларини тарқатишини ва оила аъзоларига кўрсатишини таҳдид қилиб 50 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди.

2 ноябр 2020, 17:12

Қорақалпоғистонда маст ҳолда транспорт бошқариш 45,4 фоизга камайди

Қорақалпоғистон судлари учинчи чорак якунлари бўйича ҳисобот берди. Хусусан, бу давр мобайнида 954 кишига нисбатан 735 та жиноят иши кўриб чиқилди. Ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 фоизга камайган бўлса, шахслар сони эса 4,6 фоизга кўпайган.

2 ноябр 2020, 15:32

«Прописка»ни қандай қилиб онлайн олиш мумкин?

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатга олиш (прописка) бўйича онлайн хизмат йўлга қўйилди. Хизматдан фойдаланиш учун OneID ва электрон рақамли имзо калити талаб этилади. Уни қандай олиш бўйича қўлланма.

2 ноябр 2020, 15:13

Ноябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ноябрь ойида ўртача ҳарорат октябрга нисбатан 5−7 даража пастроқ бўлиши ва ёғингарчилик ҳам кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Ой давомида ёмғирнинг қорга айланиш ҳолатлари такрорланиб туради. Ойнинг иккинчи қисмидан бошлаб ҳарорат кечаси 5−8 даража илиқдан 0−3 даража совуққача, кундузи 17−20 даража иссиқдан 3−6 даража илиққача ўзгариб туради.

2 ноябр 2020, 13:39

Норин дарёси кўприги қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди

Норин дарёси кўприги яроқсиз ҳолатга келиб қолгани учун олти ой аввал ундаги қатновлар тўхтатилган эди. Кўприкнинг қурилиш ишлари якунланиб, 1 ноябрь куни фойдаланишга топширилди.

2 ноябр 2020, 13:19

Пахта мавсумида 158 нафар мансабдор шахснинг меҳнат қонунчилигини бузгани аниқланди

Давлат меҳнат инспекцияси республика ҳудудларида 2 570 дан ортиқ ташкилот, фермер хўжалиги ва кластерларда меҳнат муносабатларига риоя қилиниши юзасидан текширувлар олиб борди. Унга кўра, 158 нафар мансабдор шахснинг меҳнат қонунчилигини бузгани аниқланиб, 577 млн сўмдан ортиқ миқдорда жаримага тортилди.

2 ноябр 2020, 12:53

«Кўмир бўйича шикоятлар бўлмаган» — «Ўзбеккўмир» болалар боғчасидаги кўмир тезаклари ҳақида

Болалар боғчалари тарбиячиларининг кўмирдан тезак ясаётгани акс этган фотосуратлар тарқалганидан сўнг «Ўзбеккўмир» ҳолатларни ўрганишга киришди. Самарқанддаги ҳолат тасдиқланди, Андижондаги болалар боғчаси эса топилмади.

2 ноябр 2020, 11:41 1

«Тезак ҳиди келади» — Сенатор вилоятлардаги газ етишмовчилиги ҳақида

«Бир ёши катта онахон келиб айтаяпти: яқинроқ келиб мени ҳидланг, мен ва бошқа аёллардан гўнгнинг ҳиди келаяпти, биз тезак ёқаяпмиз», — деди сенатор Қутбиддин Бурхонов. У газ корхоналарини танқид қилиб, ҳудудларда газ танқислиги натижасида юзага келган вазиятга эътибор қаратди. Парламентнинг яна бир аъзоси нима сабабдан 25−30 йил давомида газ қувурлари алмаштирилмаганлиги тўғрисида савол қўйди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг