Жамият

15 июн 2021, 11:33

Қахрамон Олимов А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетига раҳбар бўлди

Мактабгача таълим вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Қахрамон Олимов А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент филиали директори лавозимига тайинланди.

15 июн 2021, 10:47

Интеграллашган ижтимоий хизматлар кўрсатиш лойиҳаси йўлга қўйилди

Ҳукумат ва ЮНИСЕФ ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича лойиҳани йўлга қўйди. У тарқоқ ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими ўрнига, фуқароларнинг ўзига хос эҳтиёжларини ҳисобга оладиган тизимни яратишга ёрдам беради.

14 июн 2021, 21:04 1

Бухорода 15 ёшли мактаб ўқувчиси сувда чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Олот туманидаги мактаб ўқувчиси дарсдан сўнг ўз хонадонидан чиқиб, чўмилишга борган. У ерда ўқувчи сувга чўкиб кетган. Унинг ёнида бўлган тенгдошлари ўқувчини қутқаришга уринишган. Марҳумнинг жасади бир кундан кейин топилган.

14 июн 2021, 20:31

Ургутдаги газ қуйиш шахобчаларининг бирида содир бўлган портлаш оқибатида икки киши вафот этди

Ургут туманида жойлашган суюлтирилган газ қуйиш шахобчасига газ тушираётган вақтида портлаш содир бўлди. Оқибатда ҳайдовчи ва газ шахобчасининг бир нафар ишчиси воқеа жойида вафот этган.

14 июн 2021, 20:30

14 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Миллий тест тизими атрофидаги можаролар, Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги иш графики, Сирдарё ҳокимлиги масъулларининг раққосалар билан видео учун ишдан кетиши, каттақўрғонлик солиқчи воқеаси — «Газета.uz»нинг 14 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

14 июн 2021, 17:23

Каттақўрғонлик солиқчи воқеаси: марҳумнинг яқинлари унга куч ишлатилганлигини айтмоқда. Шифокор эса марҳумнинг танасида жароҳат бўлмаганлигини айтмоқда

Самарқанд вилоятида ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олиниш чоғида вафот этган туман солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг иши бўйича суриштирувлар давом этмоқда. Марҳумнинг қариндошлари унинг икки қўлида бармоқ излари, бўйнида ва юзида шилинган жароҳатлар борлигини айтишмоқда. Жасадни текширган шифокор эса унинг танасида жароҳатлар кўрмаганлигини, фақатгина ўнг кўз атрофида кичкина шилинган жойи бўлганлигини таъкидлади.

14 июн 2021, 16:25

Интернетда тарқалган видео ортидан Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари ишдан кетди

Ижтимоий тармоқларда раққосалар билан бирга видеоси тарқалган Сирдарё тумани ҳокимининг ўринбосари Нурали Мирзаев ва туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муратов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

14 июн 2021, 16:20

«Отабек Сатторий иши»: Апелляция шикояти Самарқандда кўриб чиқилади

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий иши бўйича апелляция шикояти Самарқанд вилояти судида кўриб чиқилади. Унинг адвокати ишни кўриб чиқиш жойини ўзгартиришни сўраб, Олий судга ариза киритди.

14 июн 2021, 15:06

2021 йилги Ҳаж мавсуми ҳам хорижий зиёратчиларсиз ўтади

Саудия Арабистони 2021 йилги Ҳаж мавсумини хорижий зиёратчиларсиз, фақат маҳаллий аҳоли учун ташкил этилиши бўйича қарорни қабул қилди. Бу Саудия Арабистонидаги эпидемиологик вазиятнинг кескинлашуви билан боғлиқ. Ҳажга боришни режалаштирган ўзбекистонликларнинг навбати кейинги мавсум учун сақлаб қолиниши маълум қилинди.

14 июн 2021, 14:09

Тозалаш иншоотларидан таралаётган бадбўй ҳид туфайли 22 кишига нисбатан иш очилди

Тошкентда оқова сувларни тозалаш иншоотларига техник сувларни оқизиш ҳолати бўйича корхона ва ташкилотларнинг 22 нафар масъулига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди. Аввалроқ, айни шу сабаб Сергели туманида бадбўй ҳид таралаётгани ҳақида ёзган эдик. Бир қатор корхоналарнинг давлат экологик экспертизаси амал қилиш муддатини олдиндан тўхтатиш ва шаҳар канализация тармоғидан узиш мақсадида судга даъво аризаси киритилди.

14 июн 2021, 13:38

Жомбойдаги мактабда синфхоналарни ўқувчилар таъмирлаётгани айтилмоқда (фото)

Жомбой туманидаги 28-мактабнинг 7−11-синфларида таҳсил олувчи айрим ўқувчилар ўз синфхоналарини таъмирлаш ишларига жалб қилингани айтилмоқда.

14 июн 2021, 13:19

Ҳафтанинг биринчи ярмида иссиқ ҳаво пасаяди

Яқин кунларда иссиқлик Қозоғистондан келадиган салқин ҳаво массаси таъсирида +32…+35 даражагача пасаяди. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди.

14 июн 2021, 11:53 2

Раққосалар билан видео учун Сирдарё ҳокимлиги масъулларига ишдан бўшатиш каби қатъий чора қўлланилиши айтилди

Сирдарё вилояти ҳокимлиги туман мутасаддиларига ресторандаги раққосалар билан видео учун ишдан бўшатиш каби қатъий чора қўлланилишини қайд этди. Уларга «жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилган ҳолда давлат хизматчиси сифатида намуна кўрсатишлари лозимлиги» эслатиб ўтилди.

14 июн 2021, 11:01

UzLITI Engineering Ўзбекистонда йирик саноат объектлари қандай лойиҳалаштирилиши ҳақида сўзлаб берди

Alter Ego йирик инжиниринг компанияси — UzLITI Engineering фаолияти, лойиҳалари ва режалари ҳақидаги фильмни тақдим этди.

14 июн 2021, 10:14 8

Миллий тест тизими атрофидаги можаролар: Бухоро ва Наманганда тест саволлари олдиндан тарқалиб кетган

«Газета.uz» умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими атрофидаги можароларни ўрганди. Бухоро ва Наманган вилоятларида тест топшириқлари имтиҳондан олдин тарқалиб кетган.

12 июн 2021, 20:30

12 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистон терма жамоаси ва Шоҳжаҳон Эргашевнинг ғалабаси, Наманган вилояти ИИБнинг кучук дарахтга осилгани тасвирланган видео юзасидан берган изоҳи, Тошкент метрополитенига янги раҳбар тайинланиши — «Газета.uz»нинг 11 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

12 июн 2021, 17:00

Раҳмонбек Усмонов Тошкент метрополитенига раҳбар этиб тайинланди

Тошкентнинг собиқ ҳокими ва транспорт вазирининг собиқ ўринбосари Раҳмонбек Усмонов «Ўзбекистон темир йўллари» бошқаруви раиси ўринбосари — Тошкент метрополитени бошлиғи этиб тайинланди.

12 июн 2021, 15:32

Тошкент тарихи хариталарда: эски шаҳар қалъасининг 12 дарвозаси ва Ўрданинг аниқ жойлашган ўрни

Тошкент эски шаҳар қалъасининг 12 дарвозаси ва Ўрда бугунги кунда қаерда жойлашган бўлар эди? Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли ривожланиш департаменти директори ўринбосари Камолиддин Файзуллаев батафсил сўзлаб беради. Пойтахтнинг қадимий хариталари ва юқорида санаб ўтилган объектларнинг бугунги кундаги жой ҳолатига нисбатан жойлашиши билан Тошкент ҳокимлиги томонидан ишга туширилган интерактив платформада танишиш мумкин.

12 июн 2021, 14:04

Наманган вилояти ИИБ кучук дарахтга осилгани тасвирланган видео юзасидан изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган дарахтга осилган кучукнинг видеоси Наманган вилоятининг Чортоқ туманида тасвирга олинган. Вилоят ИИБ ҳозир кучукнинг аҳволи яхшилиги ва айбдорларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганини маълум қилди.

12 июн 2021, 13:08

2 мингта оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилади

Президент қарори билан 2021−2022 йилларда болаларни боғча билан қамраб олиш даражаси паст ҳудудларда 2 мингта оилавий нодавлат МТТлар фаолияти йўлга қўйилиши белгиланмоқда. Бунинг натижасида яна 50 минг тарбияланувчи боғча билан қамраб олинади. Оилавий боғчаларни ташкил этувчиларга 30 млн сўмгача 5 фоизли кредит берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг