Тошкент яқинидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида содир бўлган ёнғинда бир киши жароҳатланди. Ҳодисага ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Жиззахда жарроҳлик амалиёти вақтида вафот этган ўсмирнинг акаси амалиётни ўтказган шифокорни ўлдирмоқчи бўлди.
Яқин кунларда қисқа муддатда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Сешанба ва чоршанба кунлари Ўзбекистон орқали Волга бўйидан салқин ва намли ҳаво оқимлари ўтиб, жала ва кучли шамолни олиб келади.
Наманган, Нукус, Хива ва Тошкент шаҳарларида Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг саралаш босқичи бўлиб ўтади.
Биргаликда тадбиркорлик қиламиз дея 16000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган шахс ушланди.
«АРМИЯ — 2019» V форумида Ўзбекистон делегацияси қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан қуроллантириш бўйича музокара ўтказмоқда.
Жиззахдаги истироҳат боғида жорий йил май ойида ишга туширилган аттракционнинг синиб, қулаши оқибатида бир қиз вафот этди.
Тошкентдаги Фарғона йўл кўчасини реконструкция қилиш доирасида 65 та дарахтни кесиш режалаштирилмоқда. Оқава ариқлар ўрнатиш, собиқ трамвай йўли ҳисобига йўлни 15 метргача кенгайтириш ва пиёдалар йўлагини қуриш кўзда тутилмоқда.
Қорақалпоғистон ҳарбий хизматчилари Жаслиқ посёлкасида шартли террористларни йўқ қилиш ва «бомбалар"ни зарарсизлантириш бўйича машғулотлар ўтказди.
Президент давлат органлари ва ОАВнинг серверларини TAS-IX тармоғига жойлаштириш харажатларини камайтиришга топшириқ берди.
Июл ойининг бошида Ўзбекистон бўйлаб жазирама иссиқ ҳарорат кузатилиши кутилмоқда.
Гулчеҳра Рихсиева Тошкент давлат шарқшунослик институтига ректор этиб тайинланди.
Президент қарори билан давлат органлари матбуот котиблари ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлди. Улар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси бўйича тайинланади.
«Газета.uz» бош муҳаррири Азамат Атажанов Матбуот ОАВ ходимлари куни муносабати билан «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Ўзбекистон Молия вазирлиги Гулнора Каримованинг 1,2 млрд долларни республика бюджетига қайтаргани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.
Ҳиндистоннинг уруғчилик соҳасидаги йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири Kalash Seeds компанияси билан уруғчилик кластерини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Тошкентда 66 мингдан ортиқ чиқинди қутиси ўрнатилиб, 10 та ер ости модули ўрнатилади.
Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунида Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олинган бир тоннадан зиёд гиёҳванд моддалар йўқ қилинди.
«Ўзбекистон» метро станциясида эркак киши ҳолсизлик оқибатида темир йўл темир йўл изларига йиқилиб тушиб, тан жароҳати олди.
Қозоғистоннинг Арис станцияси орқали барча халқаро поездлар ҳаракати тўлиқ тикланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг