Жамият

22 декабр 2018, 12:28

Ўзбекистон тиббиётида электрон соғлиқни сақлашни ривожлантиришга киришилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари ҳамкорлигида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича лойиҳа тайёрланди.

22 декабр 2018, 12:03

Хотин-қизлар ишсизлиги юқорилигича қолмоқда — Танзила Норбоева

Хотин-қизлар қўмитаси раиси 10 минг нафарга яқин оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар бандлиги таъминлангани ва бунга 38 млрд. 261 млн. сўм маблағ йўналтирилганини таъкидлади.

22 декабр 2018, 11:52

Ер кодексига қўшимча киритилди

Президент имзолаган қонунга биноан Ер кодекси ҳамда Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилди.

22 декабр 2018, 11:38

Раҳбарлик лавозимларида ишлаётган аёллар сони 1 фоизни ҳам ташкил этмайди — Танзила Норбоева

Хотин-қизлар қўмитасининг 2014−2018 йиллардаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалари сарҳисоб қилинди.

21 декабр 2018, 19:54

Тошкентлик фуқаро «Трамадол» билан қўлга тушди

Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.У. тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда унинг ёнидан 20 дона «Трамадол» таблеткаси борлиги аниқланди.

21 декабр 2018, 19:45

Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш жараёни билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қурилаётган Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

21 декабр 2018, 19:36

Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

21 декабр 2018, 17:48

Боғистон кўчасида 23 та 9 қаватли уй қурилади

Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани Боғистон кўчасида бунёд этиладиган кўп қаватли уйларнинг қурилиш майдонида бўлди.

21 декабр 2018, 16:45

Олис ҳудудлардаги мактаб ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақига устамалар белгиланиши мумкин

«Олис ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақига иш стажи учун устамалар белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

21 декабр 2018, 16:44

ДБҚнинг собиқ раҳбари Муиджон Тоҳирий ҳибсга олинди

Давлат божхона қўмитаси ва биринчи президентнинг хавфсизлик хизмати раҳбари Муиджон Тоҳирий ҳибсга олинди.

21 декабр 2018, 14:03

ХТВ мактаблардаги бюрократияни қоралади

ХТВ мактабларнинг ота-оналардан ўқувчилар таътил вақтларида муносиб хулқ-атворда бўлишини кафолатлаш тўғрисидаги талабини қоралади.

21 декабр 2018, 13:45

Мактабларга фақат ХТВ сайти орқали ишга қабул қилинади

Мактаблар ва халқ таълими тизими ташкилотларига янги ходимларни ишга қабул қилиш фақат ХТВ сайти орқали амалга оширилади.

21 декабр 2018, 12:38

Элликқалъада юз берган ёнғин натижасида тўрт киши вафот этди

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшаган фуқаро С.Б.нинг уйида содир бўлган ёнғин натижасида уй эгаларининг тўрт нафари ҳалок бўлди.

21 декабр 2018, 11:16

Ноқонуний ов қуролини сақлаган шахс фош этилди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.С.нинг хонадонида 1 дона, 1 нилли ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ов қуроли борлиги аниқланди.

21 декабр 2018, 10:27

Термиздаги тиббиёт марказининг янги биноси қурилишига 17 миллиард сўм сарфланди

Термизда Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 160 ўринга мўлжалланган 5 қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди.

20 декабр 2018, 19:58

Чет эл фуқаролари ҳам Ўзбекистон ҳудудида дафн этилиши мумкин

Ўзбекистон ҳудудида ҳар бир инсонга вафот этганидан кейин уни дафн этиш учун жойнинг текин берилиши кафолатланадиган бўлди.

20 декабр 2018, 19:01

Янги тиббиёт марказига директор тайинланди

Янги ташкил этилган Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказига директор тайинланди.

20 декабр 2018, 17:45

Йил бошидан буён 148 нафар трамадол сотувчиси қўлга олинди

11 ой ичида Ўзбекистонда 148 нафар трамадол ва «лирика» сотувчиси қўлга олинди.

20 декабр 2018, 16:28

132 миллион сўмлик маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахслар тўхтатилди

«Келес» темирйўл чегара постида 40 миллион сўмлик 6480 дона қутида сақич ҳамда 92 миллион сўмлик 5658 дона тиббиёт воситаларини ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган шахслар тўхтатилди.

20 декабр 2018, 13:47

Тошкент давлат стоматология институтида янги халқаро факультет очилади

Тошкент давлат стоматология институтида Оренбург давлат тиббиёт университети билан ҳамкорлик дастурига асосан «клиник-психология» йўналишида янги факультет очилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг