8 апрель, чоршанба Ob-havo Zira

Жамият

Қодирий кўчасидан Махтумқули кўчасига ўтиш йўли очилади 

Тошкентда Абдулла Қодирий кўчасидан Махтумқули кўчасига ўтиш йўлини очиш режалаштирилмоқда.

«Маҳалла посбони» тузилмаси раҳбарлари қатор устунликларга эга бўлди 

Камида бир йил намунали фаолият олиб борган «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари Ички ишлар академияси ва ички ишлар органларига устунлик асосида қабул қилинади.

ЎМИ ҳузурида сайёҳлик фирмаси иш бошлади 

Мусулмонлари идораси ҳузурида табаррук масканларга зиёратлар уюштирувчи «Muslim-tour» сайёҳлик фирмаси очилди.

Оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси қабул қилинди 

Президент тасдиқлаган оила институтини мустаҳкамлаш концепциясида оилавий можароларни ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқиш, ажрашаётган аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш каби нозик масалалар ҳам ўрин олган.

Тошкент бекатларидаги дўконларни ёпиш таклиф қилинди +2

Тошкент ҳокими в. б. бекатлардаги дўконларни ёпишни таклиф қилди. Қарор масала ўрганилиб, аҳоли билан муҳокама қилинганидан сўнг қабул қилинади.

Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида қонун имзоланди 

Президент «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Қоғозли «уй китоблари» қайтади 

Тошкентдаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолига квартира шахсий ҳисоб рақами ўрнини эгаллаб, бюрократияни камайтиришга қаратилган «уй китоблари"ни юритиш таклиф қилинди.

Тошкент ҳокимияти қошидаги жамоатчилик кенгаши таркиби эълон қилинди 

Тошкент ҳокимияти қошидаги жамоатчилик кенгаши ўзининг биринчи йиғилишини ўтказиб, таркибни эълон қилди.

Тошкентдаги Пучон университети жорий йилдан талабаларни қабул қилади 

Тошкентдаги Пучон университети мактабгача таълим, корейс тили, архитектура ва дизайн йўналишлари бўйича дастлабки талабаларни қабул қилади.

Ўзбекистон Давлат филармонияси ташкил этилмоқда 

Маданият вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Давлат филармонияси ташкил этилмоқда. Унинг зиммасига мамлакатда мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириш вазифаси юклатилди.

Жиноятлар сони 40 фоизга камайди — ИИВ раҳбари 

Жиноятлар сони йил бошидан буён 40 фоизга камайди, дея хабар қилди ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Сенатдаги ҳисоботида.

Муқимий кўчасида яна бир чорраҳа очилди 

Тошкентнинг Муқимий кўчасида лойиҳа муаллифларининг хатоларини тўғирлаш давом этмоқда. Шу доирада яна бир чорраҳа очилди.