Газ қувурларида таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилиши муносабати Тошкентнинг тўртта туманидаги айрим аҳоли ҳудудлари ва ижтимоий объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
«Nexia"нинг Ромитан туманидаги автомагистрал йўлида ағдарилиб кетгани оқибатида ҳайдовчи ва бир йўловчи вафот этди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ХХР Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Вэй Фэнхэ бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.
Андижон вилоятида прокурорнинг катта ёрдамчиси автомобилида пиёдани уриб юборди. Терговда пиёданинг маст экани ва йўлнинг ўтиш мумкин бўлмаган қисмида кетаётгани аниқланди.
АҚШнинг Harlem Globetrotters баскетбол жамоаси Ўзбекистон мактабларида буллингга қарши тадбирлар ўтказади.
Ҳукумат қарори билан «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қозоғистоннинг Қарағанда давлат университетида хорижий тиллар бўйича талабалар халқаро олимпиадасида СамДЧТИ талабалари ғолибликни қўлга киритди.
«Фориш» полигонида Ўзбекистон, Туркия ва Покистон қўшинлари бўлинмалари ўртасида «Ҳамдўстлик қалқони — 2019» махсус тактик-ўқув машғулотларининг якуний босқичи ўтказилди.
Антимонополия қўмитаси Тошкентда сув тарифлари «Сувсоз» 25 апрелда эълон қилганидан сўнг 15 кун ўтиб кучга кириши кераклигини маълум қилди.
«Фермерларнинг ўзлари кенгаш билан бевосита ишламоқда, ҳеч ким уларни аъзоликка мажбурлаётгани йўқ». Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Тешаев — Фермер ва деҳқон хўжаликлари кенгашига аъзолик тўғрисида.
45-уйда яшовчиларни кўчириш тўғрисидаги иш бўйича иккинчи суд мажлисида Маданият вазирлиги уйнинг маданий ёдгорлик эканини тасдиқлади.
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг сайёр қабулида 272 нафар фуқаронинг муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Ўзини Сирдарё вилоят прокуратураси ходими деб таништирган ва алдов йўли билан 400000 сўм пул олган фуқаро қўлга олинди.
Ҳукумат қарори билан Мактабгача таълим ва умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзини ўзи банд қилиш учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини киритиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Жиззахда кўрилган суд ишида жиноят аломати йўқлиги учун айбланувчи жазодан озод этилди.
Яккабоғда турмушдан ажралиб, 3 боласини эрига ташлаб чет элга ишлагани кетган аёлдан уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилди.
Ғаллаорол туманида селдан азият чеккан 21 та хонадонга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Ўртачирчиқ туманида икки фуқаронинг маст ҳолда ўзаро жанжал туфайли бир-бирига пичоқ билан тан жароҳати етказиши натижасида жиноят иши қўзғатилди.
«Чирчиқ» полигонида разведка ва бошқа муҳим маълумотларни тезкор алмашиш бўйича қўшинлар жанговар шайлиги текширилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг