Жамият

12 октябр 2019, 17:24

Тошкентнинг бош режаси 2020 йилда тайёр бўлади

Тошкентнинг бош режасини 2020 йилда жамоатчиликка тақдим этиш режалаштирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Хидоятов.

12 октябр 2019, 17:14

Ўзбекистон судьяларининг махсус кийими қандай бўлиши сенаторлар томонидан тасдиқланди

Сенатнинг мажлисида Ўзбекистон судьяларининг махсус кийими тавсифи ва намунасини тасдиқлаш тўғрисидаги масала сенаторлар томонидан кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

12 октябр 2019, 17:01

Равшан Умаров Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи этиб тайинланди

Ҳукумат қарори билан Равшан Умаров Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи этиб тайинланди.

12 октябр 2019, 16:55

Қашқадарёда сейфдан 70 минг доллар пул ва тилла буюмларни ўғирлаб кетган шахслар ушланди

Яккабоғ тумани Жамбул маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйидан жами 807 миллион сўмлик мол-мулкни ўмарган уч нафар шахс ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12 октябр 2019, 16:43

Газ қувурларидан фойдаланиш муаммолари бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилади

Табиий газ қувурлари тизими ва ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши аҳволи юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масаласи маъқулланди.

12 октябр 2019, 16:22

Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильмда бош ролни ўйнайди

Жерар Депардье иштирокида Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм ишланади ва картина Франция ҳамда Ўзбекистон телеканалларида орқали намойиш этилади.

12 октябр 2019, 16:06

Меҳрибонлик уйини тамомлаган ёшларнинг 44,1 фоизи ишсиз

Сенат мажлисида аксарият вилоятларда меҳрибонлик уйини тамомлаган ёшларнинг кўпчилиги санитария талабларига жавоб бермайдиган турар жойларга жойлаштирилгани маълум қилинди.

12 октябр 2019, 15:50

Тўрткўлда қўлбола усулда ишлаб чиқарилган ароқлар савдосига чек қўйилди

Тўрткўл туманида ўтказилган рейд давомида 106 млн сўмлик ароқ ва мазкур маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган 19 турдаги анжомлар далилий ашё сифатида олинди.

12 октябр 2019, 15:31

Дарахт ва буталарни ноқонуний кесган энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баробари миқдорида жарима тўлаши мумкин

Сенат раиси дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолатларни фақатгина ОАВ ходимлари, блогерлар кўтараётганини, бу бўйича Экологик партиянинг ташаббуси кўринмаётганини билдирди.

12 октябр 2019, 15:25

Тошкентда илк бор «Magic Tashkent» шоу фестивали ташкил этилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан ташкил этилган «Magic Tashkent» шоу фестивали бўлиб ўтди.

12 октябр 2019, 15:18

Бўз тумани номи Бўстонга ўзгартирилди

Сенаторлар Андижон вилоятининг Бўз тумани номини Бўстон тумани деб ўзгартириш таклифи бўйича масалани кўриб чиқди ва маъқуллади.

12 октябр 2019, 14:35

Яшил йўлакдан дрон олиб ўтаётган шахс тўхтатилди

Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаронинг юклари орасидан декларацияда кўрсатилмаган 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди.

11 октябр 2019, 21:06

Самарқандда учта болалар боғчаси тарбияланувчилари овқатдан заҳарланди

Самарқандда учта мактабгача таълим ташкилотининг 12 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланди. Ҳар учовига ҳам битта аутсор озиқ-овқат етказиб берган.

11 октябр 2019, 17:48

Учта туман ер ости сувларидан тежаб фойдаланишга ўтади

Нурота, Қўшработ ва Зомин туманлари ер ости сувлари захиралари қисқаргани сабабли улардан тежаб фойдаланишга ўтади.

11 октябр 2019, 14:10

Қаршидаги туғуруқ мажмуасида бош шифокор ва 4 ходим вазифасидан озод қилинди

Қаршидаги туғуруқ мажмуасида таъмагирлик ҳолати аниқланиб, бош врачи, уч шифокор ва ҳамшира вазифасидан озод қилинди.

10 октябр 2019, 22:37 1

Бош прокуратура «Камолон» маҳалласидаги қотиллик тафсилотларини эълон қилди

Тошкентнинг «Камолон» маҳалласида 26 ёшли банк ходимини ўлимида турмуш ўртоғи ва унинг қариндоши айбланмоқда.

10 октябр 2019, 16:45

ИИВга янги матбуот котиби тайинланди

Шохруҳ Ғиёсов Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига раҳбар бўлди.

10 октябр 2019, 15:12

Маккажўхори майдонида олинган видео қандай қилиб тарқалиб кетди?

Неваралари билан думбул терган эркак дала эгасини излагани, бироқ тополмаганини сўзлаб берди. Эркакни ҳақоратлаб, ҳолатни видеога олган ҳоким фермерларни огоҳлантирмоқчи бўлган, бироқ у интернетда тарқалиб кетган.

10 октябр 2019, 13:28

Тошкент-Екатеринбург самолёти Тюменга йўналтирилди

Uzbekistan Airways компаниясининг HY661 (Тошкент-Екатеринбург) рейси самолёти Кольцова аэропортида ҳарбий-транспорт самолёти фавқулодда қўндирилгани учун Тюменга йўналтирилди.

10 октябр 2019, 09:02

Миришкор ҳокими неваралари билан думбул ўғирлаган эркакни тутиб олиб, ҳақоратлади

Миришкор тумани ҳокими неваралари билан бегона даладан думбул ўғирлаётган эркакни тутиб олиб, ҳақоратлаётганини ўзи тасвирга олиб турди. Кейинроқ ҳоким кечирим сўради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг