Жамият

25 январ 2021, 11:36

Сурхондарёда «Damas» поездга урилди. Бир киши вафот этди

Сурхондарё вилоятида «Damas» автомашинаси ҳаракатланиб келаётган йўловчи поезди билан тўқнашув содир этди. «Damas» ҳайдовчиси олинган тан жароҳатлари туфайли вафот этди.

25 январ 2021, 10:59

Жиззахдаги бир қисми қулаб тушган уй бузилмоқда

Жиззахда январь ойи бошида бир қисми қулаб тушган, қурилиши тугалланмаган турар-жой биноси бузилмоқда. Аввалроқ, қурилиш вазири бино зарар кўргани ва бузилиши кераклигини маълум қилган эди.

25 январ 2021, 10:24

Қашқадарёда Ислом Каримов бюсти учун ўқитувчилардан пул йиғилаётгани рад этилди

Қашқадарё вилоятида Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш учун ташкилот ва муассасаларга ҳар бири 450 минг сўмдан 200 та бюст тарқатилгани хабар қилинди. Вилоят ХТВ ўқитувчилардан бюстлар учун пул йиғилганини рад этди.

24 январ 2021, 20:15 1

Болалар боғчаси директори 6 йилда 983,5 млн сўмни талон-тарож қилгани аниқланди

Зангиота туманидаги давлатга қарашли болалар боғчаларининг бирида директор 2014 йилдан бери 37 нафар ҳақиқатда ишламаган шахсга ойлик ҳисоблагани аниқланди. У тегишли ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиб, асли йўқ ишчиларнинг ойликларини пластик картага тушириш орқали ўзлаштирган.

24 январ 2021, 16:59

Товарларнинг нархларини чет-эл валюталарига боғлаш мумкин бўлди

«Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда товарларнинг нархлари чет-эл валюталари ва шартли бирликларига боғланиши мумкин. Бундан ташқари, фақат 1 млн доллардан ортиқ лойиҳаларнинг тендер ҳужжатлари келишилиши ҳам белгиланмоқда.

23 январ 2021, 18:41

Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаган цехнинг раҳбари ўзини осди

Янги-Ангрен ИЭСда цех раҳбари лавозимида ишлаб келган 40 ёшли Сирожиддин Шодиев уйида ўзини осган ҳолда топилган. Хабарга кўра, марҳум ИЭСда содир бўлган портлаш иши бўйича терговга жалб қилинган.

23 январ 2021, 17:30

Ўзбекистон ва АҚШ президентлари исмлари қўйилган фирма номлари ўзгартирилди

«Шавкат Миромонович Мирзиёев» номи билан рўйхатга олинган оилавий фирма номи «Toshkent Chilonzor Trade», «Joe Biden» МЧЖ эса «White Eagle 070» этиб қайта номланди.

23 январ 2021, 15:01 2

Боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйилади — Маданият вазирлиги

Мактабгача таълим муассасаларида болаларга мақом ва бошқа миллий куйлар қўйиб берилади. Ушбу таклифни Маданият вазирлиги раҳбари Озобдек Назарбеков берди.

23 январ 2021, 12:24

Чимён тоғларида ҳаракатланиш вақтинча бир томонлама қилиб қўйилди

Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига узлуксиз равишда қатновлар бўлаётганлиги сабабли Бўстонлиқ туманидаги 4Р-6 автомобиль йўлида (Ғазалкент шаҳридан «Юсуфхона» аҳоли яшаш жойига қадар) автомобилларнинг ҳаракатланиши вақтинча бир томонлама қилиб қўйилди.

23 январ 2021, 11:38

Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтинги портали ишга тушди

Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтинги портали ишга тушди. Порталда қурилиш ташкилотлари СТИР рақамини киритиш орқали уларнинг рейтингини кўриш мумкин бўлади.

23 январ 2021, 10:11

Нима тайёрлаймиз: иссиққина пишириқлар

Пирожка, курник, пишлоқли найчалар ва бошқа иссиқ пишириқлар рецептларини Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.

22 январ 2021, 22:32

Янги-Ангрен ИЭС қурбонлари оилаларига 105 млн сўмдан компенсация тўланди

Янги-Ангрен ИЭС портлаш оқибатида вафот этган уч ишчининг оила аъзоларига 105 млн сўмдан компенсация ҳамда дафн маросими учун 4,8 млн сўмдан моддий ёрдам кўрсатди. Қурбонлар икки нафар аёл ҳамда бир нафар эркакдан иборат.

22 январ 2021, 19:06 1

Монополияга қарши курашиш қўмитаси иккита қарор лойиҳасида қонунбузарликларни аниқлади

Уй-жой коммунал хизмати мамлакат бўйлаб кўп қаватли уйларда лифтларни таъмирлаш ва янгилаш ишларини бош пудратчи сифатида «Технопарк» компаниясига топширишни таклиф қилди. Лекин ҳукумат қарорига кўра, ижрочилар тендер ва танловлар асосида танланиши лозим эканлиги таъкидланган. Шунингдек, ерлар электрон аукционлар асосида берилиши назарда тутилган бўлса-да, «Андижон вилояти саноат маркази» учун ерлар қарор асосида берилган.

22 январ 2021, 17:28

Тошкентда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Ашхабод боғи яқинида тўртта машина тўқнашиб, беш киши, жумладан, бир бола жароҳатланди.

22 январ 2021, 17:18 1

Ўзбекистон бўйлаб 550 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 110 кВ кучланишли 7 дона ҳаво линияларида ва 6−10 кВ кучланишли 476 дона ҳаво линияларида узилишлар вужудга келган, трасформатор пунктларига шикаст етказилган. 550 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди. Ҳозирда уларнинг деярли 60% тармоққа қайта уланган.

22 январ 2021, 16:32

Тошкентда автобус ва махсус транспорт учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади

Пойтахтнинг бир нечта кўчаларида автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

22 январ 2021, 16:28

Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаш бўйича жиноят иши очилди

Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясидаги портлаш натижасида уч киши вафот этган эди, яна уч нафари куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

22 январ 2021, 15:46

170 дан ортиқ маданият объектлари хусусий бошқарувга ўтказилади

Маданият ва санъат соҳасидаги 170 дан ортиқ давлат объекти фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан хусусий бошқарувга ўтказилади.

22 январ 2021, 14:55

Дам олиш кунлари совуқ ҳаво сақланиб туради

Дам олиш кунлари совуқ об-ҳаво давом этади. Кечаси ҳаво ҳарорати 10 даражагача совуқ бўлади, кундузи эса нолдан юқори бўлмайди, фақат якшанба куни ҳаво бироз исийди.

22 январ 2021, 14:51

«Бухоро бошқа вилоятлардан 10 йил орқада қоляпти» — президент

Шавкат Мирзиёев Бухородаги ташрифи доирасида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди. «Бухоронинг бугунги ривожи маъқулми, деган саволга менинг жавобим: йўқ. Коррупция, порахўрлик барҳам топмаяпти», — деди давлат раҳбари. Президент муаммоларни бартараф этишда маҳалланинг роли оширилишига тўхталди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг