Жамият

15 июн 2020, 09:42

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Андижонда содир бўлган ҳолатни қатъий қоралайди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ички ишлар органлари ходимларининг Андижондаги қилмишларини қатъий қоралайди ва марказ томонидан мазкур ҳолат қатъий назоратга олинган.

14 июн 2020, 17:56

Давлат МТТлари 1 августга қадар очилмайди

Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти 1 августга қадар тикланмайди. Олдинроқ, улар 1 июл куни очилиши кутилаётган эди. Шу билан бирга, хусусий МТТларда машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

14 июн 2020, 17:49

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида поезд қатновига рухсат берилади

Махсус комиссия қарорига кўра,"сариқ" ва «яшил» ҳудудлар ўртасидаги поездлар қатнови тикланади.

14 июн 2020, 17:25

Карантин даражалари 1 августга қадар сақланиб қолинади

«Қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

12 июн 2020, 17:57

Ғайритабиий монополия

Хусусий корхоналар олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ташкиллаштириш билан шуғуллана оладими? Агар имтиҳон саволлари махсус нодавлат-нотижорат ташкилотлар томонидан тузилганида, уларнинг сифати яхшиланармиди? Қуйида Комил Жалиловнинг бу борадаги фикрлари билан танишамиз.

12 июн 2020, 17:41

Бобир Исламов янги университет ректори вазифасини бажаради

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Бобир Исламовга янги ташкил этилган Геология фанлари университети ректори вазифасини бажариш юклатилди. У ректорлик фаолиятини қўмита раислиги билан бир вақтда бажаради.

12 июн 2020, 14:55

Корея халқаро университетида $11,9 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети томонидан қиймати 11,9 миллион долларлик учта лойиҳа амалга оширилади. Мазкур университетда талабалар амалиётга максимал тарзда йўналтирилади ва Кореяда ўқиш имкониятига эга бўлади.

12 июн 2020, 14:53

Мактаб битирувчилари ОТМга ҳужжат топширишда аттестат тақдим этишлари шарт бўлмайди

2020 йилги мактаб битирувчилари ОТМларга ҳужжат топшираётганда аттестатни тақдим этишлари шарт бўлмайди. Баҳолар электрон базага тўлиқ киритилиб, аттестатларга QR-код қўйилади.

12 июн 2020, 14:51

Икки нафар «Сувсоз» ишчиси қудуқда заҳарланиб вафот этди

Пойтахтнинг Яккасарой туманида «Сувсоз» компаниясининг икки ишчиси коммуникация қудуғида заҳарли газдан вафот этди

12 июн 2020, 14:30

Дам олиш кунлари иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республика ҳудудида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукмрон бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат 35−37 даражагача кўтарилиб, тунда 18−20 даража атрофида бўлади.

12 июн 2020, 12:18

Хоразмдаги «самосуд» бўйича расмий маълумот берилди

Хоразмда бир гуруҳ аёллар томонидан «самосуд» амалга оширилди. Жабрдийда улардан бирининг оиласи бўлган ўғли билан бирга яшаб келаётгани ва ўртада бир фарзанди борлиги маълум бўлди.

12 июн 2020, 10:12

ФВВ: Қирғизистондаги зилзила Андижонда сезилди

3,4 магнитудалик зилзила Қирғизистонда содир бўлиб, унинг таъсири (2 балл) Андижон шаҳрида сезилди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

11 июн 2020, 19:03

Наманган вилоятида 1200 кишилик карантин маркази қурилди

Наманган вилоятининг Поп туманида 1200 кишилик карантин маркази қурилди. Ҳар бир бокс душ, кондиционер, телевизор билан таъминланган ва тўрт кишига мўлжалланган.

11 июн 2020, 13:17

Фоизсиз бўлиб тўлашга автомашина олиб берувчи яна бир компания фаолиятига чек қўйилди

Фоизсиз бўлиб тўлашга автомашина олиб берувчи яна бир компания фаолиятига чек қўйилди. Тергов унинг фаолиятида молиявий пирамида аломатлари мавжудлигини аниқлади. Фуқаролардан олинган пулларнинг ярмидан кўпроғини кирим қилиб, қолган 1,5 млрд сўмни ўзлаштириб юборган.

11 июн 2020, 06:09

Турк кенгаши коронавирус бўйича вазиятни мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқади

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар коронавирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқади.

11 июн 2020, 05:22

«Ўзбекконцерт» раҳбари ўзгарди

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров ўз лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Алишер Жамалдинов вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

10 июн 2020, 19:50

Зоминда селдан зарар кўрган 19 та қишлоқдаги бино ва кўприклар таъмирланмасдан қолмоқда

Жиззах вилоятининг Зомин туманида апрель-май ойларида кузатилган кучли шамол ва сел оқибатида зарар кўрган 19 та қишлоқдаги уй ва ёрдамчи хўжалик бинолари, ичимлик сув тармоқлари ва кўприклар таъмирланмасдан қолмоқда. Вилоятнинг бошқа туман ва қишлоқларида ҳам жиддий муаммолар мавжуд.

10 июн 2020, 19:34

Жанубий Кореядан таътилга келган фуқароларнинг бир гуруҳи чартер рейсда қайтиб кетди

Жанубий Кореяда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва пандемия сабабли меҳнат таътили учун Ўзбекистонга келган фуқаролардан 31 нафари чартер рейс орқали жўнаб кетди.

10 июн 2020, 18:41

Чилонзорда икки Lacetti ва велосипед тўқнашди

Тошкентнинг Чилонзор туманида иккита Lacetti ва велосипед тўқнашди. Велосипедчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

10 июн 2020, 18:25

Жисмоний тарбия йўналишида касбий имтиҳонларни ўтказиш тартибига аниқлик киритилди

Жисмоний тарбия йўналишида касбий имтиҳонлар 11 июлдан 20 июлга қадар ўтказилади. Сузиш бўйича имтиҳон эса олиб ташланди. Карантин чекловлари давом этган тақдирда, касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг