Тошкент ҳокими пойтахтда дарахтларнинг кесилиши жараёни устидан назоратни шахсан ўз қўлига олди, дея маълум қилди шаҳар ҳокимияти.
ОТМларда инновацион жамғармалар ва илмий-инновациоон ишланмаларни тижорийлаштириш бўйича бўлинмалар ташкил этилади. Давлат органлари ҳар йили инновациялар бўйича «йўл хариталари"ни қабул қилади.
Тошкентда Элбек ва 2-Қорасув кўчаларининг бир қисми ҳалқа метро қурилиши муносабати билан январга қадар транспорт учун ёпилади.
Бобомурод Абдуллаев ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди. У ва ишнинг бошқа иштирокчилари — Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаев — суд залидан озод қилинди.
Тошкент вилояти прокуратураси Оққўрғон туманидаги мактаб-интернат фаолиятидаги қўпол қоидабузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқмоқда.
«Чирчиқ» умумқўшин дала ўқув майдони базасида Ўзбекистонда биринчи марта танк биатлони бўйича мусобақа ўтказилди.
Шимолий вокзал қаршисидаги Тошкент гербини кўтариб турган қўл шаклидаги ёдгорлик олиб ташланди. Нукус кўчасида Бердақ хиёбони барпо этилади.
Барат Маменов Тошкент ИИББ ЙҲХБ бошлиғи лавозимидан озод қилинди.
Суд Бобомурод Абдуллаев иши бўйича сўнгги иштирокчи нутқини эшитди. Ҳукмнинг 7 май куни ўқиб эшиттирилиши кутилмоқда.
Президент ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилади. ННТларга тадбирлар ўтказиш ҳамда маблағ ва грантлардан фойдаланиш соддалаштирилди.
Охирги бир неча ойда пойтахтимиз савдо шахобчаларида сотувга қўйилган янги маҳсулотлар тўпланмаси.
Бухоро вилоятининг Афшона қишлоғида халқ табобати маркази, қишки боғ, табиий гиёҳлар, тиббий адабиётлар савдо шохобчалари ва бошқалардан иборат мажмуа барпо этилади.
Жорий йил биринчи чораги давомида фуқаролик ишлари бўйича судларга E-SUD тизими орқали 204 мингдан зиёдроқ мурожаатлар келиб тушди.
Шавкат Мирзиёев Намангандаги маданият ва истироҳат боғи қурилиши билан танишди ва уни «Афсона» деб номлашни таклиф қилди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши санъат саройи ва метро станциясига «Халқлар дўстлиги» номини қайтариш ҳамда Тошкўча кўчасига Шоаҳмад Шомаҳмудов номини бериш қарорини тасдиқлади.
1100 нафардан зиёд Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига коммунал хизматлар тўлови учун 300 минг сўмлик сертификатлар топширилмоқда.
Президент Собир Раҳимов ҳайкалини қайтариш тарихий адолатнинг тикланиши эканини маълум қилди.
Ўзбекистонга визасиз келган Австралия ва Буюк Британия фуқароларини ТИВ Консуллик бюроси аэропортда кутиб олиб, визаларни расмийлаштирди.
Ғарбий Қозоғистон вилоятида Setra автобуси ва MAN юк машинаси тўқнашувида уларнинг ҳайдовчилари — Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди.
Парламент қуйи палатасида ўтказилган илк «Ҳукумат соати"да аҳолини ичимлик суви ва дори воситалари билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг