Жамият

2 апрель 2018, 17:50

Олий суд судьялари Жарқўрғон туманида очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Олий суди судьялари Жарқўрғон туманида ишчи-ходимлар ва аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.

2 апрель 2018, 17:41

Болаларни МТМга жойлаштириш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади

1 апрелдан болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш масаласи Давлат хизматлари марказлари орқали ҳал этилади.

2 апрель 2018, 17:33

Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилиши учун 246,2 га ер майдони ажратилади

«Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилиши учун 246,2 га ер майдони ажратилади.

31 март 2018, 19:22

Бекободда 55 киши овқатдан заҳарланди

Бекободда овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилди. 55 киши шифохонага ётқизилди.

31 март 2018, 18:54

Жиззахдаги болалар боғчаси тарбиячиси болаларни ургани учун ишдан бўшатилди

Болаларни урган МТМ тарбиячиси тасвирланган видео Жиззахда олингани маълум бўлди. 39- болалар боғчаси мудираси, икки тарбиячи ва ҳамшира ишдан бўшатилди.

30 март 2018, 12:17

«Ғишткўприк» пункти орқали кунига 30 мингдан ошиқ киши ўтмоқда

Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги «Ғишткўприк» ўтказиш пункти орқали кунига 30 мингдан ортиқ киши ўтмоқда.

30 март 2018, 08:33

Эрта тонгда кучсиз зилзила сезилди

Эрта тонгда Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида зилзила сезилди, унинг ўчоғи Тожикистон ҳудудида.

30 март 2018, 00:22

2017 йилда Ўзбекистон давлат чегараларидан 22 млн киши ўтди

2017 йилда Ўзбекистон давлат чегараларидан 22 млн киши ўтди, уларнинг 7 млн нафарга яқини чет элликлардир.

29 март 2018, 23:51

Қонунни бузган ИИВ ходими ҳам, уни ҳақорат қилган икки фуқаро ҳам жазога тортилди

Ижтимоий тармоқда қоидабузарлик содир этган ички ишлар органлари ходими ва уни ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган икки фуқаро ҳам жаримага тортилди.

29 март 2018, 11:06

Бобомурод Абдуллаев бошқа судланувчилар руҳий босим ўтказаётганини маълум қилди

Конституцион тузумни ағдариш мақсадида фитна уюштиришда айбланаётган Бобомурод Абдуллаев мазкур иш бўйича судланаётган бошқа судланувчилар уни ҳақорат қилаётганини маълум қилди.

29 март 2018, 10:28

Муҳаммад Солиҳ Абдуллаев иши бўйича кўрсатма беришга тайёр — адвокат

Мухолифатчи Муҳаммад Солиҳ Бобомурод Абдуллаевнинг у айбланаётган жиноятга алоқадор эмаслиги тўғрисида кўрсатма беришга тайёрлигини билдирди. Суд бунга ҳали вақт борлигини маълум қилди.

28 март 2018, 18:47

Бош прокуратура журналист Каримберди Тўрамуродга хайрихоҳлик билдирди

Журналист Каримберди Тўрамурод телефон орқали таҳдиддан сўнг машина ҳайдашни тўхтатиб қўйди. Самарқанд вилоят прокуратураси ходимлари эса уни ҳимоя қилишга ваъда берди.

28 март 2018, 18:23

Тошкентдаги тўртта савдо-кўнгилочар мажмуасида машғулотлар ўтказилмоқда

Next, Samarqand Darvoza, Mega Planet ва Magnit савдо-кўнгилочар мажмуаларида ходимлар учун машғулотлар ўтказилмоқда.

28 март 2018, 14:38

Кемероводаги фожиадан сўнг савдо марказлари текширилади

Ўзбекистонда савдо марказлари ва бошқа объектларнинг ёнғинга қарши тизимлари ва эвакуация йўллари ҳолати текширувдан ўтказилади.

28 март 2018, 14:04

Тошкентда иссиқ сув режа асосида ўчирилади (жадвал)

Тошкентда 9 апрелдан 18 майга қадар режа асосида иссиқ сув ўчирилади.

28 март 2018, 11:30

АҚШда онлайн таълим: бепул, ҳаммабоп ва инновацион

Бепул онлайн таълим соҳасида дунёнинг энг илғор олий таълим даргоҳи — Массачусетс технологиялар институти мисолида масофавий таълим афзалликлари ва истиқболлари «Газета.uz» мухбири нигоҳида.

27 март 2018, 19:15

«Мен пул учун эмас, балки эътиқодимдан келиб чиқиб ёзар эдим» — Бобомурод Абдуллаев

Конституцион тузумни ағдариш мақсадида фитна уюштиришда айбланаётган Бобомурод Абдуллаев навбатдаги суд мажлисида мақолаларни пул учун эмас, балки эътиқодимдан келиб чиқиб ёзганини маълум қилди.

27 март 2018, 14:40

Тошкентда иситиш мавсуми тугади

Тошкент ҳокими Ўзбекистон пойтахтида иситиш мавсумини тугатиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

27 март 2018, 14:12

Тошкентнинг икки туманида совуқ сув ўчирилиши режалаштирилмоқда

28−30 март кунлари Тошкентнинг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида совуқ сувнинг ўчирилиши кутилмоқда.

27 март 2018, 12:48

Наманганда ҳожатхона ўрасига тушиб кетган iPhone сабабли вафот этганлар сони уч нафарга етди

Наманган вилоятида ҳожатхона ўрасига тушиб кетган смартфон сабабли вафот этганлар сони уч нафарга етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг