Жамият

25 феврал 2019, 11:52

Фарғонада 702,2 миллион сўмлик ноқонуний маҳсулотларни олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатилди

«Фарғона» чегара божхона постида сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар, қовун ва тарвуз уруғи ҳамда шоколад маҳсулотлари тўхтатилди.

25 феврал 2019, 11:26

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Адлия вазирининг буйруғи билан Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

25 феврал 2019, 10:55

Ўзбекистон бозорларида тарқалган сунъий тухумлар бўйича расмий огоҳлантирув берилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларида сотилаётган сунъий тухумлар борасида огоҳлантирди.

25 феврал 2019, 10:38

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги икки жамғарма тўғрисидаги нимзомлар тасдиқланди

Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

24 феврал 2019, 23:50

Тошкент ҳокимияти ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши қайта қуришлар бўйича баёнот берди

Тошкент ҳокимияти ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши тарихий ёки архитектуравий қийматга эга бўлиш эҳтимоли бор биноларни бузишга мораторий жорий этилишини таклиф қилди.

24 феврал 2019, 20:19

ОТМларга ҳужжат қабул қилиш муддатлари узайтирилиши мумкин

Давлат тест маркази раҳбарияти ОТМларга талабаларни қабул қилиш жараёнидаги ўзгаришлар юзасидан изоҳ берди.

24 феврал 2019, 18:33

«Эри» томонидан жинсий қулликка сотиб юборилган аёл ҳикояси

«Эри» томонидан ўзга мамлакатга жинсий қулликка сотиб юборилган аёл ҳикояси. Жамоат ташкилотлари ёрдами билан у ватанга қайтарилди.

23 феврал 2019, 19:39

ХТВ: Тошкентда мактабларни бузиш режаси йўқ

ХТВ Тошкентда мактабларни бузиш режаси йўқлигини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мактаблар рўйхати самарали таълим муассасалари рейтингидан олинган.

23 феврал 2019, 14:56

Ургутдаги ёнғинда беш киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги хусусий уйда содир бўлган ёнғинда беш киши вафот этди, улардан икки нафари ёш болалар.

23 феврал 2019, 09:43

Тошкентда шер болаларини 6 минг долларга пуллаётган шахслар қўлга тушди

Шайхонтоҳур тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида иккита шер боласини сотаётган фуқароларнинг иши фош этилди.

23 феврал 2019, 09:26

Ўзбекистон социологлари ассоциацияси ташкил этилади

Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.

22 феврал 2019, 21:25

Армияга чақирув энди март-апрелда бўлиб ўтади

Президент қарори билан фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш февраль-мартдан март-апрелга кўчирилди.

22 феврал 2019, 18:59

Тошкент ҳокимияти эски Консерватория биносининг бузилиши тўғрисидаги гап-сўзларни рад этди

Тошкент ҳокимияти Мустақиллик кўчасидаги Давлат консерваториясининг эски биносини бузиш режалаштирилмаганини маълум қилди.

22 феврал 2019, 16:38

Тошкентда совуқ сувнинг узилишига Қибрайдаги подстанцияда чиққан ёнғин сабаб бўлди

Жума куни эрталабдан Тошкентнинг бир қатор туманларида сув босимининг пасайиши ва узилишлар Қибрай туманидаги ГЭС подстанциясида юзага келган ёнғин билан боғлиқ. Ёнғинда икки ишчи жароҳатланди.

22 феврал 2019, 11:41 1

Ака-ука ва опа-сингилларнинг фарзандлари ўртасида никоҳ тақиқланиши мумкин

Оила кодексига ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида никоҳ тузилишига йўл қўймасликни кўзда тутувчи қўшимча киритилиши мумкин.

22 феврал 2019, 11:31

Туркиядан заргарлик буюмларини ноқонуний олиб келган шахс тўхтатилди

«Истанбул-Тошкент» йўналиши бўйлаб учиб келган фуқаро амалда белгилангандан кўпроқ — 100 грамм заргарлик буюмини олиб ўтмоқчи бўлганида тўхтатилди.

22 феврал 2019, 11:04

Гугурт ўйнаган уч ёшли қиз вафот этди

Бухорода назоратсиз қолдирилган қизалоқнинг гугурт ўйнаганлиги оқибатида ёнғин келиб чиқди ва у вафот этди.

22 феврал 2019, 10:55

Орол денгизининг 363 минг гектар қуриган майдонига саксовул экилди

Орол денгизининг қуриган майдонига саксовул экиш ишларида 1 минг 560 киши иштирок этган. Бу ишларга 462 техника ва 2 самолёт жалб қилинган.

22 феврал 2019, 10:40

Бухорода I Халқаро зиёрат туризми форуми очилди

Бухородаги Ёшлар марказида I Халқаро зиёрат туризми форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

22 феврал 2019, 09:32

Ўнинчи синф ўқувчиси мактабга пневматик тўппонча-пулемёт олиб келди

Ўнинчи синф ўқувчиси мактабга MINI UZI IWI пластмассали пневматик тўппонча-пулемёт билан келди. Қурол ҳаёт учун таҳдид уйғотмади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг