Жамият

1 апрель 2019, 20:00

Ўзбекистонда миллий ДНК базаси яратилади

Геном маълумотларини давлат рўйхати олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унда маълумотлари ДНК базасига киритилиши мажбурий бўлган шахслар рўйхати келтирилган.

1 апрель 2019, 19:33

Андижонда наркокурьерлар қўлга олинди

Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида тўртта ҳолатда наркотик моддалар савдосига чек қўйилди.

1 апрель 2019, 19:26

Бухорода Туркия соғлиқ билимлари университети филиали ва клиникаси очилади

Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртлари ҳамда Туркия Соғлиқ билимлари университети ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

1 апрель 2019, 18:47

Сохта ДХХ ходими ва ҳокимият вакилининг кирдикорларига чек қўйилди

Ўзини ДХХ ходими деб таништириб, товламачилик йўли билан одамларни чув туширган шахс ва унинг шерикларига қонуний чора кўрилди.

1 апрель 2019, 15:52

Фарғонада 5 кунлик чақалоқни 500 долларга сотаётган ҳамширалар қўлга олинди

Ўзбекистон туманида 5 кунлик ўғил фарзандини туғруқхона бўлимида ҳамширалар фуқаро М.Р.га 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган.

1 апрель 2019, 15:26

Европа Иттифоқи делегацияси Оролбўйи ҳудудида ўрганишлар олиб боради

Европа Иттифоқи мамлакатлари Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканини билдирди.

1 апрель 2019, 14:00

Мўйноқдаги тажриба майдончасида чўл ўсимликлари генофонди яратилмоқда

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг Мўйноқ тажриба участкасида чўл ўсимликлари генофондини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

1 апрель 2019, 12:57

Самарқандда МИБ ходимининг шаънини таҳқирлаган шахс устидан ҳукм ўқилди

Самарқандда МИБ ходимининг шаъни ва қадр-қимматини қасддан таҳқирлаган шахсга икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

1 апрель 2019, 12:21

Бош прокурор 2−3 апрель кунлари Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади

Ўзбекистон Респуликаси бош прокурори Отабек Муродов 2−3 апрель кунлари Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади.

1 апрель 2019, 12:06

Жиянини таёқ билан тарбияламоқчи бўлган икки тоға унинг умрига зомин бўлди

Хатирчи туманида ака-ука Ҳ.Х. ва З.Х. опасининг уйида вояга етмаган жияни Б.А.ни тарбиялаш мақсадида таёқ билан уриб, ўлимига сабабчи бўлди.

1 апрель 2019, 11:26

2018 йилда китоблар мониторинги натижасида 351 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган

Ахборот ва коммуникациялар агентлигида ўтказилган амалий семинарда 2018 йилда Ўзбекистонда чоп этилган китоблар борасида маълумот берилди.

1 апрель 2019, 11:02

«Ўзбекистон пахта теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қандай барҳам бермоқда» мавзусида форум ўтказилади

Брюсселда «Ўзбекистон пахта теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қандай барҳам бермоқда» мавзусидаги мунозара форуми бўлиб ўтади.

31 март 2019, 15:01

«Нексия» юкхонасига яширилган 405 миллион сўмлик телефонлар фош этилди

Фарғонада 17 хил турдаги 328 дона уяли алоқа воситаларини ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди.

31 март 2019, 14:25

Тошкентда пенсионер аёл қасддан ўлдирилди

Мирзо Улуғбек туманида яшаган О.К.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани сабабли жиноят иши қўзғатилган.

31 март 2019, 09:20

Фото: Қизил китобга киритилган йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди

2000 дан ортиқ қизил китобга киритилган йўрға тувалоқлар Қизилқум ялангликларига қўйиб юборилди.

31 март 2019, 09:00 2

АЭС ва сув ҳавзалари муҳофазаси. Камолга етган саволлар

Атом реакторларига сув нима учун керак, АЭСлардан чиққан сув туризм ва спорт учун хавфсизми, атом электр станциялари ўз атрофидаги биохилма-хилликка таъсир кўрсатадими? Венгриялик муҳандис-энергетикнинг «Газета.uz» учун интервьюси.

30 март 2019, 20:36

Хўжайлида бир оиланинг тўрт аъзоси ўлик ҳолда топилди

Хўжайли туманида аёл ва унинг уч ўғли ўлик ҳолда топилди. Энг кичик ўғил уч ойлик.

30 март 2019, 18:42

Фото: Миллий гвардия «Тошкент-Шарқий» аэродромида машғулот ўтказди

Миллий гвардия ҳарби хизматчилари «Тошкент-Шарқий» аэродромида антитеррор машғулотларини ўтказди.

30 март 2019, 18:33

Мобил қурилмалар IMEI бўйича бепул рўйхатдан ўтказилади

Апрелдан жорий этилаётган мобил қурилмаларни IMEI бўйича рўйхатга олиш бепул амалга оширилади.

30 март 2019, 12:03

Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олиши таъминланади

Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг