Урганч аэропортига хориждан учиб келган фуқаро белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда унинг ёнида 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди.
Хоразмда болалар боғчасини таъмирлаётган қурувчиларнинг хавфсизлик қоидаларига риоя қилмагани сабабли икки ишчи ток уришидан вафот этди.
Автойўлларни кўкаламзорлаштиришда тежамкор томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Август-октябрь ойларида «Тоза ҳаво» операцияси давомида 261 мингдан ортиқ машина газларнинг заҳарлилиги ва тутунлилиги бўйича синовдан ўтказилди. Атмосфера ҳавосининг ифлосланишини камайтириш учун комплекс чора-тадбирлар талаб этилади, дея маълум қилди Экология қўмитаси.
Вебстер университетининг Марказий Осиёдаги биринчи филиали — Тошкент шаҳридаги таълим дастурларини амалга ошириш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ҳукумат қарори билан «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами арафасида топшириладиган бўлди.
«Миллий тикланиш» демократик партиясининг VI cъездида партиянинг 2020−2025 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури тасдиқланди.
2019 йилнинг 1 ноябридан бошлаб мобил қурилмалар рўйхатга олинади, ҳисоблагичлар фақат ДХМ ёки ЯИДХП орқали қиёсловдан ўтказилади ва яна бешта ўзгариш.
Қашқадарёда 9-синф ўқувчиси севган йигитининг бошқа бировга уйланаётганидан норози бўлиб, уни ўлдирди. Қиз 8 йиллик қамоқ жазосини ўтайди.
2019 йилнинг 9 ойи давомида 4 миллион 607 минг 34 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги, жумладан 2 миллион 55 минг 254 та қўпол қоидабузарлик, 25120 нафар маст ҳайдовчи аниқланди.
Қашқадарё вилоятида бир кунда иккита оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлди. Улардан бирида Tico «ЗИЛ» билан тўқнашди, икки киши вафот этди, жароҳатланганлар бор.
Президент қарори мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий этилади.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Нукус гарнизонига келган Туркия давлати вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тренинг машғулотларини ўтказишди.
Самарқандда етим болани калтаклаган безориларга тегишлича 12 ва 11 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал районлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.
Россиядан депортация қилинган икки нафар Ўзбекистон фуқароси самолёт ҳожатхонасида сигарет чеккан учун Екатеринбург-Тошкент рейсидан четлаштирилди. Энд улар ўз ҳисобларидан чипта сотиб олишлари керак.
Бир ой олдин Қарши шаҳридаги «Нуристон» маҳалласида ичимлик қуви қувури тешилган. Маҳалла аҳли мутасаддиларни бепарволикда айблади.
Сахи Сапармухамедович Аннакличев Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Самарқандда етим боланинг калтаклангани тасвирланган видео юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Боланинг онаси қариндошларига уни тарбиялаб қўйиш мақсадида калтаклатгани маълум бўлди.
Навоий шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан шаҳар марказий кўчаларида тезкор рейд тадбирлари ўтказилди ва икки кишига жарима қўлланилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг