Жамият

27 май 2020, 09:00

Gazeta.Live: Анвар Жўраев — Тошкент жамоат транспорти карантиндан кейин

Тошкент транспорт бошқармаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси раҳбари Анвар Жўраев «Газета.uz»га берган онлайн-интервьюсида пойтахт жамоат транспортини карантиндан кейин қандай ўзгаришлар кутаётгани, йўналишлар тармоғини нима учун оптимизация қилиш кераклиги ва йўловчилар электрон транспорт карталаридан фойдаланишининг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.

26 май 2020, 20:02

Андижон вилоятида пиёдалар марафони ўтказилди. Бу — карантин қоидаларига зид

Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» пиёда марафонлари ўтказилмоқда. Хабар қилинишича, акция президент топшириғи ижроси юзасидан ўтказилмоқда. Бироқ бу — карантин талабларига зид. Вилоятнинг Избоскан туманида эса Россиядан келган эркакда коронавирус аниқланган.

26 май 2020, 19:37

Эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларда карантин чоралари кучайтирилиши кутилмоқда

Кейинги 10 кунда айниқса Тошкент шаҳри, Навоий, Самарқанд ва пойтахт вилоятларида аҳоли орасида коронавирус юқтириш ҳолатларининг ўсиши қайд этилмоқда. Президент Республика комиссияси ва вилоятлар ҳокимларига эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқиш ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритишни топширди.

26 май 2020, 17:50

АҚШ Марказий Осиё меҳнат муҳожирлари ҳимояси учун 2 млн доллар ажратади

АҚШ ҳукумати COVID-19 пандемияси вақтида Марказий Осиёда меҳнат муҳожирларини ҳимоя қилишга 2 млн доллар ажратади. Лойиҳа доирасида уларга юридик ёрдам кўрсатилиб, муқобил турмуш тарзи қўллаб-қувватланади.

25 май 2020, 21:16

13 ёшли ўғлини сотмоқчи бўлган она қўлга олинди

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида 13 ёшли ўғлини 15 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Жиноий иш қўзғатилди.

25 май 2020, 21:00

Бир қатор маълумотлар махфийликдан чиқарилади

Бир қатор маълумотлар махфийликдан чиқарилади. Жумладан, эндиликда ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони ҳамда улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилиниши мумкин.

25 май 2020, 19:30

2020 йил битирувчиларига мурожаат

Танзила Норбаева, Шерзод Шерматов, Тимур Ишметов, Севара Назархон, Оксана Чусовитина ва бошқа таниқли сиёсатчилар, маданият вакиллари ва Ўзбекистон тадбиркорларининг 2019−2020 ўқув йили битирувчиларига мурожаати — «Газета.uz» нинг эксклюзив материалида.

25 май 2020, 18:56

Прокуратура: Расул Кушербаевга босим ёки тазйиқ ўтказилмаган

Бош прокуратура Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев иштирокида унга нисбатан прокуратура органлари томонидан босим ўтказилгани ҳақидаги хабарларни ўрганди. Ўрганишлар жараёнида депутатга босим ёки тазйиқ ўтказилганини тасдиқловчи объектив далиллар аниқланмагани маълум қилинди.

25 май 2020, 17:03

Ўзбекистонда 600 минг гектар майдонда чигирткаларга қарши кураш олиб борилмоқда

Ўзбекистонда 600 минг гектардан зиёд экин майдонларида чигирткаларга қарши кураш олиб борилмоқда. Бу ишларга 640 нафарга яқин мутахасис, 148 та трактор, 325 та қўлпуркагич, 8 та мотодельтаплан ва 26 та махсус машина жалб этилган.

25 май 2020, 16:12

Ўзбекистонда янги мадраса очилди

Термизда янги мадраса — «Имом Термизий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди. Бу ерда ўрта махсус диний маълумотли ислом шариати ва ҳадис илмлари мутахассиси, имом-хатиблар тайёрланади. 2020−2021 ўқув йили учун қабул 15 июндан бошланади.

25 май 2020, 13:15

Иссиқ об-ҳаво ҳафта охирига қадар сақланиб туради

Ўзбекистонда кузатилаётган иссиқ об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб туради. Кундузги ҳарорат +34…+39 даражани ташкил этади.

25 май 2020, 11:52

Жанубий Кореядан яна бир инсонпарварлик ёрдами етиб келди

Жанубий Кореядан Ўзбекистонга тиббий каравотлар партияси етказиб берилди. Умумий қиймати 135 минг доллардан зиёдроқ бўлган яна бир қисм инсонпарварлик юкларининг келиши кутилмоқда.

23 май 2020, 18:19

Кейинги икки ҳафта ичида яна 17 та чартер рейс ташкил этилади

Чет элдан ватандошларни олиб келиш учун яна 17 та чартер рейси жадвали эълон қилинди. Кейинги икки ҳафта ичида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Ростов-Дону, Истамбул, Қоҳира ва Шаржадан Ўзбекистон фуқароларини олиб келади.

23 май 2020, 15:47

Карантин вақтида Рамазон ҳайити намози ўқилиши борасида тушунтириш берилди

Мусулмонлар идораси нима учун карантин вақтида Рамазон ҳайити намозини ўқиш мусулмонлар зиммасидан соқит бўлишига аниқлик киритди. Шунингдек, коронавирус юқтириш эҳтимоли борлиги учун ҳайит байрамини нишонлашда карантин чораларига қатъий риоя қилиш тавсия этилди.

23 май 2020, 15:23 3

Сўров: Меҳрибонлик уйлари керакми?

«Газета.uz» ўқувчиларидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар жойлаштирилган меҳрибонлик уйлари ва ихтисослаштирилган муассасаларга ўз муносабатларини билдиришларини сўрамоқда.

23 май 2020, 14:45

25 майда «Сўнгги қўнғироқ» онлайн-тадбири бўлиб ўтади

Битирувчилар учун «Сўнгги қўнғироқ» тадбири бу йил онлайн тарзда бўлиб ўтади, уни Uzreport TV телеканали, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Халқ таълими вазирлиги ташкиллаштиришмоқда. Тадбирни 25 май соат 8:30 дан бошлаб томоша қилиш мумкин бўлади.

23 май 2020, 01:11

Сардоба сув омбори иши бўйича икки киши қамоққа олинди

Бош прокуратура Сардоба сув омбори билан боғлиқ жиноят иши бўйича икки кишининг гумонланувчи тариқасида ишга жалб этилганини маълум қилди. Улар қамоққа олинган.

22 май 2020, 23:26

Ер усти метроси устунлари яқинида ер ўпирилиши содир бўлди

Тошкентда ер усти метроси устунлари яқинида ер ўпирилишига сув қувури устига ўрнатилган П шаклидаги ҳимояловчи бетон плитанинг юк машиналари оғирлигини кўтара олмасдан синиб кетгани сабаб қилиб кўрсатилди.

22 май 2020, 19:30

Рухсатсиз дрон ишлатмоқчи бўлган андижонлик видеооператорга суд ҳукми ўқилди

Андижонда дрон ёрдамида клип олмоқчи бўлган видеооператор бир йил синов муддати билан шартли равишда уч йилга озодликдан маҳрум қилинди. Депутат Расул Кушербаев судланувчининг жиноятини истеҳзо билан «Йил жинояти» деб таърифлади ва бу каби жазоларни жиноят қонунчилигидан бутунлай чиқариб ташлаш кераклигини таъкидлади.

22 май 2020, 16:14

Сирдарёдаги тикланиш ишлари учун Давлат бюджетига 100 млн доллар ажратилади

Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси қайтариб бермаслик асосида Давлат бюджетига 100 млн доллар эквивалентидаги маблағлар ажратади. Бу маблағлар Сирдарёдаги сув тошқини оқибатида жабрланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани тиклаш чора-тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг