Жамият

2 июл 2018, 23:41

Тошкентдаги Пучон университети жорий йилдан талабаларни қабул қилади

Тошкентдаги Пучон университети мактабгача таълим, корейс тили, архитектура ва дизайн йўналишлари бўйича дастлабки талабаларни қабул қилади.

2 июл 2018, 15:07

Ўзбекистон Давлат филармонияси ташкил этилмоқда

Маданият вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Давлат филармонияси ташкил этилмоқда. Унинг зиммасига мамлакатда мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириш вазифаси юклатилди.

2 июл 2018, 13:54

Жиноятлар сони 40 фоизга камайди — ИИВ раҳбари

Жиноятлар сони йил бошидан буён 40 фоизга камайди, дея хабар қилди ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Сенатдаги ҳисоботида.

30 июн 2018, 19:52

Муқимий кўчасида яна бир чорраҳа очилди

Тошкентнинг Муқимий кўчасида лойиҳа муаллифларининг хатоларини тўғирлаш давом этмоқда. Шу доирада яна бир чорраҳа очилди.

30 июн 2018, 15:18

Хотин-қизлар қўмитаси мардикор аёллар муаммоларини ҳал этишга киришди

Хотин-қизлар қўмитаси Тошкентда мардикор аёллар муаммосини ўрганиш, уларни доимий иш ва уй-жой билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.

29 июн 2018, 17:49

Тошкентнинг икки кўчаси марафон ўтказилиши сабабли ёпилади

30 июнь куни эрталаб марафон ўтказилиши муносабати билан Темирйўлчилар ва Ҳайдар Алиев кўчалари автотранспортлар учун ёпилади.

29 июн 2018, 17:41 2

Машина ойналарини қорайтиришга пул тўланиши эвазига рухсат берилиши мумкин

Транспорт воситаларининг ойналарини қорайтиришга пул тўланиши (йилига 15,5 миллион сўм) эвазига рухсат берилиши режалаштирилмоқда.

29 июн 2018, 13:06

«Ипак йўли» халқаро туризм университети очилади

Президент Самарқандда «Ипак йўли» халқаро туризм университетини очиш ҳақидаги қарорга имзо чекди.

28 июн 2018, 23:00

Бош прокурор Рашитжон Қодиров иши ҳақида: «Рақамлар жуда катта»

Бош прокурор Отабек Муродов Сенатда собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировга нисбатан очилган жиноий ишга изоҳ берди.

28 июн 2018, 20:29

Шаҳрисабз ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатида қолади

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда тарихий объектларни сақлаб қолиш бўйича ишлар тубдан кучайтирилишини маълум қилди.

28 июн 2018, 19:34

Сенат раиси таълим ва тиббиёт муаммолари ҳақида фикр билдирди

Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида мутахассислар етишмаётганини билдирди ҳамда бошқа муаммоларга ҳам эътибор қаратди.

28 июн 2018, 17:37

Журналистика университетига киришда оғзаки имтиҳон ҳам ўтказилади

Янги ўқув йилида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига 160 киши қабул қилинади, кириш имтиҳонида оғзаки суҳбат ҳам ўтказилади.

28 июн 2018, 17:30

ХТВ раҳбар лавозимларига бўш иш ўринларини эълон қилди

Халқ таълими вазирлиги раҳбар лавозимларига ходимларни саралаш бошлангани тўғрисида эълон қилди.

28 июн 2018, 17:07

Чирчиқ полигонида танк биатлони бўйича мусобақа ўтказилди (+фото, видео)

Сувли тўсиқлардан ўтиш, танкка қарши ҳаракатлар ва мина майдонларидан ўтишни ўз ичига олган танк биатлони бўйича мусобақа якунланди.

28 июн 2018, 16:49

Сенат чилим ва электрон сигаретларни чеклаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат «Жамоат жойларида чилим ва сигарет чекишни чеклаш тўғрисида"ги қонунни маъқуллади.

28 июн 2018, 13:39

Ички ишлар вазири реабилитация марказлари фаолиятини танқид қилди

Беш ой давомида 5246 киши реабилитация марказларига олиб борилган бўлса, фақат 20 киши тиббиёт марказларига жойлаштирилган, деди ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов.

27 июн 2018, 16:22

Чилонзор ҳокимияти атрофидаги панжаралар олиб ташланди

Илгари панжара билан ўралган Чилонзор тумани ҳокимияти олдидаги ҳудуд дам олиш ва сайр қилиш масканига айлантирилади.

27 июн 2018, 15:33

Навоий вилоятидаги чўл ҳудуди сув билан таъминланади

Давлат геология қўмитаси Навоий вилоятида чўл ҳудудини ичимлик суви билан таъминлаш устида иш олиб бормоқда.

27 июн 2018, 15:25 1

«Газета.uz» муаллифи тақдирлаш куни «Йил журналисти» мукофотидан маҳрум этилди

«Газета.uz» муаллифи Никита Макаренко пойтахтда «Йил журналисти» мукофотининг тақдирлаш маросими куни мукофотдан маҳрум қилинди.

26 июн 2018, 18:51

Икки фарзанди ва ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди, болалар ҳалок бўлди

Андижон вилоятида истиқомат қилувчи аёл ўзини болалар билан бирга чўктириб юборишга ҳаракат қилди. Аёл қутқариб қолинди, болалари эса ҳалок бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг