Жамият

2 апрель 2020, 15:10

Мактаб битирувчилари учун Ягона тест синовлари жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда мактаб битирувчилари учун якуний имтиҳонлар ва бакалавриатга кириш синовлари бирлаштирилиши мумкин. Ягона тест синовларида қониқарли натижа кўрсатган битирувчилар қўшимча тест синовларисиз ОТМларга кириш танловида қатнашади.

2 апрель 2020, 14:19

Карантин қоидабузарлиги билан боғлиқ ҳолатлар 19 мингдан ошди

Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 19 843 та ҳолат аниқланди.

2 апрель 2020, 12:02

Тошкентдаги хайрия тадбирлари маркази ўз ишини бошлади

Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да иш бошлаган хайрия тадбирларини мувофиқлаштириш маркази 2 апрель куни пойтахтдаги 350 та хонадонга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатади. Уларни етказиш учун ҳар бир туманга 2 тадан — жами 22 та «Дамас» автомашинаси ажратилган.

1 апрель 2020, 21:42

Ўзбекистонда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар сони 181 тага етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморлар сони 8 нафарга ошиб, жами 181 кишига етди.

1 апрель 2020, 20:47

Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Ўзбекистон Қирғизистонга ун, озиқ-овқат маҳсулотлари ва инфекциядан ҳимоя воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдами жўнатди.

1 апрель 2020, 18:40

Тиббиёт ходимлари карантиндан чиққанларни рақслар билан кузатиб қўйишди (видео)

Тиббиёт ходимлари «Чотқол» санаториясида карантиндан чиқарилган 212 фуқарони рақс тушган ҳолда кузатиб қўйишди. Видео.

1 апрель 2020, 18:12

Коронавирусга қарши кураш бўйича хайрия тадбирларини марказлаштириш тавсия этилди

1 апрелдан якка тартибда хайрия тадбирларини ўтказиш вақтинча тақиқланди. Эҳтиёжманд оилаларга хайрия ёрдамлари марказлаштирилган ҳолда етказилади. Ушбу ишга ННТ ва кўнгиллилар (волонтёр) қўшилишга чақирилди.

1 апрель 2020, 17:54

1 апрелдан Ўзбекистонда «самоизоляция» тартиби жорий этилади

Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб «ўзини яккалаш» (самоизоляция) ҳаёт тарзи жорий этилади. Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади.

1 апрель 2020, 13:57

ИИВ: Кун давомида 2700 маротаба карантин қоидалари бузилди

Карантин эълон қилингандан буён Ўзбекистонда 17 мингдан зиёд карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу қоидабузарликларнинг аксарияти тиббий ниқоб тақмаганлик билан боғлиқ.

1 апрель 2020, 13:32

Тошкентда стикерсиз ҳайдовчиларни жаримага тортиш бошланди

Тошкентда ўтказилаётган рейд тадбирлари доирасида 11 соат ичида 168 нафар ҳайдовчи махсус рухсатномасиз автомобиль бошқаргани аниқланди. Улар жаримага тортилди, автомобиллар эса жарима майдончасига олинди.

1 апрель 2020, 13:00

Қўқонда коронавирус ҳақида ёлғон хабар тарқатган маҳаллий депутатга жиноий иш қўзғатилди

Қўқонда 2 кишида коронавирус аниқлангани ва улар карантинга олингани ҳақида ёлғон хабар тарқатган шаҳар кенгаши депутатига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

1 апрель 2020, 12:16

Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга 20 млн доллар ажратди

Миллиардер Алишер Усмонов «Ўзбекистон Меҳр-шафкат ва саломатлик» жамғармасига ўз ҳисобидан 20 миллион доллар беғараз ёрдам ажратди. Ушбу маблағ Зангиота туманида қурилаётган 10 минг ўринли тиббий муассасани замонавий ускуналар билан жиҳозлаш учун сарфланади.

1 апрель 2020, 12:05

Боғча болалари учун таълимий телелойиҳа эфири бошланди

МТВ 1 апрелдан «Болажон» каналида боғча болалари учун инглиз тили, арифметика, эрталабки бадантарбия ва логопедик машғулотлардан иборат таълимий телелойиҳани ишга туширди.

1 апрель 2020, 11:38

Тўрткўлда тўй маросимида қатнашган Қозоғистон фуқаролари бўйича расмий баёнот

Тўрткўл туманида тўй маросимида қатнашиб, Қозоғистонга қайтган аёлда коронавирус аниқланганлиги бўйича Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий баёнот берди. Маълум бўлишича, Қозоғистонлик меҳмонлар 18 март куни тўй маросимида қатнашишган. Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида ушбу шахслар билан кўришган фуқаролар аниқланиб, карантинга олинган.

31 март 2020, 22:58

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 172 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар 5 тага ортиб, жами 172 тага етди.

31 март 2020, 21:26

«Куёв навкар» маросимини ўтказган фуқарога жиноий иш очилди

Тошкентда яшовчи фуқаро қизининг тўйи муносабати билан «Куёв навкар» маросимини ўтказгани учун жиноий жавобгарликка тортилган.

31 март 2020, 20:44

Коронавирусга чалинган яна бир бемор соғайди, бир беморнинг аҳволи эса оғир

Коронавирус инфекциясига чалинган яна бир бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Фарғоналик беморнинг аҳволи эса оғирлигича қолмоқда.

31 март 2020, 20:11

Қимматбаҳо автомобиллар эгалари курьер сифатида стикер олишга уринмоқда

Бир неча компания «премиум-класс» машиналарда (Mercedes-Benz, BMW, Lexus ва бошқалар) етказиб бериш хизматларини кўрсатиш учун ҳаракатланишига рухсатнома олиш мақсадида мурожаат қилди. Давлат хизматлари агентлиги раҳбари бундай тадбиркорларни «виждонсиз ва учар» деб атади.

31 март 2020, 17:32

Коронавирус ҳолатлари 167 тага етди

Ўзбекистонда COVID-19 ҳолатлари сони 9 тага ошиб, 167 тага етди.

31 март 2020, 17:26

ИИВ: 15 мингга яқин ҳолатларда карантин қоидалари бузилган

Карантин эълон қилингандан буён Ўзбекистонда қарийб 15 мингта карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди. Энг кўп қоидабузарлик Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг