Жамият

21 апрель 2020, 14:52

ЎСШ ва ПЗР ускуналари хариди учун япон грантларини жалб қилиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон коронавирусни даволашда қўлланилаётган ўпкани сунъий шамоллатиш ускунаси ва полимераза занжири реакцияси мосламаларини сотиб олиш учун Япония ҳукумати грантларини жалб қилишни режалаштирмоқда.

21 апрель 2020, 14:21

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 180 давлат орасида 156-ўринни эгаллади

Ўзбекистон «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида тўрт поғона юқорилаб, 180 давлат орасида 156-ўринни эгаллади. Мамлакатдаги вазият ҳали ҳам «мураккаб» деб баҳоланмоқда.

21 апрель 2020, 13:09

Ўзбекистон Россияга тиббий ниқоблар жўнатди

Ўзбекистондан жўнатилган икки партиядан иборат инсонпарварлик ёрдами Москвага етиб борди. Россияга жами 5 млн дона тиббий ниқоб юбориш режалаштирилган.

21 апрель 2020, 13:04

Мактабларда ўқув йили онлайн тарзда якунланади

Халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларда 2019−2020 ўқув йили «online-maktab» лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади.

21 апрель 2020, 11:34

Жиззахда машина уриб юборган тўрт ёшли қизча вафот этди

Жиззах вилоятида ВАЗ-21063 ҳайдовчиси уриб юборган тўрт ёшли қизча шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

20 апрель 2020, 22:31

Президент «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйишни таклиф этди

«Албатта, рағбатлантириш учун пул тарқатиш осон йўл. Лекин эртага бунинг оқибатда нималарга олиб келишини ҳали бирон бир иқтисодчи башорат қила олмаяпти», — дея таъкидлаган президент. У «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиб, тадбиркорлар ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам бериши таклифини илгари сурди.

20 апрель 2020, 20:32

Ўзбекистонда Рамазон ойи бошланиши 24 апрелга тўғри келади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2020 йил Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келишини маълум қилди.

20 апрель 2020, 16:56

Янги ҳафтада ҳаво ҳароратининг иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат +30 даражалик чегарадан ошади. Фақатгина Қорақалпоғистонда пайшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, жума куни эса ҳавонинг салқин бўлиши кутилмоқда.

20 апрель 2020, 15:29

Ўзбекистонда биринчи хусусий тадбиркорлик университети ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда биринчи хусусий тадбиркорлик университети — TEAM University ташкил этилди. Бир гуруҳ тадбиркорлар ва мутахассислар иштирокида очилган ОТМда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

20 апрель 2020, 12:34

Қозоғистонда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳуқуқлари ҳимоя қилинади

Қозоғистон ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Унга кўра, мигрантларга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ зарар етказилганда, компенсация ва бепул тиббий ёрдам кафолатланади.

20 апрель 2020, 12:15

Пенсионерларнинг карталаридан комиссион тўловлар ундирилмайди

Махсус комиссия қарори билан пенсионерларнинг банк карталаридан комиссион тўловлар ундирилмайди. Карантин даврида пенсиялар фақатгина карталарга ўтказиб берилади.

20 апрель 2020, 12:04

Ҳарбий-ватанпарварликка ихтисослаштирилган синфларга қабул тартиблари белгиланди

Ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларга 6-синфни битирган ўғил ва қизлар танлов асосида қабул қилинади. Номзодлар жисмоний тайёргарлик синови ва тест имтиҳонларидан ўтади.

20 апрель 2020, 10:53

Ноқонуний «стикер» олганларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний қўлга киритган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди.

20 апрель 2020, 10:47

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ўзгаришсиз қолди

Коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони ўзгаришсиз қолди — 1565 нафар бемор. 19 апрель куни эса бу кўрсаткич 75 нафарга кўпайган эди. Ўтган кун давомида 11,8 мингта тест ўтказилди.

20 апрель 2020, 10:42

Республика перинатал маркази карантинга ёпилди

Республика перинатал маркази ҳомиладор аёллардан бирида коронавирус аниқланганидан кейин карантинга ёпилди.

19 апрель 2020, 16:16

Коронавирусдан соғайганлар сони 214 нафарга етди

Бухоро ва Тошкентда 20 киши коронавирусдан соғайиб, жами тузалганлар сони 214 нафарга етди.

18 апрель 2020, 17:56

Тошкентда таксиларга лицензия бериш вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳрида йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун лицензия варақалари бериш вақтинча тўхтатилди. Ҳозирда Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш учун лицензияланган таксилар деярли 12 мингтага етган.

17 апрель 2020, 18:21

МБ: ногиронларга пенсия вақтида берилади

Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида пенсиялар май ойидан тўлиқ банк карталари орқали тўланади. I ҳамда II гуруҳ ногиронлиги бўлган ва ҳаракатланиш имконияти чекланган (ётоқдаги) фуқароларга уларнинг пенсияси нақдлаштирилиб яшаш манзили бўйича ўз вақтида етказиб берилади.

17 апрель 2020, 17:25

Хитойлик тиббиёт ходимлари Ўзбекистонга йўл олди

Бир гуруҳ тиббиёт ходими ва экспертлар COVID-19 тарқалишига қарши курашишда ёрдамлашиш учун Хитойдан Ўзбекистонга йўл олди.

17 апрель 2020, 15:59

Велосипедда ишга қатнаса бўлади, аммо…

Ички ишлар вазирлиги фуқаролар ишга велосипедда қатнаши мумкинлигини маълум қилди. Бироқ бунинг учун паспорт, хизмат гувоҳномаси ёки меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳамда ташкилотдан карантин пайтида ишга жалб этилгани ҳақидаги рухсатнома бўлиши лозим.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг