Жамият

24 август 2022, 11:19

Наманганда $2 млндан ортиқ валютани ноқонуний тарзда хорижга олиб чиқишга уринишди

ДХХ томонидан Наманганда 2 млн доллардан ортиқ валютанинг Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди. Гумонланувчи икки шахсга тегишли автоуловдан 1,8 млн доллар, уларга валюта етказиб берувчи шахс автомобилидан эса 167 минг доллар топилгани айтилмоқда.

24 август 2022, 10:36

Қашқадарёдаги «Кунжутлитепа» археология ёдгорлиги тўлиқ бузиб ташлангани аниқланди

Қашқадарёда фуқаро ХVIII асрга тааллуқли «Кунжутлитепа» археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб ташлаб, ундан чиққан тупроқни сотиб юборгани аниқланди. Бунинг оқибатида маданий меросга 47,5 млрд сўмлик зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор ҳибсга олинди.

24 август 2022, 09:59

Мол-мулкка тақиқ қўйилгани тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади

Ҳукумат қарори билан бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини юритиш жорий этилади. Тизим давлат тилида юритилади, унга маълумотларни киритиш тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон ахборот тизимлари орқали амалга оширилади.

24 август 2022, 09:41

UzAuto Motors Ангренда тўпланиб қолган Spark`лар бўйича муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида юзлаб Spark`лар йиғилиб тургани акс этган суратлар тарқалди. Бу бўйича UzAuto Motors муносабат билдириб, суратдаги автомобиллар «мижозларга етказиб бериш учун Ангрен шаҳрига етказилганини» маълум қилди.

24 август 2022, 08:00

Тошкентдаги автобуслар байрам кунларида қисқартирилган жадвал асосида ишлайди

1, 2 ва 4 сентябрь кунлари Тошкентда автобуслар якшанбалик, 3 сентябрь куни эса шанбалик жадвал асосида ҳаракатланади.

23 август 2022, 19:20

21-сонли меҳрибонлик уйи биноси ва ҳудуди ХТВ балансида қолади — Миллий гвардия

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ёпилган 21-меҳрибонлик уйи ҳудуди савдо объектлари қурилиши учун берилишидан хавотир билдиришди. Миллий гвардия меҳрибонлик уйи ХТВ балансида қолиши, унинг ўрнида янги болалар муассасаси пайдо бўлиши ва мақоми вазирлик томонидан белгиланишига ишонтирди.

23 август 2022, 18:57

Ўзбекистон ТИВ чегарада афғонистонликлар билан бўлган ҳодисада икки томондан ҳам қоидабузарликлар бўлганини тан олди

Ўзбекистон ТИВ Сурхондарё вилоятидаги Пайғамбар оролида Афғонистон фуқаролари билан содир бўлган ҳодисада ҳар икки томондан ҳам қоидабузарликлар содир бўлганини маълум қилди. Шунингдек, ҳодисада икки киши ҳалок бўлгани, олти киши жароҳатлангани айтилди.

23 август 2022, 17:07

Қаровсиз дарахтларни парваришлаш учта дафтардаги фуқароларга ҳақ эвазига юклатилади

Ҳукумат қарорига кўра, аҳоли яшаш жойларидаги қаровсиз дарахтларни парваришлашга темир, аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган ишсиз фуқаролар ҳақ эвазига жалб қилинади. Қолаверса, 100 ёшдан ошган дарахтлар табиат ёдгорлиги сифатида ҳимояга олинади ва атрофи 1,2 метрлик панжара билан ўраб қўйилади.

23 август 2022, 17:00

HSL дунёнинг исталган нуқтасига юк ташиш хизматларини таклиф этади

HSL компанияси Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ўртасида автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида юк ташишни амалга оширади.

23 август 2022, 16:41

Сурхондарёда 22 сотих ерни $17,6 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Сурхондарёнинг Сариосиё туманида фуқаро фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан 22 сотих қисмини 17,6 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

23 август 2022, 16:11

Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ташкил этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Экоқўмита ҳузурида ҳаво ифлосланишини камайтириш, оқова сувларни тозалаш ва маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, шунингдек, атроф-муҳитнинг бугунги ҳолатини ўрганишнинг янги усулларини ишлаб чиқадиган илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.

23 август 2022, 15:49

Эндиликда муаллифлик ҳуқуқи объектларининг назорат нусхалари ягона базада сақланади

Ҳукумат қарори билан муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базада сақлаш тартиби белгиланди. Унга кўра, ягона базани юритиш, техник таъминлаш ҳамда объектларнинг электрон назорат нусхаларини базага киритиш вазифалари «Интеллектуал мулк маркази»га юклатилди.

23 август 2022, 14:45

12−20 сентябрда Самарқандга амалга ошириладиган бир нечта рейслар бекор қилинди

Uzbekistan Airways 12−20 сентябрь кунлари Тошкент, қолаверса, Россия, Қозоғистон ва Туркиядан Самарқандга амалга оширилиши режалаштирилган бир нечта рейсларни бекор қилди. Авиакомпания буни Самарқанд халқаро аэропортидаги техник сабаблар билан изоҳлади.

23 август 2022, 13:15 1

Сирдарёда портлаган автобус бўйича жиноят иши қўзғатилди

Сирдарёнинг Оқолтин туманида газ баллони портлаган Isuzu автобуси бўйича «Ўзавтосаноат» ва бошқа масъул ходимлар текширув ўтказди. Унга кўра, газ баллонлар автобус конструкциясига ўзгартириш киритилган ҳолда ўрнатилганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

23 август 2022, 13:00

ISH.UZ ходимларни қидириш платформаси ўз фаолиятини бошлади

Илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда, ISH.UZ ходимларни қидириш ва танлаш вақтини қисқартиради, шунингдек, компаниянинг кадрлар бўлими самарадорлигини оширади.

23 август 2022, 12:24

АКТ соҳасидаги стартаплар учун мукофот жамғармаси $1 млн бўлган танлов ўтказилади

Президент томонидан 2022−2023 йилларда АКТ соҳасини ривожлантиришга доир қарор имзоланди. Унга мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб соҳадаги стартаплар ривожи учун мукофот жамғармаси 1 млн доллар бўлган президент соврини учун танлов ўтказилади.

23 август 2022, 11:57

Тошкентдаги 21-сонли меҳрибонлик уйи ёпилди

Ўзбекистонда болалар уйи биттага камайди. Турли можаролар билан ишлаб келган Тошкентдаги 21-сонли меҳрибонлик уйи фаолияти тўхтатилди. Унинг тарбияланувчилари эса 22-сонли муассасага ўтказилди.

23 август 2022, 11:42

Ноқонуний кесилган дарахт ўрнига компенсация тарзида дарахт экиш жаримадан озод қилмаслиги белгиланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, дарахтларни ноқонуний кесганлик учун дарахт ва буталарни компенсация тарзида экиш жарималардан озод этмаслиги белгиланди. Қолаверса, йил охиригача қаровсиз қолган дарахтлар хатловдан ўтказилиб, яқин ҳудуддаги мулкдорларга бириктирилиши кўзда тутилмоқда.

23 август 2022, 11:16

«Болани вояга етказиш ва тарбиялаш бўйича мажбурият аниқ белгиланиши керак» — сенатор

Сенатор Бахтиёр Сайфуллаевнинг фикрича, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига қарийб 15 йил бўлди, унда 10 дан ортиқ ҳаволаки норма мавжуд. Қолаверса, унда болани тарбиялаш бўйича мажбуриятлар ҳам назарда тутилмаган. Шу боис, қонунни қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда.

23 август 2022, 11:09

Магистратурага кириш натижалари эълон қилинди

Магистратурага кириш учун топширилган 10 мингдан зиёд аризалар кўриб чиқилиб, 5219 таси қабул қилинди, деб хабар берди Олий таълим вазирлиги. Улар орасида хорижий тил сертификатига эгалар — 4582 тани ташкил этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг