Ички ишлар вазири П.Бобожонов раҳбарлигида ишчи гуруҳ Навоий вилоятининг барча шаҳар ва туманларида бўлиб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Тошкентда дарахтга бориб урилган автомобиль салонида қисилиб қолган йўловчи гидравлик ускуна ёрдамида қутқариб қолинди.
Ўзбекистонлик 15 нафар талаба Россиянинг «ММФИ» Миллий ядро тадқиқоти университетида таҳсил олишни бошлади.
Ўзбекистонда Facebook фойдаланувчилари сайтга киришда муаммоларга дуч келмоқда. «Ўзбектелеком» бунга алоқаси йўқлигини маълум қилди.
Урганчдаги Шовот каналида бедарак йўқолган она ва қизининг жасади топилди.
Тошкент ДСБ аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар жараёнида 1127 та муаммоли масалага ечим топилди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан йил сўнгига қадар 100 номдаги бадиий китоблар чоп этилиб, таълим муассасаларига бепул етказилади.
Наманган туманидаги қабристонда 86 та қабрни вайрон қилган шахс нима учун бу ишни қилганини тушунтириб бера олмади.
«Термиз — Душанбе», «Денов — Душанбе», «Самарқанд — Панжикент» йўналишида халқаро автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
10 сентябрдан 30 сентябргача Тошкент ва Тошкент вилоятида 9 хонали телефон рақамли тизимга ўтиш амалга оширилади.
ТИВ маълумотларига кўра, ташриф мақсади, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар шубҳа туғдиргани учун тўрт ўзбекистонлик Таиландга киритилмади.
«Зўравонлик иллати тўғрисида узоқ вақт ҳеч нима дейилмади…» — деди бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева Хотин-қизлар қўмитаси ишонч телефони ишга туширилгани ҳақида хабар берар экан.
Жиззах вилоятида аҳоли цемент заводи апрель ойидан буён носоз тозаловчи фильтр билан ишлаётганидан шикоят қилмоқда.
9 сентябрь куни Ёшлар иттиффоқи томонидан Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан «Мустақиллик марафони» ташкиллаштирилади.
Самарқанд вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти ҳудудида ташкил этилган «Диққат болалар!» тадбирида ЙҲХБнинг хотин-қизлар жамоаси фаол иштирок этмоқда.
Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтказилаётган бутунжаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерацияси (WTCF)нинг навбатдаги саммитида Самарқанд шаҳри илк бор иштирок этди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов таълим муассасалари раҳбарлари сертификатциядан ўтишини ва турли малака ошириш курсларида малака оширишини таъкидлади.
Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дендев Бадарч билан учрашуви бўлиб ўтди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов мактаблар экологик тоза материаллардан қурилишини, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратилишини билдирди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг