6 июл, душанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Жамият

6 март 2020, 13:33

Ёш олимларнинг 29 та ғояси стартап-акселератор учун танлаб олинди

C.A.T. Science Accelerator илмий лойиҳалар стартап-акселераторига келиб тушган 253 та аризадан 29 таси танлаб олинди. Ўтган йилги акселераторда иштирок этган учта стартап лойиҳа умумий ҳисобда 200 минг доллар миқдоридаги инвестицияни қўлга киритган эди.

6 март 2020, 11:50

Мактаблар коронавирус туфайли ёпилиши инкор этилди

ХТВ ижтимоий тармоқларда коронавирус туфайли мактаб ўқувчилари 15 мартдан таътилга чиқарилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Ўқувчилар ҳар доимгидек 21 мартдан етти кунлик таътилга чиқарилади.

6 март 2020, 11:34

Прописканинг келажаги қандай бўлади?

Ўзбекистонликлар узоқ пайт кутган янгилик янгради — прописка тизими бекор қилинади. Аммо унинг ўрнини нима эгаллайди? Янги тизимнинг пропискадан фарқи борми?

6 март 2020, 09:51

Сенат жарималарни барвақт тўлаганларга чегирма жорий этилишини маъқуллади

Сенаторлар жарималарни 15 кун ичида тўлаганларга 30 фоиз чегирма жорий этиш ва тўловлар муддатини 30 кунгача узайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Қонун кучга кириши учун президент томонидан имзоланиши лозим.

5 март 2020, 19:56

Депутат дорилар ва тиббий ниқобларни экспорт қилишни таъқиқлашни таклиф қилди

Депутат Бобур Бекмуродов ҳукумат фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қатъий чоралар кўриш вақти келганини маълум қилди. У оммавий тадбирларни ўтказишни чеклаш ҳамда дорилар ва тиббий ниқоблар экспортини таъқиқлашни таклиф қилди.

5 март 2020, 11:37 2

Манба: Газ нархи яна оширилиши мумкин

Норвегиялик мутахассис Арильд Дирсерт Ўзбекистондаги табиий газ учун ички нархнинг пастлиги муаммоларга сабаб эканини айтди. «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манбаси газ нархи тез орада оширилишига ишора бўлаётганини билдирди.

5 март 2020, 10:14

Амалдорлар давлат тилида иш юритиш бўйича ўқитилади

Вазирлик, идора, ҳокимият ва хўжалик бирлашмалари ходимлари Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги махсус марказда давлат тилида иш юритиш бўйича ўқитилади.

5 март 2020, 10:02

Кекса аёлни уриб ўлдирган эркак 20 йилга қамалди

Маст ҳолатда 73 ёшли аёлни ўлгунича калтаклаган наманганлик эркак 20 йилга қамалди.

4 март 2020, 18:58

Миллий гвардия ва АҚШ ҚК Марказий қўмондонлиги «Фориш» полигонида қўшма машқлар ўтказди

Миллий гвардия ва АҚШ ҚК Марказий қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари Жиззах вилоятидаги «Фориш» тоғ полигонида «Енгилмас соқчи» қўшма ўқув машқларини ўтказди.

4 март 2020, 14:15 2

Коронавирус туфайли карантинга олиш тартиблари эълон қилинди

Коронавирус тарқалган давлатлардан тўғридан-тўғри ёки бошқа давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётганларнинг барчаси, фуқаролигидан қатъи назар, мажбурий карантинга олинади. Аммо ушбу тартибда айрим истиснолар мавжуд.

4 март 2020, 11:32

Сирғали туманида янги мактаблар очилди. Улар нимаси билан бошқалардан фарқ қилади? (+фото)

Халқ таълими вазири ва Тошкент ҳокими Сирғали туманида янги 329 ва 330-мактабларни очиб берди. Улар шу вақтгача узоқ мактабларда ўқишга қатнашга мажбур бўлган 3360 нафар ўқувчини ўз бағрига олади. Мактаблар мутлақо янгича дизайнда барпо этилган бўлиб, лабораториялар, электрон кутубхоналар, спорт заллари ва майдончалар билан таъминланган.

4 март 2020, 09:41

Вояга етмаганларни ҳисобга қўйиш тизми қайта кўриб чиқилади

Сенатда вояга етмаганларни профилактика ҳисобига қўйиш бўйича ваколатни бошқа органлар, масалан Маҳалла ва оила вазирлиги, ХТВ ёки Ёшлар иттифоқига ўтказиш таклиф қилинди. ИИВ ушбу таклифни қўллаб-қуввалади.

3 март 2020, 20:14

Ўзбекистоннинг МДҲдаги консулхоналари хорижга чиқиш паспортини расмийлаштирмоқда

МДҲ давлатларида яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқаролари республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришлари мумкин.

3 март 2020, 19:13

Японияликлар учун 90 кунлик визасиз режим белгиланди

1 мартдан Япония дипломатлари учун 90 кун муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланди.

3 март 2020, 18:06

2020 йилги давлат дастурида — таълим

Талабалар ўқиш пулини тўртга бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлди. «Бюджет» ўринлари икки мартага кўпаяди ва ўқув дастурларидаги мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони қисқаради.

3 март 2020, 16:05

Намангандаги хитойлик ишчилар тиббий назоратга олинди

Хитойдан Дубай орқали Тошкентга парвоз қилган хитойликлар тиббий назоратга олинди. Маҳаллий аҳоли эса уларнинг карантинга олинмаганидан норози.

3 март 2020, 14:58

Зоир Мирзаев сўконғич туман ҳокими ишига муносабат билдирди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иш фаолиятининг кўп қисми ҳокимлар ва раҳбарларни тартибга чақириш билан ўтиб кетаётгани, Миришкорнинг зўравон ҳокими эса ўз ҳатти-ҳаракати билан вилоят номига доғ туширганини маълум қилди.

3 март 2020, 14:34

Март ойида Сеулдан Тошкентга тўртта рейс ташкил этилади

Март ойида Сеулдан Тошкентга тўртта авиарейс ташкил этилади. Йўловчилар Ўзбекистонга етиб келиши билан икки ҳафталик карантинга жойлаштирилади.

3 март 2020, 14:08

Самарқанд вилоятида мактаблар ва болалар боғчалари яқинида тезлик чекланди

Самарқанд вилояти ҳокими қарори билан мактаб ва болалар боғчалари жойлашган кўчаларда транспорт воситалари тезлиги 30−50 км/с этиб белгиланди.

3 март 2020, 13:38

Мактабларда аниқ фанлар бўйича амалий машғулотлар кўлами оширилади

Бугун мактаблардаги 683 та физика, 897 та кимё, 901 та биология хонасида ўқув лабораториялар йўқ. Президент халқ таълими масалаларига бағишланган йиғилишда мактаб лабораторияларини жиҳозлаш ва улардаги машғулотлар сонини ошириш бўйича топшириқ берди.