Жамият

29 сентябрь 2020, 13:01

Ростов ва Самарадаги лагерларда яшаган барча ўзбекистонликлар ўз ватанга қайтарилди — ТИВ

Самара ва Ростов вилоятларидаги чодирлар лагерларида яшаган барча Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди, дея хабар берди ТИВ. Вазирлик ватанга машиналарда қайтиш учун йўловчи тўплаётган хусусий ташувчиларга ишонмасликка чақирди.

29 сентябрь 2020, 09:06

Ўзбекистон вакциналар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ҳукумати Хитойнинг иккита компанияси билан коронавирусга қарши вакциналар синовининг сўнгги босқичларини ўтказиш бўйича битимлар имзолади. Келгусида дори воситасини ишлаб чиқариш ва уни қўшни давлатларга экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Россия компанияларига ҳам вакцинани биргаликдан синовдан ўтказиш таклиф қилинди.

28 сентябрь 2020, 23:31

Булоқбошида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида VOLVO юк машинаси йўл четидаги уйга бориб урилди ва уй атрофида ўйнаб юрган икки болани босиб кетди. Ҳайдовчи ва болалар шифохонада вафот этди.

28 сентябрь 2020, 18:59 1

Боласининг онлайн таълимига шароит яратиб бермаган ота-оналарга чора кўриладими?

Халқ таълими вазирлиги боласини масофавий таълим шаклида ўқитаётган оилаларда фарзандининг онлайн ўқиши учун шароит яратиб бермаган ота-оналарга нисбатан чора кўрилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

28 сентябрь 2020, 17:28

Ўзбекистоннинг собиқ давлат котиби Раҳим Ражабов вафот этди

Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби, собиқ бош вазир Раҳим Ражабов вафот этди.

28 сентябрь 2020, 16:13

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш учун 2 млн евродан ортиқ маблағ ажратди

Ўзбекистонда COVID-19 нинг кенг тарқалишини олдини олиш учун Европа Иттифоқи томонидан 2 млн евродан ортиқ маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан ишламайдиган, бошқа соҳадаги тиббиёт ходимларини шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашга сарфланади.

28 сентябрь 2020, 14:44

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга сохта COVID-19 маълумотномалари билан бораётгани аниқланди

Ўзбекистондан Жанубий Кореяга бораётган фуқаролардан коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сохта маълумотномалар аниқланмоқда. Бундан ташқари, уларнинг айримларида COVID-19 қайд этилмоқда. Шу сабабли Жанубий Корея элчихонаси тест натижалари устидан консуллик назорати тизимини жорий этди.

28 сентябрь 2020, 13:38

Ҳафтанинг биринчи қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ҳафтанинг биринчи қисмида Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво кузатилади. 29−30 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати 15−20 даражагача пасаяди. Ҳафтанинг иккинчи ярмидан бошлаб об-ҳаво ёғингарчиликларсиз бўлиши кутилмоқда.

28 сентябрь 2020, 09:45

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар: 1 октябрдан нималар ўзгаради?

28 сентябрь 2020, 09:15 1

Наманган вилоятининг янги ҳокими Namangan city қарорини бекор қилди

Наманган вилоятининг янги ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Namangan city лойиҳасини бекор қилди. Янги шаҳар қурилиши Наманган шаҳрига туманлардан қўшиб бериладиган ерларда амалга оширилиши билдирилди.

26 сентябрь 2020, 20:02

Тошкентда 224 минг долларга биткоин сотаётган шахслар ушланди

Тошкентда биткоин савдогарлари ушланди. Улар 20 та биткоинни ноқонуний равишда 224 минг долларга сотмоқчи бўлишди.

26 сентябрь 2020, 13:51

Наманганда машина уриб юборган олти ёшли қиз вафот этди

Наманган вилоятида Nexia ҳайдовчиси олти ёшли қизни уриб юборди. У шифохонада ҳаёт билан видолашди.

26 сентябрь 2020, 10:30

Мазали ва тўйимли: гўштли таомлар

Zira.uz сизга мазали ва тўйимли таомларни тайёрлашни таклиф қилади ва энг мазали 7 та гўштли таомни эътиборингизга ҳавола этади.

25 сентябрь 2020, 17:37

ОТМга кириш тест синовлари якунлари эълон қилинди

Давлат тест маркази томонидан 2020−2021-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш тест синовлари якуни бўйича маълумот берилди. Бу йил 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди (ўтган йилдагидан 37 718 нафар кўп).

25 сентябрь 2020, 16:18

Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартиби ўзгарди

Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартибига ўзгартишлар киритилди. Хусусан, тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов бекор қилинди. Ходимларга пул маблағлари банк карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.

25 сентябрь 2020, 13:54

Сентябрнинг охирги кунларида ҳаво салқин бўлади

Дам олиш кунлари совуқ антициклон туфайли ҳарорат иқлим меъёридан 3−4 даражага пасайиши кутилмоқда. Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида бутун республика ҳудуди ушбу совуқ антициклон таъсирида бўлади, булутлилик ортади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

25 сентябрь 2020, 13:40

Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари бугун эълон қилинади

Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари 25 сентябрь куни соат 15:00 да ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади. Аввалроқ ДТМ натижалар аллақачон аниқ экани, фақат бу йил кўплаб ёшларга имтиёзлар берилганлиги сабабли, уларни қўшиб чиқиш ишлари якунланаётганлиги ҳақида хабар берган эди.

25 сентябрь 2020, 12:32

Россия Ўзбекистонга 35 миллион доза коронавирусга қарши вакцина етказиб беради

Россия Ўзбекистонга 2020 йилда 10 миллион доза, 2021 йилда 25 миллион дона коронавирусга қарши вакцина етказиб бериши кутилмоқда. Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РТИЖ) ва Laxisam фармацевтика компанияси Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасини юборишга келишувга эришди.

25 сентябрь 2020, 09:30

«Ҳудудгазтаъминот» Андижонда газ ҳисоблагич портлаганига изоҳ берди

Андижондаги хонадонлардан бирида «Технопарк» компаниясининг ақлли газ ҳисоблагичи портлади. «Ҳудудгазтаъминот» портлашга ҳисоблагич ичида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши сабаб бўлганини маълум қилди.

24 сентябрь 2020, 20:58

Ростовдаги чодирли лагерда вафот этган фуқаро юзасидан маълумот берилди

Россия оммавий ахборот воситалари Каменск-Шахтинскдаги мигрантлар учун мўлжалланган чодирли лагерда 33 ёшли ўзбекистонликнинг вафот этгани ҳақида маълум қилди. Унга бир томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ташқи ишлар вазирлиги ўлимни тасдиқлади, аммо фуқаронинг лагерда яшаганини рад этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг