Жамият

23 март 2021, 16:09

Андижонда 4 та автомобиль тўқнашди

Андижон шаҳрида 3 та Lacetti ва Labo иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Labo ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

23 март 2021, 13:00

Yandex Go Тошкентда банк карталари орқали тўловни йўлга қўйди

Эндиликда Тошкент ҳудудида Yandex Go хизмати учун тўловларни UzCard ва Humo, халқаро Visa ҳамда Mastercard карталари ёрдамида амалга ошириш мумкин.

23 март 2021, 12:31

Ҳафта давомида ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда

Синоптикларнинг хабар беришича, 23 март куни бир қатор вилоятларда ёмғир ёғади. Мамлакатда ҳафтанинг ўрталарида илиқ об-ҳаво ҳукмронлик қилади, аммо жума кунидан яна ёғингарчиликлар кутилмоқда.

23 март 2021, 12:15

175 та мактабда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этилади

Президент физика таълими сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади. 175 та мактабда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар очилади. «Баркамол авлод» мактабларида «STEM-клублар» ташкил этилади.

23 март 2021, 11:48

«Термиз» полигонида ўзбек-турк ҳарбийлари ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

«Термиз» полигонида Ўзбекистон ва Туркия Республикалари Қуролли Кучларининг махсус бўлинмалари махсус-тактик ўқув машғулотларини бошлади.

23 март 2021, 10:54

Тошкент шаҳридаги мактаблар таътили узайтирилиши мумкин

Тошкент шаҳридаги болалар орасида COVID-19 га чалиниш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли, мактаб таътили узайтирилиши мумкин. Ҳозирда коронавирус билан болаларда касалланишлар кўрсаткичи 25 фоиздан ошган. Ўтган йили мазкур кўрсаткич 5−7 фоиз бўлган.

23 март 2021, 09:53 2

Тадбиркорлар учун электр тармоқларига уланишда бир марталик тўлов жорий этиш таклиф қилинмоқда

Энергетика вазирлиги ишлаб чиққан маъмурий регламент лойиҳасида қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни (маиший истеъмолчилардан ташқари) тармоққа улаш учун 14,7 млн сўмгача миқдорда бир марталик тўлов жорий этиш таклиф қилинмоқда.

23 март 2021, 09:20

Опера театрининг икки ходимасини машина уриб юборди, улардан бири вафот этди

Spark ҳайдовчиси опера театри яқинидаги пиёдалар ўтиш йўлагида театрнинг икки ходимасини уриб юборди. Улардан бири — Баҳора Раҳимова — вафот этди.

22 март 2021, 14:27

Худойберди Тўхтабоев вафот этди

Таниқли болалар ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 88 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

21 март 2021, 12:15

Наврўз байрамининг 1970−1990 йилларда нишонланиши

Наврўз байрамини нишонлаш кўп асрлардан бери анъанага айланган. Баҳорни халқ сайиллари, санъаткорлар ҳамда дорбозларнинг чиқишлари билан қарши олиш урф бўлган. «Газета.uz» Наврўз байрамининг 1970−1990 йилларда нишонланишига оид фотосуратларни тақдим этади.

20 март 2021, 14:49

Юк поезди уриб юборган 11-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Пайшанба куни мактабдан уйига қайтаётган ўқувчини юк поезди уриб юборди. У синфдошларини кутиб турганида сумкаси юк поездига тегиб, уни судраб кетган. Ўқувчи бош қисмидан жароҳат олган. У шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан вафот этган.

20 март 2021, 14:16

Каттақўрғонда ҳарбий хизматга жўнатишни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Каттақўрғон туманида фуқаролардан бирини ҳарбий хизматга жўната олишига ишонтириб, ундан 3500 доллар олиш ҳолати маълум бўлгани айтилмоқда. Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш очилди.

20 март 2021, 12:38

Самарқандда журналистга таҳдид қилиниши юзасидан терговга қадар текширув бошланди

Самарқандда Россияга самолёт чипталарини сезиларли даражада қимматга сотилаётганини ўрганаётган Kun.uz мухбирига ўлдириш билан таҳдид қилинди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20 март 2021, 10:41

Daryo.uz бош муҳаррири ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига чақиртирилганини рад этди

Daryo.uz бош муҳаррири Муҳрим Аъзамхўжаев уни «профилактик суҳбат учун» ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига чақиртиришгани ҳақидаги хабарларни рад этди. «Газета.uz» манбалари эса бир неча журналистлар чақиртирилганини маълум қилди.

20 март 2021, 09:40

Сурхондарёда ЙПХ ходими авария содир этди

Сурхондарёнинг Бандихон туманида ЙПХ инспектори «Ласетти» русумли махсус хизмат автомобили бошқарувини йўқотиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмади.

19 март 2021, 19:04

Европада коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланди — Европа комиссияси

Еврокомиссия Европада коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланганини эълон қилди. Европадаги бир қатор мамлакатларда коронавирус билан боғлиқ оғирлашгани сабабли жиддий карантин чекловлари ўрнатилди. Бундай ҳолат юзасидан Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатлари, жумладан Франция, Италия, Германия, Словения, Латвия ҳукумати расмийлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни давом эттиришга мажбур эканликларини маълум қилишди.

19 март 2021, 16:46

Қашқадарёда Lacetti йўлни кесиб ўтаётган болаларни уриб юборди

Қарши шаҳрида «Lacetti» ҳайдовчиси машинани орқага бошқараётиб, 8 ва 9 ёшли болаларни уриб юборди. Иккала вояга етмаган болалар енгил тан жароҳати олгани айтилмоқда.

19 март 2021, 16:13

Наврўз байрами арафасида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Байрам арафасида кўпчилик туманларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. Байрам куни 21 мартда Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади.

19 март 2021, 15:51

Хонободда темир йўл станцияси ишга тушди

Андижон вилоятининг Хонобод туманида кунига 500 нафаргача йўловчи ташиш мумкин бўлган темир йўл станцияси очилди.

19 март 2021, 13:43

17 та ихтисослаштирилган болалар боғчаларига реабилитация ускуналари топширилди

МТВ томонидан Тошкентдаги 17 та ихтисослаштирилган болалар боғчаларига ортопедик юриш тренажёрлари, рангли тўп билан тўлдирилган қуруқ ҳовузлар, бизиборлар топширилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг