Тошкент Жанубий вокзали капитал реконструкциядан сўнг қайтадан ишга тушади.
Самарқандда таълим рус тилида олиб бориладиган учта хусусий болалар боғчаси очилди.
Пойтахтнинг Чилонзор тумани 17-мавзесида янги туғилган чақалоқ топилди. Гўдак шифохонага ётқизилди.
Ўзбекистон Олий суди судьялари Жарқўрғон туманида ишчи-ходимлар ва аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.
1 апрелдан болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш масаласи Давлат хизматлари марказлари орқали ҳал этилади.
«Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилиши учун 246,2 га ер майдони ажратилади.
Бекободда овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилди. 55 киши шифохонага ётқизилди.
Болаларни урган МТМ тарбиячиси тасвирланган видео Жиззахда олингани маълум бўлди. 39- болалар боғчаси мудираси, икки тарбиячи ва ҳамшира ишдан бўшатилди.
Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги «Ғишткўприк» ўтказиш пункти орқали кунига 30 мингдан ортиқ киши ўтмоқда.
Эрта тонгда Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида зилзила сезилди, унинг ўчоғи Тожикистон ҳудудида.
2017 йилда Ўзбекистон давлат чегараларидан 22 млн киши ўтди, уларнинг 7 млн нафарга яқини чет элликлардир.
Ижтимоий тармоқда қоидабузарлик содир этган ички ишлар органлари ходими ва уни ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган икки фуқаро ҳам жаримага тортилди.
Конституцион тузумни ағдариш мақсадида фитна уюштиришда айбланаётган Бобомурод Абдуллаев мазкур иш бўйича судланаётган бошқа судланувчилар уни ҳақорат қилаётганини маълум қилди.
Мухолифатчи Муҳаммад Солиҳ Бобомурод Абдуллаевнинг у айбланаётган жиноятга алоқадор эмаслиги тўғрисида кўрсатма беришга тайёрлигини билдирди. Суд бунга ҳали вақт борлигини маълум қилди.
Журналист Каримберди Тўрамурод телефон орқали таҳдиддан сўнг машина ҳайдашни тўхтатиб қўйди. Самарқанд вилоят прокуратураси ходимлари эса уни ҳимоя қилишга ваъда берди.
Next, Samarqand Darvoza, Mega Planet ва Magnit савдо-кўнгилочар мажмуаларида ходимлар учун машғулотлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистонда савдо марказлари ва бошқа объектларнинг ёнғинга қарши тизимлари ва эвакуация йўллари ҳолати текширувдан ўтказилади.
Тошкентда 9 апрелдан 18 майга қадар режа асосида иссиқ сув ўчирилади.
Бепул онлайн таълим соҳасида дунёнинг энг илғор олий таълим даргоҳи — Массачусетс технологиялар институти мисолида масофавий таълим афзалликлари ва истиқболлари «Газета.uz» мухбири нигоҳида.
Конституцион тузумни ағдариш мақсадида фитна уюштиришда айбланаётган Бобомурод Абдуллаев навбатдаги суд мажлисида мақолаларни пул учун эмас, балки эътиқодимдан келиб чиқиб ёзганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг