Жамият

9 ноябр 2020, 15:23

2021 йилдан «Олтин давр» халқаро мусиқа ярмаркаси ўтказилади

2021 йилдан республикада ўтказиладиган халқаро мусиқа фестиваллари ва анжуманлари доирасида «Олтин давр» халқаро мусиқа ярмаркаси ўтказилади. Унда асосий эътибор маҳаллий ва хорижий санъатшуносларнинг ўзаро ҳамкорлигига қаратилади.

9 ноябр 2020, 15:15

Бухорода санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора билан ушланди

Бухоро вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора олаётганида ушланган. У карантин қоидаларини бузган корхонага жарима тайинламаслик эвазига 400 АҚШ доллари ва 500 минг сўм пора талаб қилган.

9 ноябр 2020, 14:49

Мактабгача таълим муассасаларида хитой тили ўргатилади

Давлат мактабгача таълим муассаларида хитой тилини қўшимча чет тили сифатида ўргатишни йўлга қўйиш, шунингдек, Тошкентда рақамли болалар боғчасининг пилот лойиҳасини ишга тушириш таклиф қилинмоқда.

9 ноябр 2020, 14:19

Ҳафта ўртасида тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда

10−11 ноябрь кунлари мамлакат ҳудуди совуқ ҳаво массалари таъсирида бўлиб, қуруқ об-ҳаво кузатилади. 12 ноябрь куни Волга бўйидан совуқ антициклон республикага кириб келади. Ўзбекистон ҳудудининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда қорга айланиши кутилмоқда.

9 ноябр 2020, 13:05

Ёмғирдан қочиб, дўлга тутиламизми?

Мактаб таълимига янгиликлар киритиш таклиф этилмоқда: мактаб директорларини маҳаллий депутатлар кенгаши розилиги билан ишга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, университетга киришда ўқувчининг мактаб давридаги ўртача баҳоларини ҳисобга олиш фикри илгари сурилмоқда. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов таклиф этилаётган ўзгаришлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таҳлил қилади.

9 ноябр 2020, 12:06

Хитой вакцинаси Ўзбекистонга олиб келинди

Клиник синовлари ўтказилиши режалаштирилаётган Хитой вакцинаси Тошкентга олиб келинди. Вакцина махсус шароитларда сақланмоқда. Режага асосан улар 5000 нафар кўнгиллида синовдан ўтказилади.

9 ноябр 2020, 11:21

Пиллачилик қўмитаси бир қанча автомобиль, жумладан Chevrolet Tahoe ва Malibu харид қилди

Янги ташкил этилган Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси давлат харидлари доирасида 1,5 млрд сўмга Chevrolet Tahoe, иккита Malibu ва Lacetti сотиб олди.

9 ноябр 2020, 10:20 1

Орол денгизининг абадий тарихи — Азамат Маткаримов суратларида

Азамат Маткаримов Мўйноққа ва қисқариб бораётган Орол соҳилларига кўп ташриф буюради. У ҳар доим ўзи билан камерани олиб, инсон ва табиат ўртасидаги абадий муносабатларни суратга олади.

8 ноябр 2020, 18:33

Бухоро тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Умеджон Барноев Бухоро тумани ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинланди. У коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг укаси.

8 ноябр 2020, 16:33

Қашқадарёда пандемия даврида вафот этган тиббиёт ходимлари шахси ошкор қилинди

Қашқадарё вилоятида пандемия даврида вафот этган 27 нафар тиббиёт ходими шахси маълум қилинди. Ҳокимият оламдан ўтган тиббиёт ходимлари оила аъзоларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатмоқда. 2020 йилда вафот этган шифокорлар хотирасига бағишланган «Фидокорлар» телеграм каналидаги рўйхатда 485 нафардан ортиқ шахс номлари кўрсатилган.

7 ноябр 2020, 20:23

Қорақалпоғистонда шаҳар ва иккита туманга ҳоким тайинланди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига ҳоким вазифасини бажарувчи лавозимига Утемурат Панаев, Қораўзак тумани ҳокими этиб Узақберген Утамбетов ва Чимбой тумани ҳокими лавозимига Айбек Тажетдинов тайинланди.

7 ноябр 2020, 16:01

Ниғматилла Йўлдошев: Данғара тумани солиқ инспектори 22 та сохта фирма очган

Бош прокурор Данғара тумани давлат солиқ инспектори 22 та сохта фирма очиб, 268 млрд сўмни нақдлаштирганини қайд этди. Маълум бўлишича, 31 нафар солиқ ходими мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ва жиноий жавобгарликка тортилган.

7 ноябр 2020, 13:42

Божхона пости бошлиғининг уйидан 310 минг доллардан ортиқ маблағ топилди

Бош прокурор «Aрк Булоқ» божхона постининг собиқ раҳбари ҳибсга олинганини эълон қилди. Маълум қилинишича, мансабдорнинг уйида тинтув ўтказилганда, 311 минг доллар нақд пул топилган. Жиноий фаолиятдан олинган даромадлардан фойдаланиб, у «Tashkent City» да иккита уй ва нотурар жой, Captiva сотиб олиб, уй қурган.

7 ноябр 2020, 13:18

Бош прокурор: 2 йилда коррупциявий жиноятлар оқибатида етказилган зарар 2 трлн сўмдан ошди

Халқ банки ва Микрокредитбанк бошқарувининг собиқ раиси бир қатор коррупция жиноятларида, шу жумладан AҚШда яширинаётган шахс билан тил бириктиришда айбланмоқда. Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг сўзларига кўра, икки йил ичида турли банкларнинг 166 мансабдор шахслари жавобгарликка тортилган.

7 ноябр 2020, 13:10

Telegram

Telegram Тильда

7 ноябр 2020, 10:30

Уйда тайёрлаймиз: фойдали нонушталар

Ҳар кимнинг таъбига мос келадиган фойдали ва мазали нонушталар рецептларини Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.

6 ноябр 2020, 17:49

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига 161 та телевизор тўғри келади

Охирги 10 йил ичида аҳолининг телевизорлар билан таъминганлиги деярли 1,2 бараварга, енгил автомобиллар билан таъминланганлиги 2 баравардан кўпроққа ошган. Январь-сентябрь ойларида 100 та уй хўжалигига 161 та телевизор, 48 та енгил автомобил тўғри келган.

6 ноябр 2020, 17:17

Электроскутерларни рўйхатдан ўтказиш мажбурий бўлди

Ҳукумат қарорига биноан, тезлиги соатига 40 ва ундан юқори бўлган электромобиллар давлат рўйхатидан ўтказилади. Ушбу рўйхатга электромотоцикллар ва электроскутерлар ҳам киритилган.

6 ноябр 2020, 16:21

Юнусобод туманидаги ЙТҲ натижасида 16 ёшли бола вафот этди

Тошкент шаҳрида «Nexia-3» ва «Spark» машиналарининг тўқнашуви натижасида вояга етмаган 16 ёшли машина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди.

6 ноябр 2020, 16:09

9 ой давомида кузатилган ўлим ҳолатлари статистикаси эълон қилинмади

Сўнгги йилларда биринчи марта Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги демографик вазият тўғрисидаги ҳисоботга ўлим ҳолатлари статистикасини киритмади. Қўмита Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот бермаганлиги ҳақида маълум қилди. Аввалроқ «Газета.uz» коронавирус пандемияси сабабли вафот этганлар сони июль ойида мамлакатда 26,4 фоизга, Тошкентда эса 2,6 мартага ошганини ёзган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг