Жамият

14 сентябрь 2021, 22:41

Маст ҳайдовчи уриб юборган ЙПХ инспектори вафот этди

Пскент туманида маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг тўхташ талабига бўйсунмасдан, уни уриб юборди. 30 ёшли сержант Дилмурод Ўрмонов орадан уч кун ўтиб вафот этди.

14 сентябрь 2021, 21:38

14 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Россия пойтахтидаги метро бекатида ўзбек ва тожик тилларидаги йўл кўрсаткичлар пайдо бўлиши, МСК барча партиялар томонидан илгари сурилган номзодларни рўйхатга олиши, Ўзбекистон Афғонистонга катта партияда гуманитар ёрдам юбориши — «Газета.uz»нинг 14 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

14 сентябрь 2021, 18:57

Букмекерлик фаолияти билан шуғулланишга фақат Ўзбекистон резидентларига рухсат бериш таклиф этилди

Қонунчилик палатаси аъзоси Дониёр Ғаниев фақатгина Ўзбекистон резидентларига букмекерлик билан шуғулланишга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Депутат норезидент букмекерларга Ўзбекистон банк тизимидан тўловлар амалга оширилишини тақиқлаш кераклигини ҳам айтди. Шунингдек, у тотализаторларни реклама ва тарғибот қилишга рухсат бермаслик ҳамда жисмоний шахслар учун «ставка"ларнинг максимум чегарасини белгилаш таклифини илгари сурди.

14 сентябрь 2021, 18:21

Андижонлик фуқаро шаҳар ИИБ ходимлари томонидан калтакланганини айтмоқда

Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ходимлари томонидан Андижонлик фуқаронинг калтаклангани айтилган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу бўлимнинг собиқ ходимлари 2020 йилнинг ноябрь ойида 44 ёшли эркакни қийноққа солганликлари учун озодликдан маҳрум қилинган эди.

14 сентябрь 2021, 17:00

Фермерлар мактабида ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича интенсив курс бошланди

«Агробанк» интенсив курслари тингловчилари еттита йўналишда чет эл тажрибасига эга бўлган профессор ўқитувчилардан уч ой мобайнида назарий ва амалий билимлар олишади.

14 сентябрь 2021, 15:47

Ўзбекистон Афғонистонга катта партияда гуманитар ёрдам юборди

Сешанба куни Ўзбекистон Афғонистонга 1,3 минг тонналик инсонпарварлик юкини юборди. Ўз ичига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва кийим-кечакларни олган ушбу гуманитар ёрдам муҳтож афғон оилаларига тарқатилади.

14 сентябрь 2021, 14:48

Ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга тушди

Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга туширилганини эълон қилди. Платформа орқали сайлов участкасини аниқлаш ва сайловда кўнгилли ёки тренер сифатида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.

14 сентябрь 2021, 14:12

Президент сейсмик хавфсизлик тўғрисидаги қонунни имзолади

Президент «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Қонунни имзолади. Унда фуқароларга ушбу соҳадаги қонунчилик талабларига амал қилиш ва зилзилага қарши чоралар кўриш мажбуриятлари юкланган.

14 сентябрь 2021, 13:30 1

«Бизники каби жамиятларда жуда ғалати қараш бор: аёл киши ё оилада, ё карьерада мувафаққиятли бўла олади». Вилоятлардан пойтахтга келган қизлар билан суҳбат (1-қисм)

«Газета.uz» Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Тошкентга келиб ўқиётган ва турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ҳамда жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган қизлар билан суҳбат уюштирди. Улар қандай мақсад билан пойтахтга келганлиги, жамиятда аёллар ва қизларга бўлган муносабат, атрофдаги стереотиплар ҳамда тенгдошлари ва ёш қизларга қандай маслаҳатлар беришлари ҳақида сўзлаб беришди.

14 сентябрь 2021, 13:22

Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Расулов вафот этди

Душанба куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти «Миллий қўшиқчилик» кафедраси профессори, Ўзбекистон халқ артисти, созанда Ўлмас Расулов 70 ёшида вафот этди.

14 сентябрь 2021, 13:15

«Миллий тикланиш» партияси TikTok`ни бутунлай блоклашни таклиф қилди

«Миллий тикланиш» демократик партияси TikTok ижтимоий тармоғини болалар учун хавф майдони деб атаб, унинг фаолиятини бутунлай чеклашни таклиф қилди.

14 сентябрь 2021, 12:53 1

Тошкентда дзюдочи Камолиддин Расулов пичоқлаб ўлдирилди

Пойтахтнинг Учтепа туманида қашқадарёлик дзюдочи Камолиддин Расулов пичоқлаб ўлдирилди. Уни ўлдирганликда бошқа спортчи гумонланмоқда.

14 сентябрь 2021, 12:36

Ўзбекистонда Маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

Тошкент, Хива ва Нукусда маданий мерос ҳафталиги ўтказилмоқда. Форум дастуридан Камолиддин Бехзод миниатюралари кўргазмаси, Жамол Усмонов суратлар кўргазмаси, Ўзбекистон қўлёзмалари, шунингдек, археолог Леон Баршчевский фотокўргазмаси ўрин олган.

14 сентябрь 2021, 11:57

Мактаб ўқувчиларининг лимондан ток олиш тажрибасини телеканал «кашфиёт» деб атади

«Ўзбекистон 24» телеканалининг «Факт 24» кўрсатувида Намангандаги мактабда лимондан электр токи олиш тажрибаси кўрсатилди. Кўрсатувда мазкур тажриба «кашфиёт» дея, таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижаси деб аталди.

14 сентябрь 2021, 10:55

Сирдарёдаги далада ёқиб юборилган аёл жасади топилди

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида дала майдонидан ёқиб юборилган аёлнинг жасади топилди. Қотилликда гумондор 5 киши қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди.

14 сентябрь 2021, 10:49

Москва метросида ўзбек ва тожик тилларидаги ёзувлар пайдо бўлди

Россия пойтахтидаги «Лесопарковая» метро бекатида ўзбек ва тожик тилларидаги йўл кўрсаткичлар пайдо бўлди. Мазкур бекатдан миграция марказига автобуслар қатнови мавжуд.

14 сентябрь 2021, 10:29

Марҳум олим Андрей Кубатин Халқаро туркий академиянинг олтин медали билан тақдирланди

Марҳум олим Андрей Кубатин Нурсултон шаҳрида жойлашган Халқаро Турк Академиясининг олтин медали билан тақдирланди. Кубатин мазкур академияда 2014 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб ярим йил фаолият кўрсатган.

14 сентябрь 2021, 10:02

Январь-август ойларида қарийб 175 минг никоҳ ҳолатлари қайд этилган

Январь-август ойларида Ўзбекистонда жами 174 998 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36 288 тага кўп.

14 сентябрь 2021, 09:47

Йил бошидан бери хорижда вафот этган 323 нафар ўзбекистонликлар жасади олиб келинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Ўзбекистонга 8 ой ичида хорижда вафот этган 323 нафар фуқаро жасади қайтарилди. Агентлик шунингдек 271 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқароларнинг қайтарилишида кўмаклашди.

13 сентябрь 2021, 22:01

13 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графики, Ўзбекистонга олиб келинган вакциналар, Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилиши — «Газета.uz»нинг 13 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг