Жамият

30 июл 2020, 15:32

Пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда

1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, 14 ёшгача болалари бўлган оилалар ва 2 ёшгача бўлган болага қараш учун нафақа олувчилар сонини ошириш кўзланмоқда. Бу тўғрисидаги фармон яқин орада имзоланиши режалаштирилмоқда.

30 июл 2020, 13:22 1

Маст ҳайдовчи профилактика инспекторининг ўлимига сабабчи бўлди

29 июль куни Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида маст ҳолатда автотранспорт бошқарган ҳайдовчи профилактика катта инспекторининг ўлимига сабабчи бўлди.

30 июл 2020, 12:15

Эҳтиёжманд оилаларга жами 150 млрд сўм моддий ёрдам тарқатилади

«Саховат ва кўмак» фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга жами 150 млрд сўм миқдорида моддий ёрдам тарқатилади. Ҳудудлардаги сектор раҳбарлари 2 кун муддатда ушбу маблағларни аҳолига тарқатилишини таъминлайди.

30 июл 2020, 11:29

ХТВ: Ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий мавжуд

Халқ таълими вазирлиги эпидемиологик вазиятга қараб янги ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Жумладан, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди ёки таълим онлайн тартибда давом эттирилади ёки гибрид сценарий бўйича таълим ҳам онлайн тарзда ҳам синф тизимида бўлади.

29 июл 2020, 20:06

Тошкентнинг Олмазор туманида автобус ағдарилиб кетди

Тошкентнинг Олмазор туманида Isuzu автобуси омадсиз манёвр ва юк машинаси билан тўқнашув натижасида ағдарилиб кетди. Жабрланганлар йўқ.

29 июл 2020, 17:56

ССВ: 234 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланган

Ўзбекистонда шу вақтда қадар 234 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқлангани, улардан 120 нафарининг соғайгани маълум қилинди. Ҳозирда 2,5 мингдан ортиқ ҳомиладор аёл карантин назоратига олинган.

29 июл 2020, 17:37

ДХАнинг 57 нафар ходимида коронавирус аниқланган

Давлат хизматлари агентлигининг 57 нафар ходими коронавирус инфекциясига чалингани, улардан бирининг ушбу вирусдан вафот этгани маълум қилинди. Агентлик фуқароларни электрон хизматлардан фойдаланишга чақирди.

29 июл 2020, 16:00

Ҳайит байрами учун нима тайёрласа бўлади

Ҳайит байрами учун қандай мазали пишириқлар тайёрлаш мумкин? Кўкатли қарсилдоқ қатлама, газда пиширилган беляшилар, юмшоқ шоколадли профитроллар ва бошқа пишириқлар — Zira.uz рецептларида.

29 июл 2020, 15:28

Чиноздаги аянчли ЙТҲда бир киши ҳаётдан кўз юмди

Чиноз тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлида Lacetti ва Cobalt енгил автомобиллари тўқнашди. Натижада бир киши воқеа жойида вафот этди, бир киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди.

29 июл 2020, 14:41

Концерт фаолиятини лицензиялаш мумтоз мусиқа ривожланишига тўсқинлик қилади

Президент фармони лойиҳасига кўра, концерт фаолиятини лицензиялаш тугатилиб, ўрнига фаолият ҳақидаги хабарнома тақдим этиш йўлга қўйилади. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ҳусниддин Ато концерт фаолиятини лицензиялаш амалиёти мумтоз мусиқа ривожланишига қандай тўсқинлик қилаётган ҳамда нима учун ушбу соҳада концерт дастурлари деярли ташкил этилмаслиги ҳақидаги фикрларини «Газета.uz» билан бўлишди.

29 июл 2020, 13:46

Молия вазири ўринбосари оламдан ўтди

Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов оламдан ўтди. У 55 ёшда эди.

29 июл 2020, 12:27

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 2,5 млн сўмни ташкил этди

Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақи эълон қилинди. Унга кўра, энг кўп ойлик иш ҳақини Навоий ва Тошкент вилоятлари ишчилари олишади. Энг кам ойлик иш ҳақи соғлиқни сақлаш соҳасида бўлса, энг юқориси банк ва IT соҳаларида бўлди.

29 июл 2020, 01:35

«Солярка» тўла цистернада пайвандлаш ишлари ўтказилиши портлашга сабаб бўлди

Сурхондарёда «солярка» тўла цистернада пайвандлаш ишларининг олиб борилиши портлашга сабаб бўлди. Бир киши вафот этди, бир киши жароҳатланди. Алангада яна бир юк машинаси ёниб кетди.

28 июл 2020, 20:37 2

Бош прокурор ўринбосари Қорақалпоғистон прокурорига журналистлар воқеаси юзасидан танбеҳ берди

Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Қорақалпоғистон прокурорига тунда прокуратурага чақирилган ҳамда телефонлари ва ноутбуклари тортиб олинган журналистлар билан бўлган воқеа юзасидан танбеҳ берди. Унинг сўзларига кўра, прокурорларнинг ҳаракатларини ўрганиш ишлари бошланган.

28 июл 2020, 20:02 1

Хонанда Руслан Шарипов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Руслан Шарипов 53 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

28 июл 2020, 19:48

Қорақалпоғистонда яна уч нафар блогернинг техникасини олиб қўйишди. АОКА вазиятга изоҳ берди

Жўқорғи Кенгес раисининг ўлими ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатиш иши бўйича Нукус ИИБга учта блогер чақирилиб, уларнинг телефонлари ва компьютерлари тортиб олинди. Олдинроқ учта нашрнинг бош муҳаррирлари прокуратурага чақирилган эди. АОКА ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари қонунни бузишганини, аммо журналистлар маълумотни текширишлари кераклигини таъкидлади.

28 июл 2020, 16:28

Қўнғиротдаги ЙТҲ оқибатида иккита юк автомашинаси ёниб кетди, бир киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистондаги «Жаслиқ» посёлкаси ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлида DAF ва VOLVO русумли иккита юк автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир этилди. Оқибатда бир киши вафот этди ва келиб чиққан ёнғин туфайли ҳар иккала юк автомашинаси бутунлай ёниб кетди.

28 июл 2020, 15:56

Cobalt ва тез ёрдам машиналари тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Наманганда Cobalt ва тез ёрдам машиналари тўқнашуви натижасида бир нафар фуқаро вафот этди ва яна икки фуқаро турли даражалардаги тан жароҳатлари олишди.

28 июл 2020, 13:09

Straus House бўйича суд ҳукми эълон қилинди

Ўзбекистон Олий суди Straus House таъсисчиси ва раҳбариятини Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбдор деб топиб, уларга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Жабрланувчиларга етказилган моддий зарарларни ундириш ҳам белгиланди.

27 июл 2020, 21:25

Профилактика инспекторларига «план» қўйган ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви белгиланди

Профилактика инспекторларидан 5 тадан баённома тўлдириш «план"ини топширишни талаб қилган ИИО ходимига нисбатан «вазифаларни шахсий таркибга нотўғри йўл билан етказганлиги учун» хизмат текшируви белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг