2 июл, пайшанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Жамият

7 декабр 2019, 13:09

Президент 92 фуқарони афв этди

Президент Конституция куни муносабати билан 92 нафар фуқарони афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Уларнинг 73 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда, 19 нафарининг қамоқ муддатлари қисқартирилади.

7 декабр 2019, 12:34

Туман сабабли бир қанча Uzbekistan Airways рейслари қолдирилди

Тошкент халқаро аэропортида Лондондан келган рейс туман сабабли қўна олмади. Кўриш қийинлиги сабабли бир қисм рейслар кўчирилди.

6 декабр 2019, 20:35

Петербургда ўзбекистонликка ҳужум қилганлар қўлга олинди

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросини қурол билан таҳдид қилиб, тан жароҳати етказишда гумонланиб беш киши қўлга олинди. Ҳужум қилганларнинг уч нафари Ўзбекистон фуқароларидир.

6 декабр 2019, 18:44

Истеъмол саватчаси бўйича тажриба якунлари эълон қилинмаётганига изоҳ берилди

Тошкент ва Фарғона вилоятларида истеъмол саватчаси ва яшаш минимумини аниқлаш методологияси синовдан ўтказилмоқда. Иқтисодиёт ва саноат вазири унинг якунлари эҳтиёткорлик юзасидан ҳозирча эълон қилинмаслигини маълум қилди.

6 декабр 2019, 17:53

Гулнора Каримова яна бир жиноят иши иштирокчисига айланди

Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан янги жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунига етганини хабар қилди. Улар таъмагирлик, талон-тарож қилиш ва жиноий гуруҳ ташкил этиш билан боғлиқ, дейилади хабарда.

6 декабр 2019, 15:58

Самарқанд ҳокимининг собиқ ўринбосари жиноят ишига жалб қилинди

Суд Самарқандда ноқонуний қурилган 26 та уйни бузиш учун 7,5 млрд сўмлик товон пулини тўлаш тўғрисидаги жиноят ишини кўриб чиқмоқда. Айбланувчилар орасида — собиқ ҳоким ўринбосари (ҳозирда вилоят бош архитектори) ва Капитал қурилиш дирекциясининг собиқ ўринбосари.

6 декабр 2019, 13:18

Туризм қўмитаси умра зиёратчилари олдидаги тўсиқларни бартараф этишга чақирди

Умрага боришни хоҳловчиларнинг кўплиги ва улар олдида қатор тўсиқлар борлиги сабабли фуқаролар бошқа йўлларни топиш, жумладан ўзга давлатлар орқали муқаддас зиёратларни амалга оширишга мажбур бўлмоқда, дея маълум қилди Туризм қўмитаси.

6 декабр 2019, 10:09

Бухоро вилоятида бир эркакни поезд босиб кетди

Бухоро вилоятида темир йўлдан ўтаётган эркакни юк поезди босиб кетди.

5 декабр 2019, 19:10

Ислом цивилизацияси марказининг янги қурилаётган биносида ёнғин содир бўлди

Тошкентда Ислом цивилизация марказининг янги қурилаётган биноси ертўласида ёнғин содир бўлди (видео, фото).

5 декабр 2019, 13:58 2

Ўқитувчилар малакасини оширишда янги тартиблар жорий этилади

Ўқитувчилар малакасини оширишда методистлар ўрнини менторлар эгаллайди. Малака ошириш институти негизида Халқ таълими академиясини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

5 декабр 2019, 13:25

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтаётган ОТМлар рўйхати тасдиқланди

1 январдан бошлаб Ўзбекистондаги 10 та олий таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилмоқда.

5 декабр 2019, 11:54

Талабаларнинг қишки таътили эртароқ бошланади

ОТМ талабалари ҳамда лицей ва коллеж ўқувчилари ўз яшаш жойларида парламент сайловларида овоз беришлари учун одатдагидан барвақтроқ қишки таътилга чиқади.

5 декабр 2019, 10:48

Тошкентда газ босимининг пасайишига сабаб бўлган газ қувури қайта тикланмоқда

Тошкентда совуқ кунларда газ тақчиллигига сабаб бўлган 1,5 километрлик газ қувурини қайта тиклаш ишлари бошланди.

5 декабр 2019, 10:01

Андижонда кўп қаватли уйдаги портлаш сабаблари маълум қилинди (видео, фото)

Андижонда кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш сабаблари ва тафсилотлари маълум қилинди. Ҳодисада натижасида саккиз киши жароҳатланди, қурбонлар йўқ.

4 декабр 2019, 18:10

Андижонда кўп қаватли уйдаги портлашдан олтита хонадон зарар кўрди

Андижондаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш ва ёнғинда олтита хонадон зарар кўрди. Куйиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

4 декабр 2019, 16:31

Ўзбекистонлик Петербургда ёнаётган автобусдан йўловчиларни эвакуация қилди

Ўзбекистонлик ҳайдовчи Санкт-Петербургда 50 нафар йўловчини ёнаётган автобусдан эвакуация қилди. Жабрланганлар йўқ.

4 декабр 2019, 16:12

Фарғона вилоятида юқори синф ўқувчиси учинчи синф ўқувчисини зўрлади

Фарғона вилоятида учинчи синф ўқувчиси ўн биринчи синф ўқувчиси томонидан зўрланди.

4 декабр 2019, 14:43

Адлия вазирлиги Фарғона ҳокими қарорини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритди

Адлия вазирлиги Фарғона ҳокимининг бир нечта хусусий мулкни ҳокимият захирасига олиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритди.

4 декабр 2019, 13:51

«Умид» жамғармаси битирувчилари анжумани ўтказилади

Тошкентда «Умид» жамғармаси битирувчиларининг биринчи халқаро анжумани ўтказилади. Улар мамлакатни демократлаштириш, таълим, сармоявий иқлим ва бошқа масалаларни муҳокама қилади. Сўнгра таклифлар тегишли давлат органларига тақдим этилади.

4 декабр 2019, 10:24

Иситиш учун ҳисоб-китобларнинг янги тизимига ўтилади

Президент имзолаган қарорга кўра, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 2019−2024 йилларда босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилади.