РЛДП раиси Владимир Жириновский бошчилигидаги делегация 2 ноябрь куни Бухорога келди.
Асака туманида яшовчи И.Н. уйида ўзаро жанжал сабаб 82 ёшли бувиси Т.Ж.нинг юзига қўли билан уриб жароҳат етказиши натижасида буви воқеа жойида вафот этган.
Халқ таълими вазирлиги «Ўқитувчи мақоми тўғрисида» қонун лойиҳасини ишлаб чиқди ва уни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирди.
Қорақалпоғистондаги «Қизил қалъа» ва «Шамун Набий» ёдгорликлари таъмири юзасидан текширув ўтказилади.
2−4 ноябрь кунлари кечки вақтларда Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳароратининг тушиши, қатор ҳудудларда жума кечаси ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда.
Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида «Транспорт ва логистика — TransUzbekistan 2018» ўн бешинчи халқаро кўргазмаси ташкил этилади.
«Пуллик автомобиль йўллари тўғрисида"ги қонун қабул қилиниши натижасида энг юқори тезлик белгиланганидан 20 км/соатга ортиқ бўлиши кутилмоқда.
Президент қарори билан йўл ҳаракати қоидалари бузилишини назорат қилувчи тизим Германия компаниялари билан ҳамкорликда ишга туширилади.
Тошкентда сентябрда иссиқлик қувури ёрилишидан зарар кўрган автомобиллар эгаларига қарийб 18 млн сўм товон пули тўлаб берилди.
ИИББ уч қизни Олма Отадаги массаж салонидаги ишлашга таклиф қилган Қозоғистон фуқароси бўлган аёлни одам савдосида гумон қилиб қўлга олди.
Ўзбекистон бош давлат санитария шифокори тўрт боланинг ўлимига ис гази сабаб бўлганини маълум қилди.
Наманган вилояти Поп туманида учта фермер хўжалиги томонидан 3 тонна қум ва тупроқ пахта хом ашёси ўрнига ўтказилгани фош қилинди.
Республика бош давлат санитария шифокори Сайдимурод Саидалиев Чилонзор туманида бир оиланинг тўрт фарзанди заҳарланишдан вафот этгани юзасидан расмий ахборот берди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида тўрт фуқаро заҳарланиш аломатлари билан вафот этди.
Ёнғинга қарши воситаларни ўрнатиш, созлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича фаолият лицензияланади.
Касал бола ва қарияларни парваришлаганларнинг пенсияга чиқишидаги чекловни олиб ташлаш таклиф қилинди.
ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус ифлосланган ҳавони йилига 7 миллион кишининг умрига зомин бўлаётган «янги тамаки» ва «тинч фавқулодда ҳолат» деб атади.
Банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Тўйларда қўшиқчилик, сухандонлик, видео-тасвирчилик билан шуғулланаётганларнинг қай даражада қонуний фаолият кўрсатаётгани ҳақидаги саволларга жавоб берилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига тузатишлар киритилди ҳамда қалбакилаштирилган ва муддати ўтган товарлар мусодара қилиниши белгиланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг