19 январ, якшанба Ob-havo Zira

Жамият

Тошкентда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари 8 дан иш бошлайди 

Тошкент ИИББ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари соат 8дан иш бошлайди.

Сайёҳлар Оролбўйи ҳавосини ўзлари билан олиб кетиши мумкин 

Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида эсдалик совғаси сифатида Оролбўйи ҳавоси қадоқланган консерва банкаларини ишлаб чиқариб бошланди.

Нотариуслар энди маълумотнома сўрамайди 

1 январдан нотариуслар зарур маълумотларни давлат органларидан ўзлари талаб қилиб олади, фуқаролар шахси эса бармоқ излари орқали аниқланади.

ЙҲҚ бузилиши ҳақидаги видеорегистратор ёзувларини юборганлар рағбатлантирилади 

Ўзбекистонда видеорегистраторлар ёзувларини йиғишни марказлаштириш режалаштирилмоқда. Қоидабузарликлар тасвирланган ёзувларни юборган фуқаролар ЙҲҚ бузилиши суд орқали тасдиқланса) рағбатлантирилади.

Йил бошидан буён Ўзбекистонга олиб кирилаётган 70 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайтарилди +1

2018 йил бошидан буён Ўзбекистонга олиб кирилаётган 70 минг тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан xавфли зарарли организмлар аниқлангани сабабли қайтарилди.

Тошкентда пиёдалар светофорлари таймерлар билан таъминланади 

Тошкент ҳокими в. б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташаббуси билан пойтахтда пиёдалар светофорлари тескари саноқли светофорларга алмаштириш бошланди.

Тошкентда илк бор Ёш етакчилар халқаро конференцияси ўтказилади 

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ёш етакчиларнинг биринчи халқаро конференциясида 14 давлатдан 40 га яқин вакил қатнашади.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар ва пиёдалар учун жавобгарлик кучайтирилади 

Ўзбекистонда «йўл безорилиги» учун жарима белгиланиб, маст ҳолда машина ҳайдаганлар маъмурий қамоққа олинади. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдалар шахсини аниқлаш ва жавобгарликка тортиш механизмлари ишга туширилади.

Пиёдани ўтказиб юбормаган барча 15 ҳайдовчи жазога тортилди 

Кекса ёшли эркак кишини кетма-кет ўтказиб юбормаган барча 15 ҳайдовчи жавобгарликка тортилди.

Ягона мактаб формаси савдоси июлдан бошланади 

Янги ўқув йилидан ягона мактаб формаси жорий этилади. У Тошкент ва Сирдарёдаги икки мактабда синовдан ўтказилди.

Бекобод туманида ўсмирлар ўртасидаги можаро ўлим билан якунланди 

Бекобод туманида коллеж ўқувчиси собиқ синфдошига пичоқ билан беш марта тан жароҳати етказиб, ўлимига сабабчи бўлди.

Сиртқи таълимда таҳсил олувчилар учун масофадан ўқитиш йўлга қўйилади 

Янги ўқув йилидан бошлаб ОТМларнинг махсус сиртқи бўлимлари талабалари учун масофадан ўқитиш йўлга қўйилади.