Қўқондаги махсус енгил саноат коллежи директори давлат мулкини талон-тарож қилганлик, директорнинг ҳайдовчиси ва бошқа ходимлар жинсий зўровонликда айбланиб, ҳибсга олинган.
ОТМга қабул жараёнида квота тизимидан давлат буюртмаси ва табақалашган тўлов-контракт тизимига ўтказилади, хорижий ОТМ дипломларини тан олиш ва нострификациялаш тартиби соддалаштирилади.
IMEI-кодларини текшириш орқали мобил қурилмалари эгалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими яратилади.
АҚШда фаолият юритаётган Ўзбекистон халқ артисти Изро Малаков 60 дан зиёд ноёб экспонатларни Шаҳрисабздаги «Мақом музейи"га жўнатди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жорий йил 22 октябр куни қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича расмий баёнот берди.
Самарқанддаги Туризм коллежи яқинида жойлашган фаст-фуд тамаддихонасида хот-дог истеъмол қилган 26 киши овқатдан заҳарланди.
Ахборот маҳсулотларининг ёшга оид таснифларини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилди. Ёшга оид тоифа белгиси бўлмаган ахборотларни тарқатиш тақиқланди.
Қамчиқ довонида номаълум ҳайдовчи уриб юборган пиёдани яна бир неча автомобиль уриб кетган. ИИВ ҳодиса гувоҳларини изламоқда.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Австрия амалий фанлар университети (IMC University Krems) қўшма факультет очди.
Ҳукумат қарори билан янги низом тасдиқланди.
Янгийўлда ертўлага ўрнатилган сув иситиш ускунасидан чиққан ис гази уйга сизиб кириши оқибатида эр-хотин вафот этди.
Тошкентда ўрнатилган иккита гулчанги қопқонлари гуллаган ўсимликларнинг чангларига бўлган аллергияни назорат қилиш имконини беради.
Бухоро вилоятида Lacetti ва Isuzu юк машинаси тўқнашуви натижасида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди.
Ўзбекистон разведкачилари Буюк Британияда бўлиб ўтган «Кембрия патрули» танловида биринчи ўринни эгаллади.
Мирзо Улуғбек туман судида талончиликка қўл урган йигитлар устидан ҳукм ўқилди.
Айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга ва жиноий жавобгарликни либераллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун имзоланди.
Рулда телефондан фойдаланиш, тезликни ошириш, маст ҳолда машина ҳайдаш ва транспортни ҳужжатларсиз бошқариш каби қоидабузарликлар учун жарималар миқдори оширилди.
А-380 автомагистралининг Беруний туманидан ўтган қисмида йирик ЙТҲ содир бўлди, беш киши вафот этди.
«Ўзэкспомарказ"да Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган «INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди.
«Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг