Жамият

30 октябр 2018, 20:10

Қалбакилаштирилган ва муддати ўтган товарлар мусодара қилинади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига тузатишлар киритилди ҳамда қалбакилаштирилган ва муддати ўтган товарлар мусодара қилиниши белгиланди.

30 октябр 2018, 18:47

Дори воситаларининг хорижда рўйхатдан ўтказилганлиги тан олиниши тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан дори воситаларининг Ўзбекистондан ташқарида амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиб-таомили тасдиқланди.

30 октябр 2018, 18:29

Қорақалпоғистонлик ёш дастурчи янги ўйин яратди

Қорақалпоғистонлик ёш дастурчи Дамир Асаматдинов 5 ёшдан юқори ёшдагилар учун мўлжалланган «Emoji Math» номли мобиль қурилмалар учун ўйин дастури ишлаб чиқди.

30 октябр 2018, 17:16

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатлари кенгайтирилди

Трамадол ва зопиклон («соннат») муомалада бўлиши тақиқланган ва чекланган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатига киритилди.

30 октябр 2018, 16:26

Қуш уяси икки кишининг ис газидан заҳарланиб ўлишига сабаб бўлди

Риштон туманида уйдаги печ мўрисига қушлар уя қургани сабабли икки киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди.

30 октябр 2018, 12:51

Шуманайда яна авария: уч киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистондаги ЙТҲ натижасида уч киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳатланди.

30 октябр 2018, 12:39

Наманган вилоятида автобус ағдарилиб кетди

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида автобус ағдарилиб кетди, бунга рессор синиши сабаб бўлди.

30 октябр 2018, 09:23

Шуманайда Nexia йўловчи поезди билан тўқнашди

Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида Nexia автомобили поезд билан тўқнашди.

29 октябр 2018, 16:56

«Вақф» фондига янги раҳбар тайинланди

Искандар Халилов Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқаруви раҳбари лавозимига тайинланди.

29 октябр 2018, 16:46

Тошкентда Ўзбекистон — Россия ёшлар бизнес-инкубатори очилиши кутилмоқда

Россия ёшлар иттифоқи раиси ўринбосари Татьяна Селиверстова Тошкентда илк Ўзбекистон — Россия ёшлар бизнес-инкубатори очилиши ҳақида гапирди.

29 октябр 2018, 09:44

Умра сафарига дастлабки зиёратчилар жўнаб кетди

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Умра сафарига жўнаб кетди.

28 октябр 2018, 23:13

ИИББ аварияга учраган Lacetti ортидан қувган ходимлари ҳаракатини текширади

Тошкент ИИББ юқори тезликда ҳаракатланиб, аварияга учраган автомобиль ортидан таъқиб қилган ЙПХ ходимларига нисбатан текширув тайинлади.

28 октябр 2018, 18:58

Тошкентда олиб қочилган Captiva эгасига қайтарилди

Тошкент ИИББ ходимлари олиб қочилган Captiva машинасини эгасига қайтарди.

28 октябр 2018, 15:11

Прокуратура органлари ходимларига фоизсиз кредитлар ажратилади

Прокуратура органлари ходимларига уй-жой ва машина олиш учун фоизсиз қарз берилади.

28 октябр 2018, 14:51

GM Uzbekistan «Малибу» автомобилининг янги авлодини намойиш қилди

GM Uzbekistan турбодвигателли «Малибу» автомобилининг янги авлодини намойиш қилди ва тест-драйвдан ўтказди.

27 октябр 2018, 20:55

ДХХ Фарғона вилоятида 2,6 кг дан зиёд гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилоятида гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ икки ҳолатга чек қўйди.

27 октябр 2018, 19:53 2

Меҳнат вазирлиги тиззасигача сувга тушиб турганлар юзасидан суриштирув бошлади

Меҳнат вазирлиги аҳолидан ижтимоий тармоқларда тарқалган тиззасигача сувга тушиб турган 6 киши юзасидан маълумотлар ҳақида хабар беришни сўради.

27 октябр 2018, 17:33

Ходимлари Тошкент пропискасини олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага ошди

Давлат ветеринария қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент ва пойтахт вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин.

27 октябр 2018, 15:26

Юнусободда газ идораси ходими фирибгарлик учун қўлга олинди

Юнусобод туманида газ идораси ходими хонадонини газ тармоғига улаб беришни ваъда қилиб, фуқародан 1 млн сўм ва 300 долларни фирибгарлик йўли билан олаётганда ушланди.

27 октябр 2018, 14:09

Алишер Саъдуллаев Ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари бўлди

Халқ таълими вазирининг собиқ ўринбосари Алишер Саъдуллаев Ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг