15 август, шанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Жамият

12 март 2020, 11:49

Сариосиёда банк ходимлари ўқитувчиларнинг 1,2 млрд сўмини ўзлаштириб юборгани аниқланди

Сариосиёда банк ходимлари томонидан мактаб ўқитувчилари ва ишчиларининг 1,2 млрд сўмлик маошини ўзлаштиргани аниқланди. Терговга қадар текширув давомида ушбу маблағлар қайтарилди.

12 март 2020, 10:43

«Яшил Орол денгизи» ташаббусига старт берилди

БМТТД кўмагида Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштиришга қаратилган краудфандинг ташаббуси ишга туширилди. Ташаббус доирасида, жумладан, 10 гектар майдонга 100 минг дона саксовул экилади.

12 март 2020, 09:35

Қурол ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда қурол ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби белгиланди

11 март 2020, 21:19

English Speaking Nation дастури ишга туширилмоқда

Ўзбекистонда инглиз тили ўқитувчиларининг билим ва малакаларини ошириш бўйича English Speaking Nation дастури ишга туширилмоқда. Лойиҳа 5 млн долларлик грант ажратаётган Америка ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Уч йил ичида 15 минг нафар ўқитувчи машғулотларда қатнашади.

11 март 2020, 20:37

«Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Қонун билан орден тўғрисидаги низом ҳамда унинг тавсифи ҳам тасдиқланди.

11 март 2020, 20:18

Шифокор ишига тўсқинлик қилиб, уни ҳақорат қилган шахс қўлга олинди

Андижон вилоятида беморга етарли даражада тиббий муолажалар кўрсатилишига тўсқинлик қилиб, шифокорни ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

11 март 2020, 17:22 1

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рўйхатдан ўтказилди

9 март куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Ҳуқуқий таянч» жамоат бирлашмаси Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилди. Ҳуқуқбон Стив Свердловнинг ёзишича, бу 2003 йилдан бери илк рўйхатга олинган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мустақил ташкилотдир.

11 март 2020, 17:19 1

14−15 март кунлари умумхалқ ҳашари ўтказилади

Наврўз муносабати билан 14−15 март кунлари «Обод юрт» умумхалқ ҳашари ўтказилади. Ходимларнинг ихтиёрий маблағлари «Маҳалла» фондининг ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин.

11 март 2020, 17:16

Олти нафар аёл-ҳоким. Улар ким бўлганди?

Ўзбекистонда якунланиб бораётган ҳафта ҳудудларда аёл-ҳокимлар тайинлови билан эсда қоларли бўлди. Орадаги катта танаффусдан сўнг аёларни туманларга ҳоким этиб тайинлаш кенг тус олди. Янги аёл-ҳокимлар ким бўлган?

11 март 2020, 14:01

Нигина Раҳимова «Ижтимоий фикр» раҳбари бўлди

Нигина Раҳимова «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори этиб сайланди.

11 март 2020, 12:01

Судларда ишлар автоматлаштирилган тизим орқали тақсимланади

Суд ишларини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан қатор қонунлар ва кодексларга ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда судларда ишлар автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда тақсимланади.

11 март 2020, 09:07

Mercy Corps халқаро ННТнинг Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди

«Mehribonlik Korpusi» (Mercy Corps) Халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди.

10 март 2020, 20:15

«Биз касалликни беркитаётганимиз йўқ» — соғлиқни сақлаш вазири коронавирус ҳақида

Соғлиқни сақлаш вазири ҳукумат Ўзбекистонда коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарларни яшираётгани тўғрисидаги миш-мишларни рад этди. «Бу касалликни беркитишнинг иложи йўқ», деди у. Наврўз байрамини ўтказишни чеклаш ҳозирча кўриб чиқилаётгани йўқ. Халқаро эксперт Михаил Фаворов ҳам мамлакатда COVID-19 мавжуд эмаслигини тасдиқлади.

10 март 2020, 16:18

Мактабга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов тизими жорий этилади

2019/2020 ўқув йилидан болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул 1 йиллик тайёрлаш тизими жорий этилади.

10 март 2020, 14:53

Нукусда Nexia трактор омочига бориб урилиши оқибатида икки киши вафот этди

Нукусда Nexia йўлдан бурилаётган трактор омочига бориб урилди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида вафот этди.

10 март 2020, 12:07

Tashkent Law Spring юридик форуми қолдирилди

Апрелда ўтказилиши режалаштирилган Tashkent Law Spring иккинчи юридик форуми дунёда коронавирус тарқалаётгани сабабли қолдирилди.

9 март 2020, 18:09 1

ID-карта берилганлиги учун давлат божи БҲМнинг 89 фоизини ташкил этади

ID-карталарни расмийлаштирганлик учун давлат божи ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини (198,5 минг сўм) ташкил этади. 2023 йилдан 2030 йилгача паспортлар мажбурий тартибда алмаштирилади.

9 март 2020, 17:21 1

Жиззах вилоятида янги туғилган эгизак чақалоқлар жасади топилди

Жиззах вилоятидаги фермер хўжалиги ҳудудида сумка ичидан янги туғилган эгизак чақалоқлар жасади топиб олинди.

9 март 2020, 15:52

Шартли озод қилинган шахслар электрон билагузуклар ёрдамида назорат қилинади

2020 йилда пробация хизматлари 3000 та электрон билагузукни татбиқ этади, 18 та жазони ижро этиш колонияларида 1833 дона видеокузатув мосламаси ва 36 комплект шахсий видеорегистраторлар ўрнатилади.

9 март 2020, 13:47

Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво ҳукмронлик қилади

Ҳафта давомида қуруқ ва қуёшли об-ҳаво ҳукмронлик қилади. Кундузги ҳарорат +12…+15 даражагача чиқади.