Жамият

7 май 2021, 18:17 1

Тошкентда автобус ва Matiz иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 4 киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида Matiz автомобили «Isuzu» русумли автобус билан ЙТҲ содир этди. Оқибатда автобус мувозанатни йўқотиб, ағдарилган. Ҳодиса сабабли автобуснинг тўрт нафар йўловчиси тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган.

7 май 2021, 16:43

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

Сурхондарё вилоятида Damas русумли автомашина 3 нафар фуқарони уриб юбориши натижасида улардан 2 нафари шифохонада вафот этди.

7 май 2021, 15:48

Юнусободдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди

Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг хонадон балконидаги уй жиҳозларида ёнғин келиб чиққан. Оқибатда уйнинг уйнинг 10 кв.м майдони зарарланди. Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

7 май 2021, 15:26

Якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади

9 май куни жанубдан булутли массивлар кириб келади ва республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 13−18 даражани, кундузи 25−30 даражани ташкил этади.

7 май 2021, 15:18

Тошкент давлат юридик университети вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди

Тошкент давлат юридик университети 10 майдан бошлаб 14 кунга масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.

7 май 2021, 11:55

«Ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори билан «Ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилди. Мазкур кўкрак нишони ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва кўпайтиришда салмоқли натижаларни қўлга киритган фуқароларга берилади.

7 май 2021, 11:25

Сурхондарёда кучли ёмғирлар сел келишига олиб келди

6 май куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Қумқўрғон туманларида ёққан кучли ёмғир оқибатида ҳосил бўлган сел оқимлари 340 та аҳоли хонадонлари ва томорқасига кирган.

7 май 2021, 10:54

Андижонда кучли сел келиши оқибатида бир оиланинг 2 фарзанди оқиб кетиб вафот этган

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида кучли сел келиши туфайли 700 га яқин хонадонлар зарарланди. Ёғингарчилик сабабли Қирғиз ариқ каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари селда оқиб кетиб, вафот этган.

7 май 2021, 10:43

COVID-19`га қарши 1 миллиондан ортиқ киши эмланди

Ўзбекистон бўйлаб коронавирусга қарши эмланганлар сони 1 млн 46 минг 668 нафарга етди. Эмланганларнинг энг юқори кўрсаткичлари Фарғона, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятларида қайд этилган.

7 май 2021, 10:19 1

Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди

Президент маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Қосимов 64 ёшида вафот этди.

7 май 2021, 08:13

Наманган вилоятида сел йўлларга зарар етказди

Наманган вилоятида сел келиши натижасида айрим йўл участкалари зарар кўрди. 7 май кунига белгиланган №60 Тошкент — Андижон поезди қатнови бекор қилинди.

6 май 2021, 18:11 1

«Ҳокимлар ҳам энди чет тилини билиши керак» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан бошлаб давлат идораларига ишга қабул қилиш ва янги лавозимга тайинлашда хорижий тилни билиш мажбурий бўлишини маълум қилди. Чет тилини яхши билган ходимларнинг иш ҳақига 20 фоизгача қўшимча устама белгиланади. Шунингдек, давлат раҳбари нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, хорижий тилдаги янги телеканалларни ишга тушириш ва қизларни чет тилларини ўрганишга фаол жалб этиш бўйича топшириқлар берди.

6 май 2021, 17:55

Жиззахда 2 нафар ҳомиладор аёл шифокор ва ҳамшира масъулиятсизлиги сабаб вафот этди

Бахмал тумани ҳудудида яшовчи икки нафар ҳомиладор аёл тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмаганлиги, касалликлар ўз вақтида аниқланмаганлиги оқибатида апрель ойида Жиззах вилоят перинатал марказида вафот этган.

6 май 2021, 17:21

Жисмоний шахсларга ЯТТ очиб, такси хизматларини кўрсатишга рухсат берилди

Эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга 4 та ўриндиқли енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда. Якка тартибдаги тадбиркорларга такси фаолияти билан шуғулланиш учун бошланғич тўлов 5 баробарга камайтирилиб 690 минг сўмни, ойлик тўлов 1,5 баробарга камайиб 425 минг сўмни ташкил қилади.

6 май 2021, 17:19

Тошкентда «Ўлмас полк» акцияси ўтказилмайди

Ижтимоий тармоқларда 9 май куни Тошкент шаҳрида «Ўлмас полк» акциясини ўтказишга рухсат берилгани ҳақидаги хабарларга пойтахт маъмурияти муносабат билдирди. Ҳокимият бугунги пандемия шароитида «Ўлмас полк» акциясини ўтказишга рухсат берилмаганлигини таъкидлади.

6 май 2021, 17:05

«Пахтакорни твиттерда тортишишсин деб қўшишган» — Twitter фойдаланувчилари «Пахтакор» клубининг 82,7 млрд зарар кўргани ҳақида

Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган 10 та давлат корхоналари рейтингига кирди. Клуб ўтган йилда 82,7 млрд сўм зарар кўрган. Twitter тармоғида ушбу ҳолат юзасидан турли хил фикрлар билдирилди. «Пахтакор» футбол клуби охирги йилларда давлат бюджетидан маблағ олмаганлигини таъкидлади.

6 май 2021, 16:45

Собиқ бош прокурор қамоқхонада тикув цехида ишлаяпти, собиқ ДХХ раиси чинни идишларга нақш солмоқда — инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси

Чоршанба куни Омбудсман ҳузуридаги эксперт гуруҳи Тошкент вилоятидаги 22-сонли жазони жазони ижро этиш колониясига ташриф буюрди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров қамоқхонада тикув цехида ишлаётгани, ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев эса чинни идишларга нақш солаётганини маълум қилди. Ташанов шунингдек собиқ МХХ полковниги Жавдат Шарифхўжаев ҳам билан кўришган.

6 май 2021, 16:14

ИИВ Самарқандлик «Алишер» исмли фуқарога қамаш билан таҳдид қилинмаганлигини айтмоқда

YouTube`даги «Планетка» канали ижодкорлари Самарқанддаги саёҳатида уларга ҳамроҳ бўлган Aлишер исмли фуқарони туризм полицияси 15 кунга қамаш билан таҳдид қилгани ҳақида маълум қилди. Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолат ҳақиқатга мос келмаслигини таъкидлади. Вазирлик унга фақат лицензия олиб, кейин туристларга хизмат кўрсатиш кераклиги тавсия қилинганини айтмоқда.

6 май 2021, 16:05

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади

2021−2022 ўқув йилидан Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади.

6 май 2021, 15:25 1

«„Спутник V“ вакцинаси амалдорлар учун олиб келинган деган қараш жуда нотўғри» — СЭС бошлиғи ўринбосари

СЭС бошлиғи ўринбосари COVID-19`га қарши «Спутник V» вакцинаси билан «фақат амалдорлар эмланаётгани ҳақидаги қараш жуда нотўғри» эканлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур вакцина билан фақатгина 65 ёшдан катталар эмланиши кўзда тутилган, шу сабабли ушбу ёшдан кичикларга рад жавоби берилмоқда. 1 май куни қуйи палата спикери ўринбосари 37 ёшли Одилжон Тожиев «Спутник V» вакцинаси билан эмланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг