Марказий ҳарбий округидаги «Фориш» тоғ полигонида V Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилаёган «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Экологик назорат инспекторлари томонидан Тахтакўпир туманида амалга оширилган рейд давомида браконьерларнинг қонунга хилоф равишда жайрон овлагани аниқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев фуқаролар ва тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини кафолатлаш тўғрисидаги янги фармонни имзолади.
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Урганчдаги «Ашхобод» маҳалласи аҳолиси билан учрашиб, халқдан узр сўради.
1−3 август кунлари Республика миқёсида биринчи маротаба Кучишлатар тузилмаларнинг ҳамкорликдаги кўргазмали машғулоти ўтказилди.
«Ички ишлар ходими пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди. Унга чора кўриладими?» сарлавҳа билан тарқатилган хабар Тошкент вилояти ИИББ томонидан ўрганиб чиқилди.
Самарқанд шаҳрини 2019−2022 йилларда жадал ривожлантириш штабида ЮНЕСКО талабларига риоя қилиш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш белгиланди.
Шавкат Мирзиёевнинг танқидидан сўнг Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев халқдан, ҳукуматдан «юз, минг марталаб» кечирим сўради.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев риштонликлардан узр сўради.
Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Байрам 11 август, якшанба куни нишонланади.
Енгил автомобиллар ойнасини қорайтириш учун янги нархлар белгиланди.
Avtotest компаниясининг юридик шахслар ҳайдовчилари малакасини ошириш хизматини кўрсатишдан асоссиз равишда бош тортиши қонунга зид, дея маълум қилди Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
Меҳнат вазирлиги Бухорода қабристонни ободонлаштириш ва реконструкция ишларига бюджет ташкилотлари ходимлари жалб этилгани ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда.
Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Ўғрилик жиноятига қўл урган берунийлик коллеж ўқувчисига нисбатан озодликни чеклаш жазоси қўлланилди.
Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Американинг Project CURE хайрия ташкилоти билан Оролбўйи тиббиёт муассасалари эҳтиёжларини ўрганиш ва уларга замонавий ускуналар етказиб беришга имкон берувчи меморандумни имзолайди.
UPAY ва Payme электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни тиклади. Аввалроқ «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси онлайн хизматлар билан шартномани уни қайта кўриб чиқиш учун тўхтатган эди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу тадбирни 15 августдан кейинга қолдиришга чақирди.
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов электр энергияси учун базавий нормани белгилашда оила аъзолари сони ва турар жой майдони ҳисобга олинишини маълум қилди.
Ўзбек ҳарбийлари «РЕМБАТ» — «Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони» халқаро мусобақасида иштирок этади.
Самарқандда 24 нафар МТМ мудираси билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди ҳамда 51 нафар раҳбар ва масъул ходимларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг