Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёдаги Тўпаланг сув омборидан сув чиқаётгани акс этган видеолар тарқалди. ФВВ буни сув омборидан чиқаётган сув ташламаси режавий кўрсаткичдан ошиб кетгани билан изоҳлади. «Ўзбекгидроэнерго» эса сув омбори тўғони сув қўйиб юборганлиги ҳақидаги хабарларни рад этиб чиқди.
Ўзбекистонга келган Озарбайжон президенти ва имзоланган 18 та ҳужжат, Ўзбекистоннинг қарийб $500 млнга камайган олтин-валюта захираси, Самарқандда аҳолига ажратилган 85 тонна ун қимматга сотилгани ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 21 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
БМТТД ва Сенат ҳамкорлигида аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини оширишга қаратилган Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти ўз ишини бошлади. Мулоқот мамлакатдаги гендер тенглик муаммоларини ҳал қилиш учун 14 минтақадан турли соҳалардаги 180 дан ортиқ аёлларни бирлаштиришни мақсад қилган.
Тошкентда ўртача ойлик миқдор 17 мм ни ташкил этган бир вақтда, ой бошидан буён 22 мм ёки меъёрдагидан 130 фоиз кўпроқ ёғингарчилик ёғди. 20 июнь куни пойтахт марказида 15 мм, халқаро аэропорт ҳудудида 21 мм ёмғир ёғди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Аҳмаджон Тошхўжаев 70 ёшида вафот этди.
Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида фуқароларни 40 минг доллар эвазига виза расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, АҚШга жўнатишга уринганликда гумонланган шахслар қўлга олинди.
Кореяга ишга кетиш учун EPS-Topik тест имтиҳонларига бошқа фуқаронинг ўрнига кириш ва қўшимча воситалардан фойдаланишга уриниш билан боғлиқ 23 та ҳолат аниқланди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қоидабузарлар 3 йилгача қайтиб имтиҳонда қатнаша олмаслигидан огоҳлантирмоқда.
Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманига Анвар Нормаматов ҳоким этиб тайинланди. Собиқ ҳоким туманнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари пастлиги учун танқид қилинган эди.
ЖССТ руҳий саломатлик бирламчи тиббий ёрдамнинг бир қисми бўлиши керак деб ҳисоблайди. Мактаб ўқувчилари руҳий саломатлик учун ижтимоий ва эмоционал таълим дастурларига, катталар эса арзон ёрдам ва ижтимоий хизматларга муҳтож.
Сешанба куни қуйи палата мажлисида Расул Кушербаев ва Алишер Қодиров ўртасида баҳс юзага келди. Бунга фуқароларнинг шахсий электрон маълумотларини олишга имкон берувчи қонун лойиҳаси сабаб бўлди. Расул Кушербаев ҳамкасбининг гапини бўлиб қўйган бўлса, Алишер Қодиров эса шахсиятга ўтиб кетди.
ЮНИСЕФ Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларидан хавотирда: айрим ҳодисалар, жумладан, гўдаклар билан боғлиқ бўлганлари жамоатчилик кўз олдида ва кузатувчилар иштирокида содир бўлмоқда. Ташкилот ижтимоий ишчилар институтини ташкил этиш кераклигини айтди.
Самарқандда иккита ҳолатда қарийб 16 килоргаммга яқин гиёҳвандлик воситаларини етказиб бериш ва сотиш билан шуғулланган уч нафар шахсга суд ҳукми ўқилди. Уларга нисбатан 11 йилдан 13 йилгача қамоқ жазоси тайинланди.
Иштихон туманида тадбиркор аҳолига ажратилган арзон нархдаги 84,5 тонна ун маҳсулотини белгиланган маҳаллаларга етказиб бермасдан, савдо нуқталари орқали қиммат нархларда сотиб юборгани аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
20 июндан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги мактабларга онлайн-қабул бошланди. «Газета.uz» ота-оналар учун my.maktab.uz платформаси орқали электрон шаклда мактабга ҳужжат топшириш бўйича қўлланмани тақдим этади.
Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 10-сонли колонияда тиббиёт ходимлари етишмайди. У ерда ҳар куни 70−80 нафар маҳкумга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Омбудсман офиси муассасадаги маҳкумларни сақлаш ва қариндошлари билан учрашиш учун яратилган шароитларни ўрганди.
Шавкат Мирзиёев Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича қатор таклифларини билдирди: «Ўзбекистан — ижтимоий давлат», фуқароларнинг (100 минг кишидан кам бўлмаган гуруҳда) қонунчилик таклифларини билдириши, маҳалла мақомини Конституцияда белгилаш.
Андижон шаҳрида 2 нафар боланинг ўлимида гумонланиб, 27 ёшли аёл ҳибсга олинди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, у ушбу жиноятни оиласи бузилиб кетишига сабабчи бўлган холаваччаси билан тортишиб қолгани учун содир этганини тан олган. У шу йўл орқали холаваччасидан қасд олгани айтилмоқда.
Конституцияни референдум орқали ўзгартириш таклифи, Тошкент аэропортини кўчириш муҳокамаси, айрим президент ваколатларини Сенатга ўтказишни таклиф қилган Шавкат Мирзиёев, сув босган кўчалар, ўлим жазосини тақиқлаш бўйича норма ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 20 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Пойтахтдаги юқори босимли магистрал газ қувурида юзага келган носозлик сабабли саккизта туманнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти сешанба куни соат 6:00 га қадар тўхтатилади.
Шаҳрисабзда БМТ Тараққиёт дастури кўмагида Ҳисор қўриқхонасининг ташриф маркази очилди. Марказ қўриқхонанинг ёввойи ҳайвонлари ва фаолият йўналиши ҳамда ёввойи табиат дуч келаётган хавф-хатарлар ҳақида маълумот беради.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг