Жамият

11 март 2020, 17:19 1

14−15 март кунлари умумхалқ ҳашари ўтказилади

Наврўз муносабати билан 14−15 март кунлари «Обод юрт» умумхалқ ҳашари ўтказилади. Ходимларнинг ихтиёрий маблағлари «Маҳалла» фондининг ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин.

11 март 2020, 17:16

Олти нафар аёл-ҳоким. Улар ким бўлганди?

Ўзбекистонда якунланиб бораётган ҳафта ҳудудларда аёл-ҳокимлар тайинлови билан эсда қоларли бўлди. Орадаги катта танаффусдан сўнг аёларни туманларга ҳоким этиб тайинлаш кенг тус олди. Янги аёл-ҳокимлар ким бўлган?

11 март 2020, 14:01

Нигина Раҳимова «Ижтимоий фикр» раҳбари бўлди

Нигина Раҳимова «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори этиб сайланди.

11 март 2020, 12:01

Судларда ишлар автоматлаштирилган тизим орқали тақсимланади

Суд ишларини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан қатор қонунлар ва кодексларга ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда судларда ишлар автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда тақсимланади.

11 март 2020, 09:07

Mercy Corps халқаро ННТнинг Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди

«Mehribonlik Korpusi» (Mercy Corps) Халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди.

10 март 2020, 20:15

«Биз касалликни беркитаётганимиз йўқ» — соғлиқни сақлаш вазири коронавирус ҳақида

Соғлиқни сақлаш вазири ҳукумат Ўзбекистонда коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарларни яшираётгани тўғрисидаги миш-мишларни рад этди. «Бу касалликни беркитишнинг иложи йўқ», деди у. Наврўз байрамини ўтказишни чеклаш ҳозирча кўриб чиқилаётгани йўқ. Халқаро эксперт Михаил Фаворов ҳам мамлакатда COVID-19 мавжуд эмаслигини тасдиқлади.

10 март 2020, 16:18

Мактабга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов тизими жорий этилади

2019/2020 ўқув йилидан болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул 1 йиллик тайёрлаш тизими жорий этилади.

10 март 2020, 14:53

Нукусда Nexia трактор омочига бориб урилиши оқибатида икки киши вафот этди

Нукусда Nexia йўлдан бурилаётган трактор омочига бориб урилди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида вафот этди.

10 март 2020, 12:07

Tashkent Law Spring юридик форуми қолдирилди

Апрелда ўтказилиши режалаштирилган Tashkent Law Spring иккинчи юридик форуми дунёда коронавирус тарқалаётгани сабабли қолдирилди.

9 март 2020, 18:09 1

ID-карта берилганлиги учун давлат божи БҲМнинг 89 фоизини ташкил этади

ID-карталарни расмийлаштирганлик учун давлат божи ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини (198,5 минг сўм) ташкил этади. 2023 йилдан 2030 йилгача паспортлар мажбурий тартибда алмаштирилади.

9 март 2020, 17:21 1

Жиззах вилоятида янги туғилган эгизак чақалоқлар жасади топилди

Жиззах вилоятидаги фермер хўжалиги ҳудудида сумка ичидан янги туғилган эгизак чақалоқлар жасади топиб олинди.

9 март 2020, 15:52

Шартли озод қилинган шахслар электрон билагузуклар ёрдамида назорат қилинади

2020 йилда пробация хизматлари 3000 та электрон билагузукни татбиқ этади, 18 та жазони ижро этиш колонияларида 1833 дона видеокузатув мосламаси ва 36 комплект шахсий видеорегистраторлар ўрнатилади.

9 март 2020, 13:47

Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво ҳукмронлик қилади

Ҳафта давомида қуруқ ва қуёшли об-ҳаво ҳукмронлик қилади. Кундузги ҳарорат +12…+15 даражагача чиқади.

9 март 2020, 13:02

UzAuto Motors бир қатор моделлар нархларини оширди

UzAuto Motors бир қатор моделлар нархларини оширди: Spark ва Damas — 10−21 фоизга, Nexia — 15−19,4 фоизга, Cobalt — 10−14,7 фоизга, Lacetti — 3 фоизга қимматлашди.

9 март 2020, 12:44

Шоир Азим Суюн оламдан ўтди

Таниқли шоир Азим Суюн 72 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

9 март 2020, 12:34

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Эрон-Туркманистон чегарасида қолиб кетди

Эрон-Туркманистон чегараси ёпилгани сабабли 11 нафар ўзбекистонлик ҳайдовчи «Лутфобод» (Эрон) чегара постида қолиб кетди. ТИВ вазият назорат остида эканини маълум қилди.

8 март 2020, 10:30

Тошкент вилоятидаги бозорда йирик ёнғин содир бўлди

Паркент деҳқон бозорида йирик ёнғин келиб чиқди. Оловни бартараф этишга 11 та ўт ўчириш машинаси ва 10 дан ортиқ ёрдамчи техника жалб қилинди.

7 март 2020, 21:06

2021 йилдан бошлаб паспорт ўрнига ID-карталар берилади

2021 йил 1 январдан бошлаб барча янги туғилган чақалоқларга, Ўзбекистон фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига биометрик паспорт ўрнига 10 йил муддатга ID-карта берилади.

7 март 2020, 13:54

Бош прокуратурага дарахтлар кесилиши масаласида ҳокимларни назорат қилиш топширилди

Президент Бош прокуратурага дарахтлар кесилиши масаласида ҳокимлар фаолиятини қатъий назорат қилиш ва жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашни топширди.

7 март 2020, 13:39

Тошкентда яна бир электробус синовдан ўтказилмоқда

Тошкентдаги 51-автобус йўналишида Хитойнинг Yutong электробусини синовдан ўтказиш бошланди. У бир марталик қувват билан 300 км дан зиёд масофани босиб ўта олади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг