Жамият

11 ноябр 2020, 10:46

Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади

Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади. Техникумда кундузги, кечки ва сиртқи таълим босқичларида олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган дастурлар асосида кадрлар тайёрланади.

11 ноябр 2020, 09:02

Йил давомида тез тиббий ёрдамга 10 млндан ортиқ мурожаатлар келиб тушган

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов жорий йилда «103» тез тиббий ёрдам рақамига 10 миллиондан ошиқ мурожаатлар келиб тушганини маълум қилди. «Бу йил шошилинч тиббий ёрдам ходимлари учун анча серташвиш йил келди, десак, адашмаймиз», — дея таъкидлади.

10 ноябр 2020, 20:16

Ўзбекистонда зилзила сезилди

Эпицентри Тожикистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди. Мамлакат шаҳарларида силкинишларнинг кучи 2 баллни ташкил этди.

10 ноябр 2020, 17:53

«Шахсий намуна дейилгани бежизга эмас» — Шерзод Шерматов

Шерзод Шерматов 10 мингдан ортиқ қадам босиб, раҳбар сифатида шахсий намуна кўрсатиш осон эмаслигини айтди. У тахминан 2 соатларда 9 километрни бемалол юриб борса бўлишини таъкидлаган.

10 ноябр 2020, 17:36 1

Ҳаж ва Умра зиёратини фақат Мусулмонлар идораси ташкил этиши таклиф этилмоқда

Ҳаж ва Умра зиёратини фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилиши таклиф қилинмоқда. Таклифга биноан, Ўзбекистонда бошқа ташкилотларнинг ушбу тадбирларини ташкил этишига йўл қўйилмайди.

10 ноябр 2020, 16:54

Сирдарёда ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

Сирдарё вилоятида турмуш қуришганига бир ой ҳам бўлмаган ёш келин-куёв қўлбола печдан ис гази сизиб чиқиши оқибатида заҳарланиб вафот етди.

10 ноябр 2020, 15:23

Мактаблар тажриба тариқасида хусусий бошқарувга ўтишни бошлайди

Тажриба сифатида мактаблар хусусий бошқарувга ўтказилади. Уларда таълим бепул қолиши ва мактаб бошқарувчиси ўқув муассасасини таъмирлаш ишларини амалга ошириши керак бўлади. Давлат бюджетидан таълим муассасаларини таъминлаш учун ажратиладиган маблағлар камайтирилмайди.

10 ноябр 2020, 13:01

Туз, шакар ва ёғ миқдори юқори бўлган маҳсулотларга товар белгилари қўйилади

Президент туз, шакар ва ёғ миқдори юқори бўлган маҳсулотларни белгилаш таклифини маъқуллади. Белгилаш икки босқичда амалга оширилади — биринчисида ихтиёрий, иккинчисида мажбурий бўлади.

10 ноябр 2020, 12:17

2021 йил 1 апрелдан бойитилмаган олий навли ун сотуви чекланади

2021 йил 1 апрелдан бойитилмаган олий навли ун сотуви чекланиб, фақат микронутриентлар билан бойитилган ун сотувига рухсат берилади. Шу мақсадда хориждан олиб келинадиган микронутриентлар учун ноль божхона ставкаси белгиланди.

10 ноябр 2020, 09:49

Моргенштернга Mercedes-Benz`ни Ўзбекистонга олиб келиш қанчага тушади?

Россиялик рэпер Моргенштерн танловда ғолиб бўлган бухоролик йигитга Mercedes-Benz машинасини совға қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётган эди. Мусиқачи қиммат «растаможка»дан шикоят қилган эди. Давлат божхона қўмитаси маълумотига кўра, Моргенштерн камида 353,8 млн сўм ($34 минг) бож тўлашига тўғри келади.

9 ноябр 2020, 21:56

Самарқанд вилояти ҳокими «Автомашинасиз 10 кун» акциясини ўтказишни таклиф қилди

Самарқанд вилоятида «Автомашинасиз 10 кун» акциясини ўтказиш режалаштирилмоқда. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов таклифига биноан 11 ноябрдан 21 ноябргача ҳокимлардан тортиб, бюджет ташкилотлари раҳбар ва ходимлари ишга пиёда бориб келади. Велосипед ёки жамоат транспортидан ҳам фойдаланиш мумкин.

9 ноябр 2020, 20:48

Хоразмда темир йўлда ухлаб ётган маст фуқаро сабабли поезд шошилинч тўхтатилди

Маст фуқаро темир йўлда ухлаб ётгани сабабли «Хива-Урганч-Тошкент» поезди 16 дақиқага тўхтаб қолди. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

9 ноябр 2020, 17:26

«Бирор вазирлик ёки ҳокимият молиявий назоратдан устун бўлмаслиги керак» — Тимур Ишметов

«Бирор вазирлик ёки ҳокимият давлат молиявий назоратидан устун бўмаслиги керак, унгача фойдаси йўқ», — деди молия вазири Тимур Ишметов. Маълум бўлишича сўнгги икки йилда 2477 нафар шахс 371 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган. Ҳозирда улар қонун олдида жавоб бермоқда.

9 ноябр 2020, 17:19

Депутат UzAuto Motors’ни 85 фоизлик олдиндан тўлов қилиш шарти учун танқид қилди

Депутат Расул Кушербаевнинг айтишича, қонунчиликка кўра шартнома шартлари кучга кириши учун 15% олдиндан тўлов кифоя бўлганлиги сабабли, харидорлар UzAuto Motors билан шартномалар тузишда олдиндан 85 фоиздан камроқ миқдорида тўлов қилишлари мумкин. «Қонун бўйича бунга ҳақли бўлсангиз ҳам асло бунинг иложи йўқ, чунки улар монополист диктовкаси билан тузилган шартноманинг битта ҳарфини ҳам ўзгартиришмайди», — дея таъкидлади депутат.

9 ноябр 2020, 16:02

Россиядаги ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди

Россиянинг Самара шаҳрида уй ёниб кетиши оқибатида 4 киши вафот этди, 5 нафар одам жароҳат олди. Жароҳат олганлар ичида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

9 ноябр 2020, 15:25

Илмий нашрлар бўйича миллий базанинг электрон платформаси ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан илмий нашрлар бўйича миллий базанинг электрон платформаси яратилиши белгиланмоқда. Унга республикада нашр қилинган илмий журналлардаги мақолаларнинг электрон шакли киритилади.

9 ноябр 2020, 15:23

2021 йилдан «Олтин давр» халқаро мусиқа ярмаркаси ўтказилади

2021 йилдан республикада ўтказиладиган халқаро мусиқа фестиваллари ва анжуманлари доирасида «Олтин давр» халқаро мусиқа ярмаркаси ўтказилади. Унда асосий эътибор маҳаллий ва хорижий санъатшуносларнинг ўзаро ҳамкорлигига қаратилади.

9 ноябр 2020, 15:15

Бухорода санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора билан ушланди

Бухоро вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора олаётганида ушланган. У карантин қоидаларини бузган корхонага жарима тайинламаслик эвазига 400 АҚШ доллари ва 500 минг сўм пора талаб қилган.

9 ноябр 2020, 14:49

Мактабгача таълим муассасаларида хитой тили ўргатилади

Давлат мактабгача таълим муассаларида хитой тилини қўшимча чет тили сифатида ўргатишни йўлга қўйиш, шунингдек, Тошкентда рақамли болалар боғчасининг пилот лойиҳасини ишга тушириш таклиф қилинмоқда.

9 ноябр 2020, 14:19

Ҳафта ўртасида тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда

10−11 ноябрь кунлари мамлакат ҳудуди совуқ ҳаво массалари таъсирида бўлиб, қуруқ об-ҳаво кузатилади. 12 ноябрь куни Волга бўйидан совуқ антициклон республикага кириб келади. Ўзбекистон ҳудудининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда қорга айланиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг