7 июл, сешанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Жамият

14 январ 2020, 09:40 1

Самарқанддаги йирик авария тафсилотлари

ИИВ ЙҲХБ маълумотларига кўра, Самарқанд вилоятида туман пайтида 13 та машина тўқнашган. Воқеа жойидан бир оз узоқроқда ҳам иккита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

13 январ 2020, 17:15

Самарқанд вилоятида 10 дан ортиқ машина тўқнашди

Самарқанд-Қарши автомагистралида кўриш даражаси пастлиги ва йўлларнинг сирпанчиқлиги сабабли 10 дан ортиқ машина тўқнашди.

13 январ 2020, 14:13

Совуқ об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб қолади

Сешанба кунидан бошлаб ҳафта охирига қадар совуқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукм суради. Айрим жойларда қор баландлиги 10−13 см га етади.

13 январ 2020, 10:06

Айрим тиббий маълумотномалар ДХМлар орқали берилади

2020 йил 1 апрелдан бошлаб айрим тиббий маълумотномалар ДХМлар орқали берилади.

11 январ 2020, 12:25 1

Гулнора Каримованинг Ўзбекистондаги уйларида 12,7 млрд сўмлик санъат асарлари топилди

Гулнора Каримованинг Ўзбекистондаги яшаш манзилларида 12,7 млрд сўмдан ортиқ бўлган санъат асарлари топилди. Унинг Женевадаги вилласида аниқланган 70 турдаги санъат ашёларининг миллий бойликка тааллуқлилиги ўрганилмоқда.

10 январ 2020, 19:28

Мингбулоқ ҳокими фермерларни сўккани учун жаримага тортилди

Мингбулоқ ҳокими Нуршод Худойбердиев қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирламаган фермерларни ҳақорат қилгани учун БҲМнинг 20 баравари миқдорида жаримага тортилди.

10 январ 2020, 18:30

Тошкентда умумий тозалик эълон қилинди

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳарни ободонлаштириш учун «Фойдали Тошкент» акциясини бошлаб берди. У ҳар бир фуқаро кўчага ахлат ташлашдан уяладиган кун келишига ишонч билдирди.

10 январ 2020, 16:33

Ўзбекистонда «Палов индекси» жорий этилади

Ўзбекистонда энг оммавий таом — «Палов индекси» маълумотлари ҳамда бир «порция» паловнинг ўртача нархлари шакллантирилади.

10 январ 2020, 14:28

Якшанба кунидан ҳавонинг совиши кутилмоқда

Жума ва шанба кунлари Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, аммо якшанба куни ҳароратнинг тушиши, баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

9 январ 2020, 21:54

Ички ишлар вазирлиги «Жиҳодчилар» аъзолари ҳибсга олингани ҳақида хабар берди

Ички ишлар вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими аъзолари фаолиятини тўхтатиш учун махсус операция ўтказилгани ҳақида хабар берди.

9 январ 2020, 19:31

Жиззах вилоятида тўрт киши газдан заҳарланиб вафот этди

Жиззах вилоятида тўрт кишидан иборат оила ўз уйида углерод оксиди билан заҳарланиш эҳтимоли билан вафот этди. Вафот этганларнинг икки нафари — болалар.

9 январ 2020, 14:44

Тошкентда Ватан ҳимоячилари куни қандай нишонланади?

10−14 январь кунлари Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида Ватан ҳимоячилари куни шарафига ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилади. Дастурдан концертлар, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши ўрин олган.

9 январ 2020, 14:26

Гўр қазиш хизмати тарифларини белгилаш тўғрисидаги Тошкент ҳокими қарорига изоҳ берилди

Адлия вазирлиги қабристонларда гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисидаги Тошкент ҳокими қарори юзасидан изоҳ берди.

9 январ 2020, 13:44

Тошкент ИИББ хизмат интизоми ва қонун устуворлиги бузилишига қарши курашмоқда

Тошкент ИИББда хизмат интизоми ва қонун устуворлигини бузганлиги учун 15 нафар ходим лавозими пасайтирилди ёки ишдан бўшатилди, бир қатор ходимларга хайфсан берилди. Шу билан бирга, 7 нафар ходим яхши хизмат кўрсатганликлари учун тақдирланди.

8 январ 2020, 18:36

Суд Андижон ҳокимияти матбуот котибига жарима жазосини тайинлади

Суд Андижон ҳокимияти матбуот котиби Гулшаной Қўчқоровани журналист Хуршид Далиевга қарши туҳмат ва ҳақоратда айбдор деб топди ва унга жарима жазоси тайинлади.

8 январ 2020, 10:50

Тошкентда Гулнора Каримовага қарши янги иш бўйича суд жараёни бошланди

Тошкентда Гулнора Каримова ва бошқаларга қарши навбатдаги жиноят иш бўйича суд мажлиси бошланди.

8 январ 2020, 09:56

Amirsoy курортида чанғичи жонсиз ҳолда топилди

Amirsoy тоғ-чанғи курортида ёш чанғичи жонсиз ҳолда топилди. Жасад чанғи йўлидан ташқарида топилган.

7 январ 2020, 20:36

Қалин кийимларда ухлаб ётган болаларнинг суратлари саҳналаштирилган бўлиб чиқди

Мактабгача таълим вазирлиги ва прокуратура томонидан ўтказилган терговда қалин кийимларда бир ётоқда иккитадан бўлиб ухлаётган болаларнинг суратлари саҳналаштирилгани аниқланди.

7 январ 2020, 18:24

Чегарачилар Қирғизистон билан чегарада содир бўлган воқеага изоҳ берди

Чегара қўшинлари Қирғизистон билан чегарада содир бўлган воқеа юзасидан изоҳ берди: қўшни давлатдан келган чўпонлар Ўзбекистон ҳудудида қорамол боқишган, ҳарбийлар уларни ортга қайтариб юборган.

7 январ 2020, 16:57

Ўз чақалоғини 400 долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Оҳангаронда ўзининг уч ойлик чақалоғини 400 долларга сотмоқчи бўлган ёш она қўлга олинди.