Бобомурод Абдуллаев иши бўйича биринчи суд мажлисида суд адвокатнинг судланувчига нисбатан суд тиббий экспертизаси тайинланиши тўғрисидаги даъвони қондирди.
Олий суд қийноққа солиш билан боғлиқ жиноятлар ҳақидаги ишлар бўйича ягона суд амалиётини шакллантириш устида иш олиб бормоқда.
Ўзбекистонда биринчи марта қандли диабет билан хасталанган беморга буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди.
ИИВ қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний муомаласининг олдини олишга доир махсус тадбир ўтказмоқда.
Buyuk Kelajak экспертлари кенгаши таркибига ҳуқуқ, саноат, фан, таълим ва тиббиёт соҳаси мутахассислари ҳисобланган ўзбекистонликлар киритилди.
Экшн-камералар қутқарувчиларга операцияларни амалга оширишда ҳаракатларни қайд этишга имкон беради.
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг ўғли Алишербек Қодиров қидирувдаги шахслар рўйхатига киритилди.
Меҳнат мигрантларига самолёт ёки поездга имтиёзли чипта ихтисослашган кассалар орқали сотилади.
Жиззахдаги «Мусурмон ота» фермер хўжалиги раҳбари Субинисо Бойматова Президент номидан автомобилга эга бўлди.
Наманган вилоятидаги фермер хўжалиги ишчиси ҳожатхонага ташлаб юборилган янги туғилган чақалоқни қутқариб қолди.
Меҳнат мигрантлари миллий темир йўл ва авиаташувчидан 20 фоизгача чегирма, шунингдек чипта учун 300 минг сўмгача беғараз ёрдамга эга бўлади.
Тўрт ёшли қизини қийнаганини видео тасвирга олган ички ишлар органининг собиқ ходими олти ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Тошкент ФВБ ходимлари Салор каналига чўкаётган эркакни қутқариб қолди.
Ақтўбе вилоятидаги ЙТҲда Санкт-Петербургдан келаётган икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди.
АҚШнинг Массачусетс штати олий таълим комиссари Карлос Сантьяго АҚШ таълим тизими, хусусий ва давлат университетлари, таълимда коррупция ва бошқалар ҳақида.
Тошкент ИИББ Facebook ижтимоий тармоғида фуқаролар билан ишлаш амалиётини жорий этди: тушунтиришлар беради, изоҳларга жавоб қайтаради ва ҳуқуқбузарликларга муносабат билдиради.
1999 йилда қамалган журналист Юсуббай Рўзимуродов 18 йиллик маҳбусликдан сўнг озодликка чиқарилди.
Журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд мажлиси кўчирилди.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокимияти ҳузурида жамоатчилик кенгаши ташкил этилмоқда.
Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган етти нафар Ўзбекистон фуқароси жасади Хоразм вилоятига етказилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг